Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рўзасининг сифати

8686 марта кўрилган

«Ахлуссунна вал-жамоа» кутубхонаси
«Фикх рисолалари» силсиласи

Бисмиллахир рохманир рохийм

Барча оламлар роббиси бўлган Аллохга хамдлар, Унинг элчисига, элчисининг ахли-байти ва уни севганларнинг барчасига салавот ва саломлар бўлсин.

Ушбу рисола расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кандай рўза тутганлари, рўзанинг фарзлари, шартлари, одоблари, дуолари, фойдалари, рўза тутиш фарз бўлган кишилар ва рўзани бузувчи нарсалар хакидадир.

Аллох таъоло мусулмонларни хаётларининг барча жабхасида расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларини татбик этишларига муваффак килсин.

Рўзанинг таърифи

Рўза – субх содикдан Куёшнинг ботишига кадар Аллох таъолога ибодат нияти билан рўзани бузадиган барча нарсалардан тийилиш, демакдир.

Рамазон ойида рўза тутиш Ислом динининг пойдеворларидан биридир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Ислом беш нарса асосига курилгандир: «Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад Аллохнинг элчисидир» деб гувохлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш, Байт (Каъба) ни хаж килишдир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Рўза кимлар учун фарз

Рўза аклли, балогат ёшига етган, муким ва рўза тутишга кудрати етган хар бир мусулмон учун фарздир.

Кофирлар учун рўза тутиш фарз эмас. Агар кофир кейинчалик Ислом динини кабул килса, кофирлик кунларининг казо рўзасини тутиб бермайди.

Балогат ёшига етмаган болага хам рўза тутиш фарз эмасдир. Аммо ўрганиши учун рўза тутишга буюриш керак.

Мажнун (жинни) ларга рўза тутишлари фарз эмасдир. Чунки уларнинг зиммасида масъулият-таклиф йўкдир. Уларнинг, гарчи ёшлари катта бўлса хам, фидя бериб, бечораларга таом едириш мажбурияти хам йўкдир. Акл хастаси ёки эсар бўлган карияларга хам рўза тутиш фарз эмасдир.

Бемор (рўза тутишга кодир бўлмаса) тузалганидан сўнг казосини тутиб беради. Сурункали касалликка чалиниб рўза тута олмаган одамнинг хукми ёши улуг бўлган ёки касаллигидан тузала олмаган одамнинг хукмидадир. Бундай одамлар хар куни бир факирнинг корнини тўйдирадилар.

Хомиладор ва эмизикли хотинларга рўза тутиш огир бўлса ёки чакалокларига бирон зарар етишидан кўрксалар, рамазон ойида рўза тутмай, кейинрок казосини тутиб беришлари мумкин.

Хайз ва нифос кўрган аёллар хам рамазон ойида (неча кун кон кўрган бўлсалар шунча) кун рўза тутмайдалр ва кейинрок колдирган кунларининг казосини тутиб берадилар.

Сувда чўкаётган ёки ёнгинда ёнаётган кимсани куткариш учун рўзани очиш ва унинг казосини кейинрок тутиб бериш мумкин.

Мусофирнинг рўза тутиши ёки тутмаслиги ўз ихтиёридадир. Сафар умра каби тасодифий ёки наклиётчилик каби давомли бўлса-да, хеч бир фарк йўкдир. Бундай одамлар ўз юртларидан чикканларидан сўнг рўза тутмасликлари мумкин. Бирок, кейинрок тутмаган кунлари микдорича казо рўзаси тутадилар.

Рамазон рўзасини бошлаш ва тугатиш

Ислом шариати ибодатларни, хар бир замон ва хар бир шахс учун осонлик билан килиш мумкин бўлган, меъёр ва белгиларга боглади. Шулардан бири рамазон ойининг рўзасидир. Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари бу ибодатни рамазон хилолининг кўриниши билан бошланиб, Шаввол хилолининг кўриниши билан тугалланишини баён килди.

Куръон Каримда Аллох таъоло деди:

«(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят бўлиб ва фурконнинг очик оятлари бўлиб Куръон нозил килинган. Сизлардан ким бу ойга хозир бўлса, рўза тутсин...» (Бакара: 185).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам ўзларининг хадис шарифларида ояти каримада зикр этилганидек Рамазон рўзасига етишишни баён килдилар. Биз у хадисларнинг энг ишончли-сахихларини келтирмокчимиз.

Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хилолни кўрмай туриб рўза тутишни бошламанглар! Хилолни кўрмай туриб рўзани тугатманглар! Агар булутлар хилолни кўришингиздан тўсса, ой кунларининг сонини ўттизга еткизинглар!» (Имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд ва имом Насоий ривоятлари).

Имом Термизийнинг ривояти куйидагичадир:

«Рамазондан аввал рўза тутмангиз. (Рамазон) хилолини кўриб рўза тутишни бошлангиз, (шаввол) хилолини кўргандан кейин (эса) огзингиз очик бўлсин. Агар булут хилолни кўришга монеълик килса, у (рамазон ойи) ни ўттиз кунга еткизинг».

Имом Бухорийнинг ривояти эса бундайдир:

«Агар (хаво) булутли бўлса шаъбон ойини (нг кунлари) ни ўттизга еткизинглар».

Бошка бир ривоятда эса: «(Агар рамазон ойининг йигирма тўккизинчи куни) хаво булутли бўлиб, шаввол хилолини кўра олмасангиз, ўттиз кун рўза тутингиз!».

Яна Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Биз саводсиз умматмиз: на ёзишни ва на хисоблашни биламиз. Ой бундай (икки кафтларининг бармокларини тўла ёзган холда уч бор ишора килдилар) ёки бундайдир (икки кафтларининг бармокларини тўла ёзган холда икки бор, учинчисида бир дона бармокларини юмган холда ишора килдилар)» — дедилар» (Имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд ва имом Насоий ривоятлари).

Яъни, камарий ой баъзида ўттиз ва баъзида йигирма тўккиз кун бўлиши мумкин.

Мазкур хадислар бу мавзуда ривоят килинган кўплаб хадислар ичидан танлаб олганимиз намуналар, холос. Зеро, бу маънодаги хадислар жуда хам кўпдир.

Шунга асосан Ислом олимларининг аксарлари Рамазон рўзасини хилолни кўриб бошлаш ва шаввол хилолини кўриб тугатишга катта эътибор берганлар. Шунинг учун хам хар бир мусулмон бу ибодатга хам бошка ибодатларга хам эътиборларини каратишлари ва шариат кўйган меъёр-ўлчовларга диккат этишлари керак.

Рўзанинг ахкомлари
1. Ният

Фарз рўзаларда кечкурун ётишдан олдин ният килиш шарт. Ниятни субх киришидан аввалги вактгача кечиктирса бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Субхидан аввал рўзаниг ниятини килмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир» (Имом Абу Довуд ривояти); Бошка бир ривоятда: «Кечкурун, ётишдан аввал рўзага ният килмаган одамнинг рўзаси рўза эмасдир» — деганлар. (Имом Насоий: «Сахих»).

Ниятнинг ўрни калбдир. Зеро, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобалардан рўза тутиш учун тиллари билан ният килганлари ривоят килинган эмас.

2. Рўза тутишнинг вакти

Аллох таъоло деди:

«То субхи содик вактига кадар, еб-ичинглар, сўнгра, кечгача рўзани бенуксон килиб тутинглар!» (Бакара: 187).

Субхи икки турлидир:

Субхи козиб (ёлгон субхидам): бу субхида бомдод намозининг вакти кирмаган бўлади. Рўза тутмокчи бўлган одамнинг бу вактда еб-ичиши харом эмасдир. Уфкда тик чизик каби ва бўрининг куйругига ўхшаган ойдинлик субхи козибнинг аломатидир.

Субхи содик: бу субхида бомдод намозининг вакти кирган бўлади. Бу вактдан сўнг еб-ичиш мумкин эмасдир. Субхи содик тоглар ва тепаликлар устида ёйилган окликдир.

Ифтор вакти: кун чикиш томонда коронгиликнинг бошланган, кун ботиш томонда эса кундузнинг тугаб, Куёшнинг юмалок шакли бутунлай ботган вактидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу хакда шундай дедилар: «Кеча бу ёкдан бостириб келса, кундуз бу ёкка чекиниб кетса ва куёш ботса рўзадор огзини очибди» (Имом Муслим ва имом Бухорий ривояти). Бу - Куёшнинг бутунлай ботиши, демакдир. Ботгандан сўнг Куёшнинг ёруглиги колса хам, хукм айнидир.

3. Сахарлик

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Биз билан ахли китобларнинг рўзаси ўртасидаги фарк – сахарликдир» (Имом Муслим ривояти). Бошка бир ривоятда: «Барака уч нарсададир: жамоат, сарийд (араблар севиб ейдиган таом) ва сахарликда» (Сахих хадис, Табароний: «ал-Муъжамул-Кабир»).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг баракот деб баён килган сахарликни тарк килиш суннатга хилофдир. Чунки сахарлик килиш суннатга риоя килиш, демакдир. Табиийки, рўза тутиш одамлар учун осон эмас. Бирок, сахарлик хам хадисларда баён килинганидек, баракотли озукадир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Баракотли овкатга келинг» деб айтганларида шунга ишора килган эдилар (Абу Довуд ривояти).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Сахарлик – барака емагидир. Гарчи бир ютим сув билан бўлса-да, сизлардан бирингиз сахарликни тарк этмасин! Чунки Аллох ва унинг фаришталари сахарлик килганларга салавот айтадилар» (Имом Ахмад ибн Ханбал ривояти);

«Хурмо мўъминнинг кандай хам яхши сахарлиги» (Абу Довуд ривояти).

Сахарликни субхи содикка кадар давом эттириш, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидир.

4. Рўзадор тарк килиши керак бўлган амаллар

Ёлгон сўз

Бунга араб тилида «зур» дейилади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким зур (фитна ва фасодга сабаб бўлган ёлгон сўз) ни тарк этмаса Аллох азза ва жалланинг унинг емаклари ва ичмакларини тарк этишига эхтиёжи йўкдир» (Имом Бухорий ривояти).

Фойдасиз ва хаёсиз сўз

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза емок ва ичмокдан тийилишгина эмас. Балки, у фойдасиз ва хаёсиз сўзларни айтишдан сакланиш (хам), дир. Бирор киши сизни хакорат килса ёки сизга жохилона муносабатда бўлса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман» — деб айтинг» (Сахих хадис, ибн Хузайма ривояти).

5. Рўзадорга мубох (рухсатли) амаллар

Рўзадорнинг жунуб холатда тонг оттириши.

Бу хакда Оиша ризияллоху анхо шундай дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ахли билан жимо килгани сабаб жунуб холатида тонг отиб колар, кейин гусл килиб рўзаларини тутар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Рўзадорнинг мисвок ишлатиши.

Бу хакда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Агар умматимга огир бўлмаганда, уларни хар бир тахоратларида мисвок ишлатишларига амр этар эдим» — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзадор ва рўза тутмаган кишиларнинг мисвок ишлатишлари хакида бирон бир фарк бор эканини баён килмадилар. Зеро, рўзадор бўлган ёки рўзадор бўлмаган пайтларда хар бир мусулмоннинг тахорат килганида, намоз олдида мисвок ишлатиши завол (кун огиши)дан аввал ёки заволдан кейин бўлишининг фарки йўкдир.

Мазмаза (огизни чайиш) ва истиншок (бурунга сув олиб чикариб ташлаш).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рўзадорлик пайтларида мазмаза ва истиншок килганлар, бирок, уларни муболага билан килишдан кайтарганлар: «...Рўзадорлигингдан бошка пайтда истиншокни муболагали кил» (Абу Довуд ривояти).

Кучоклаш ва ўпиш.

Уммул муъминийн Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рўзадор пайтларида хотинларини кучоклар ва ўпар эдилар. У сизларнинг ичингизда ўз шахватига ўта эга бўла олган зот эдилар» — дедилар. (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Бу ёшлар учун макрухдир, кариялар бундан мустасно. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан бунинг сабаби сўралганида: «Кари одам ўз нафсига эга бўла олади» — деб жавоб берганлар (Ахмад ибн Ханбал: «ал-Муснад»).

Кон тахлилини килдириш ва озиклантирмайдиган укол олиш рўзани бузмайди. Чунки булар ошкозонга кетмайди ва озиклантирмайди хам. Бирок, кувват бўлиши учун бериладиган нина (укол) лар, глюкоза ва гемодез куйилса рўза бузилади.

Кон олдириш хам рўзани бузмайди. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам рўзадор холларида кон олдирар эдилар» (Имом Бухорий ривояти). Шунингдек тиш олдириш хам рўзани бузмайди.

Овкатларнинг таъмини кўриш таомнинг томокка кетмаслиги шарти билан жоиздир. Тиш маъжуни хакида хукм хам айнидир. Чунки Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан шундай ривоят килинган: «Рўзадор бўла туриб сирканинг таъмини томокка кетмаслик шарти билан кўришнинг зарари йўкдир» (Имом Бухорий ривояти).

Сурма кўйиш ва кўзга томизиладиган дорилар хам рўзани бузмайди. Бу нарсаларнинг таъми димогда хис этилса-да, рўза бузилмайди. Имом Бухорий «Сахих» тўпламида шундай дейди: «Анас, Хасан ва Иброхим рўзадорнинг сурма куйишида хеч бир карохият кўрмадилар».

6. Ифтор

Ифтор (энг аввалги вактида килиш) учун шошилиш.

Ифторни энг аввалги вактида килиш учун шошилиш расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларидан ва унда яхудий ва насронийларга мухолифлик бордир. Чунки улар рўзаларини юлдузлар чиккунига кадар кечиктирадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одамлар ифтор (килиш) га шошилар эканлар, хайр-яхшилик узра бўладилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Яна шундай дедилар: «Юлдузларнинг чикишини кутмай ифторларини килар эканлар, умматим менинг суннатим узрадирлар» (Ибн Хиббон: «Сахих»).

Шом намозидан аввал ифтор килиш.

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам намоз ўкишдан аввал ифтор килар эдилар.» (Абу Довуд ривояти).

Нима билан ифтор килади?

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам намоз ўкишдан аввал рутаб (чала пишган хурмо) лар билан ифтор килар эдилар. Агар у бўлмаса курук хурмо билан, у хам бўлмаса бир неча култум сув билан ифтор килар эдилар» (Абу Довуд ривояти).

Ифтордан кейин килинадиган дуо.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ифтор килганларидан сўнг: «Захабаз-замау, вабталлатил уру-у-ку ва сабатал ажру ин ша Аллох» Чанкок кетди, томирлар намланди ва савоблар собит бўлди, иншааллох» — дер эдилар (Абу Довуд ривояти).

7. Рўзани бузувчи нарсалар

Касддан ейиш ва ичиш.

Фойдали ва фойдасиз (сигарет каби) бўлса-да, ейиш ва ичиш рўзани бузади. Бирок, унутиш, хато ва зўрлаш холатлари, иншааллох, рўзани бузмайди. Расулуллох соллаллохуу алайхи ва саллам: «Кимки унутиб еб, ичса рўзасини нихоясига еткизсин. Чунки Аллох унга едириб, ичирибди» — дедилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Жинсий алока килиш.

Рўза тутиши фарз бўлган хар бир одамнинг рўзадорлик пайтида жинсий алока килиши, унинг рўзасини бузади. Бундай одамлар рўзаларининг казосини тутишлари ва огир каффорот беришлари керак. Бу каффорот – бир кулни озод килишдир. Агар буни адо этишга имкони бўлмаса пайдар-пай икки ой рўза тутиб бериши керак. Бунга хам имкони бўлмаса, олтмишта факирнинг корнини тўйгизиши керак. Бу каффоротларнинг тартиб билан килиниши суннатда ворид бўлган, уларнинг бирисидан ожиз бўлмай туриб иккинчисига ўтилмайди.

Касддан кусиш.

Рўзадор истаги бўлмай кусса рўзаси бузулмайди. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ихтиёрсиз кусган кишининг рўзаси бузилмас. Касддан харакат килиб кусса, рўзасининг казосини тутиб берсин» (Абу Довуд, сахих хадис).

Озикланиш учун килинган нина (укол) лар.

Бу турдаги ниналар озик моддаларини ичакларга ёки конга еткизиш учун килинади. Бундай холатларда рўза очилади. Чунки килинган бу уколлар билан инсон вужуди озикланади.

Хайз ва нифос конларининг келиши.

Хайз (ва нифос) кони келиши билан хотин-кизларнинг рўзалари бузилади. Кейинчалик казоларини тутиб берадилар.

Маний тўкиш.

Уйгоклик пайтида хар кандай харакат билан маний чикариш, кучоклаш, ўпиш ва шунга ўхшаш нарсалар окибатида манийнинг чикиши рўзани бузади. Уйкуда эхтилом бўлиш инсон ихтиёридан ташкари бўлгани учун рўзани бузмайди.

Кон куйиш.

Кон йўкотиши сабабли кон куйдирган одамнинг рўзаси бузилади.

8. Казо рўзаларни тутиш

Колдирилган рўзалари бўлган киши, кечиктирмасдан, тезрок казоларини тутиб бериши яхши.

Казо рўзани пайдар-пай тутиш мажбурий эмас. Ислом уламолари вафот этган кишининг зиммасида ўкимай колдирган намозлари бўлса, уларнинг казосини бошка киши ўкимаслигига ижмо килганлар. Шунингдек кимки хаётида рўза тутишга кодир бўлмаса, унинг хаётлигида биров унинг казосини тутмайди. Балки, хар куни эвазидан бир мискиннинг корни тўйгизилади. Лекин кимки вафот этса, унинг зиммасида рўза бўлса, валийси казосини тутиб беради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким вафот этса ва унинг зиммасида рўза бўлса, унинг ўрнига валийси тутиб беради» (Муттафакун алайхи).

9. Намоз ўкимайдиган одамнинг тутган рўзаси

Рўза тутган холида намоз ўкимаган одам, Исломнинг тавхиддан сўнгги энг мухим рукнини килмаган бўлади. Намоз ўкимаган одамнинг тутган рўзасидан фойда йўк. Чунки намоз диннинг устунидир.

Аксари уламолар намозни тарк этган кимсанинг кофир эканлигига хукм килганлар. Кофирнинг эса амаллари кабул бўлмас. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Биз билан (кофир ва мушриклар) ўртасидаги ахд – намоздир. Ким намозни тарк этса, кофирдир» — дедилар (Ахмад ибн Ханбал ривояти).

10. Тарових намози

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазон ойида жамоат билан тарових намозини адо этишни жорий килганлар. Бирок, бу намоз фарз бўлиб колса, умматларига огир бўлиб колишидан кўркканлари учун уни жамоат билан ўкишни тарк этганлар. Унинг ракатлари витрдан ташкари саккиз ракатдир. Оиша розияллоху анхо пайгамбармизнинг тунги намозларини шундай баён килганлар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рамазонда хам ундан бошкасида хам ўн бир ракатдан зиёда ўкимаганлар» (Муттафакун алайхи).

Умар ибн Хаттоб разияллоху анху бу суннатни кайта тиклаганларида ўн бир ракат ўкиган эдилар. Бу хам бир суннатдир (Имом Молик: «ал-Муваттаъ»).

Колаверса учта мазхабда тарових намози йигирма уч ракатдир.

Хозирги кунда тарових намозини (витр билан бирга) йигирма уч ракаат ўкиётган намозхонлар намознинг таъдилул-аркон – хар бир рукнни тўла бажармай, шошилиб ўкимокдалар. Бу билан расулуллох соллаллоху алайхи ва салламниниг суннатларида бўлмаган бир ишни килмокдалар. Одамлар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг бу мавзудаги суннатларини тадкик этишлари ва У зотдан намуна олишлари керак. Чунки икки дунё бахт саодати шундадир.

Бугунги кундаги мусулмонларнинг кироат, рукуъ ва саждаларда шошилиб килишаётган намозлари кемтик-хатоли намоздир. Бу кемтиклик баъзида уларнинг намозларини бузади, баъзида эса намознинг хайбатини кеткизади.

11. Фитр закоти (садакаи фитр)

Абдуллох ибн Умар разияллоху анхумо ривоят килади: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазонда одамларга садакаи фитрни фарз килди» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шу хадисга биноан садакаи фитрни бериш фарздир.

Садакаи фитр катта, кичик, эркак, хотин, хур ва кул мусулмон учун фарздир. Унинг микдори бир соъ, уни махаллий халкнинг кўпрок истеъмол киладиган озик-овкат махсулотларидан чикариш керак. Уни киши ўзи ва бола-чакасининг бир кунлик ейдиган озик-овкатидан ортигидан чикаради. Унинг энг афзали эса, факирлар мухтож бўладиган нарсалардир.

Садакаи фитрни беришнинг афзал вакти хайит намозига чикишдан аввал. Хайитдан бир-икки кун аввал берса хам бўлаверади. Бирок, хайит намозидан кейинга колдирилмаслиги керак.

Аллох бу килган хизматларимизни ўзининг розилиги учун кабул килсин ва эртага хузурига борганимизда жаннатга киришимизга васила килсин. Омийн.

Абу Мухаммад ал-Бухорий