Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рамазон насиҳатлари

2400 марта кўрилган

Муаллиф: Абдуллох Жоруллох ал-Жоруллох
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

1. Бу муборак ой - мухосаба вактидир. Шунинг учун амалларингни тадкик эт ва хаётингни тузат!

2. Тарових намозларини жамоат билан адо эт! Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Имом билан, то у намозини тугатгунига кадар, намоз ўкиган одамга кечани (ибодат билан) бедор килган кишининг савоби ёзилади»- дедилар.

3. Молу-мулк ва бошка нарсаларда исроф килишдан саклан! Чунки исроф килиш харомдир ва ажр олишинг мумкин бўлган садакаларингдаги улушингни камайтиради.

4. Рамазонда чиниккан нарсаларингга рамазондан кейин хам давом этишга интил!

5. Замоннинг ўтиши ва умрнинг кетишига сабаб бўлаётган холатлардан ибрат ол!

6. Тилингни доимо зикр килишга одатлантир ва Аллохни оз зикр киладиганлардан бўлма!

7. Очликни хис этган пайтингда заиф эканинг, таом ва Аллохнинг бошка неъматларига мухтож эканингни эсла!

8. Сенга фойда эмас, зарар берадиган нарсалардан сакланиш учун, бу ойни доимо ганимат бил!

9. Амал омонат эканини бил ва ўзингни текшириб кўр: уни лойик бўлганидек адо этдингми ёки йўкми,!

10. Сенинг килган яхшиликларингдан олишларидан аввал, жабр килган одамларингдан кечирим сўра!

11. Сен рўзадор бўлиб ифтор килишга харакат кил, рўзангнинг савоби ўзингга колсин!

12. Аллох таъолонинг карамлилар карамлироги, рахмлилар рахмлироги бўлиб, тавбакорларнинг тавбасини кабул килиши ва азобини кечиктирса-да, эътиборсиз кўймайдиган, жазоси каттик зот эканини унутма!

13. Гунох ишни килсанг-у, Аллох уни пардаласа, бу сенинг тавба килишинг учун огохлантиришдир. Сен тавба килишга шошил ва у гунохни кайта килмасликка ахд кил!

14. Аллох таъоло нафсни харом бўлмаган нарсалар билан шодлантиришни мубох килган бўлса-да, лекин, вактнинг барчасини кўнгил очиш учун сарфлаш, яхшиликларнинг зиёда бўлишига тўскинлик килишини унутма!

15. Куръон Карим тафсирлари ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари, хаёти ва дин илмларини кўпрок ўрганишга тириш! Чунки илм излаш ибодатдир.

16. Бадхулк одамлар билан бирга ўтирма ва солих одамлар билан хамсухбат бўл!

17. Масжидларга барвакт бориш ибодат, Холикка муножот килиш билан унс топиш ва шавк олишга катта далилдир.

18. Кўл остингдаги барчани, диний манфаатлари бўлган нарсаларга йўлла! Чунки улар сендан, бошкалардан кўра осонрок кабул киладилар.

19. Ифтор дастурхонига кўйиладиган таомлар сонини кўпайтирма! Чунки бу, оила аъзоларингни рамазоннинг кундузлари Куръон тиловати ва бошка ибодатлардан чалгитади.

20. Рамазонда, хусусан, кечалари, бозорларга озрок бор! Чунки ундай килишинг кимматбахо вактингнинг зое бўлишига сабабдир.

21. Бу муборак ой – узок колмайдиган мехмондир. Уни чиройли мехмон кил! Чунки у кетганидан сўнг, тезда кўмсаб колишинг мумкин.

22. Сўнгги ўн куннинг кечаларини ибодатлар билан бедор ўтказишга тириш! Чунки у кечалар - фазилатли кечалардир. У кечалар ичида минг йилдан кўра хайрлирок бўлган Кадр кечаси бор.

23. Хайит куни – Аллох таъолога шукр килиш кунидир. Сен у кунни рамазон ойида нафсинг одатланган нарсалардан кутилиш куни килиб олма!

24. Ўзинг шоду хуррам бўлган хайит кунида, етимлар ва ногиронларни хам эсла! Чунки сени улар олдида соглом килиб кўйган зот, бу холатни ўзгартириб кўйишга хам кодирдир. Шунинг учун хам, шукроналар келтириш ва хамдард бўлишга шошил!

25. Шаръий сабабсиз рамазон рўзасини бузма! Чунки рамазон кунларининг бирида рўза тутмаган одам, умр бўйи рўза тутса-да, у куннинг бадалини тўлай олмайди.

26. Оз бўлса-да, эътикофдан насибангни ол!

27. Хайит куни намозни ўкигунга кадар, такбирни чиройли айт!

28. Нафл рўзалардан хам насибангни ол! Рўзага рамазон ойидан бошка пайтларда хам ўрток бўл!

29. Барча ишларингда нафсингни текшириб кўр: Намозни жамоат билан ўкидингми? Закотни бердингми? Силаи рахм ва ота-онангга яхшилик килдингми? Кўшнинг билан муносабатинг кандай? Ўртангизда адоват бўлган одамни кечирдингми? Исроф килдингми ёки йўкми? Кўл остингдаги кимсаларни тарбия килдингми, йўкми? Мусулмон дўстларинг ишига эътибор бердингми? Мансабингни ўз манфаатинг йўлида ишлатдингми? Насихат килинса шод бўлиб, кабул килдингми? Риёдан сакландингми? Дўстларингга ўзинг севган нарсаларни илиндингми? Одамлар ўртасини ислох килиш учун харакат килдингми? Дўстларингни гийбат килдингми? Куръонни тиловат килиб, маънолари хакида тафаккурда бўлдингми? Куръон эшитганда хушуъда бўлдингми?

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.
15 ноябрь, 2002 йил.