Душанба 20 Ноябрь 2017 | 1 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Таҳажжуд намози

13239 марта кўрилган

Ахмад Собит

Бисмиллахир рохманир рохим

Хамд-мактов намозни мўминларга рохат, кўркувчиларга хотиржамлик ва ёлгизларга нур килган Аллох учундир.

Ва тахажжуд намозини ўкувчиларнинг имоми, руку ва сажда килувчиларнинг саййиди Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга ва у кишининг оиласи, сахобалари хамда уларга киёмат кунигача яхшилик билан эргашган кишиларга салом ва салавотлар бўлсин.

Албатта тахажжуд намозини ўкиш солих кишиларнинг одати!

Муъминларнинг тижорати!

Ютукка эришувчиларнинг амалидир!

Тунда муъминлар роббиси билан холи бўлишади, яратганга юзланиб ўзларининг ночор холларини шикоят килишади ва унинг фазли-мархаматидан сўрашади!

Калблари роббиларининг олдида хозир! Яратганнинг муножотига бел боглаган! Рахмат шамолларидан тин олиб бу якинлик нуридан ўзгача кувват оладида, бандаларига саховати кенг бўлган зотга тазарруълар билан ёлборади!

Курони карим тахажжуд хакида

Аллох таоло айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йирок бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказишиб оз ухлашадилар)» (Сажда: 16). Мужохид ва Хасан рохимахумаллох: «Бунинг маъноси тахажжуд» дейишган. Ибн Касийр ўзининг тафсирида: «Яъни, бу тахажжуд намози ва тўшакда ухлаб ётишни тарк этиш» — деган.

Абдулхак Ашхалий рохимахуллох: «Яъни, уларнинг ёнбошлари Аллохнинг тахдидидан кўркканликлари ва ваъдасини умид килганликлари учун ётокда карор топмайди.

Аллох таоло тахажжуд ўкувчиларни зикр килиб айтади: «Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар ва сахарларда улар (килган сахву-хотолари учун Роббиларидан) магфират сўрар эдилар.) (Ваззориёт: 17,18). Хасан рохимахуллох айтдилар: «Улар кечасида номоз ўкишган, намозни сахаргача чўзишган ва дуою истигфорда бўлишган».

Аллох таоло бошка ўринда айтади: «Ёки кечалари сажда килган ва киёмда – тик турган холда тоат-ибодат килгувчи, охиратдан кўркадиган ва парвардигорининг рахмат-мархаматидан умид киладиган киши (билан куфру исёнга гарк бўлган кимса баробар бўлурми)?!» Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?! Дархакикат, факат акл эгаларигина панд-насихат олурлар.» (Зумар: 9)

Яъни: мана шундай сифатли киши билан кечасида ухлаб нафсини зое килган ва Роббисининг ваъдаси ва тахдидини билмаган кимса баробар бўладими?!

Эй биродарлар кечада турувчи кишилар каерда колди?!

Ибни Адхам ва Фузайллар каерда?!

Шижоатлилар кетиб сусткашлар колди!!

Илтижолар рад этилмас Ваъдаси хеч хилоф бўлмас

Тун эрлари туринглар тез Не-не дуо рад этилмас

Суннат киёмул лайл хакида

Мусулмон биродарим!

Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам тахажжуд намозига таргиб килиб бундай деганлар:

«Сизлар тахажжуд намозини лозим тутинглар, чунки у сизлардан олдинги солих кишиларнинг одати, Аллохга якинлашув, ёмонликларга каффорат, гунохдан кайтарувчи ва жасаддан дардни кетказувчидир» (Ахмад ва Термизий ривоятлари. Албоний уни сахих деган)

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам «Абдуллох ибн Умар хакида бундай деган: «Агар тунда намоз ўкиса, Абдуллох кандай яхши банда бўлардия»! (имом Бухорий ва Муслим ривояти) Солим ибн Абдуллох ибн Умар айтди: «Абдуллох мана шундан кейин тунда озгина ухларди, холос.»

Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Жаннатда ташкариси ичидан, ичкариси ташкаридан кўриниб турадиган олий бинолар бор». Эй Росулуллох, у бинолар кимлар учун? — деб сўралди. У бинолар - чиройли сўзлаган, таъом едирган ва одамлар уйкуда бўлганда кечани тоат-ибодатлар билан ўтказган - зотлар учундир» — деб жавоб бердилар. (Табароний ва Хоким ривоятлари. Албоний уни «сахих» деган).

Яна бир хадисда бундай деганлар: «Менинг олдимга Жаброил алайхис саллом келиб, шундай дедилар: «Эй Мухаммад хохлаганингизча яшанг, сиз барибир ўлгувчисиз, хохлаган кишингизни яхши кўринг, аник ундан ажраласиз ва хохлаган амални килинг албатта у хакда сўраласиз, билингки, мўмин кишининг шарафи тахажжуд намозини ўкишлигидир, азизлиги эса инсонлардан бехожат бўлишидир». (Хоким ва Байхакий ривоятлари. Мунзирий ва Албоний хасан хадис деган).

Бошка хадисда: «Ким тунда ўн оят билан намоз ўкиса, гофиллардан деб ёзилмайди, ким юз оят билан намоз ўкиса узок ибодат килувчилардан деб ёзилади ва ким минг оят билан намоз ўкиса Муконтиринлардан деб ёзилади» деганлар. (Абу довуд ривояти. Албоний сахих деган).

Муконтиринлар: Тогдек ажри бор кишилардир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурида кечасида ётиб то тонг отгунча ухлаган киши зикр килинди, шунда У зот: «Бу шайтон кулокларига бавл килиб кўйган кишидир»!! — дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Яна бир ривоятда: «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз тахажжуд намозидир» деганлар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тунги ибодатлари

Аллох таоло ўзининг китобида Пайгамбарини тунги ибодатга буюриб шундай деган:

«Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Факат озгина - унинг (кечанинг) ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйкуни кечанинг) ярмидан хам бир оз камайтиринг, ёки унга (бир оз) зиёда килинг (яъни, кечанинг ярмидан кўпрогида ухлаб, истирохат килинг) ва Куръонни тартил билан (яъни, дона-дона килиб) тиловат килинг!». (Муззаммил: 1-4)

Аллох таоло айтди: «Кечанинг (бир кисмида) уйгониб ўзингиз учун нафл (ибодат) бўлган намозни ўкинг! Шоядки, Парвардигорингиз Сизни (киёмат кунида) мактовли (яъни, гунохкор умматларингизни шафоат килиб оклайдиган) макомда тирилтирур.» (Исро: 79)

Оиша розияллоху анхо айтдилар: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кечаси икки оёклари шишиб кетгунга кадар намоз ўкир эдилар, шунда мен: «Эй Расулуллох нега бундай киласиз сизнинг олдинги ва кейинги гунохларингиз кечирилган-ку?!» — дедим. Ул зот: «Мен Аллохга шукр килувчи банда бўлмайинми?!» — деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ушбу хадис шукрнинг нафакат тил билан балки, калб, тил ва аъзолар билан бўлишига далил бўлади. Дархакикат, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зиммаларидаги ислом акидасини халкка еткизиш, мусулмонларга таълим бериш, Аллох йулида жиход килиш хамда оила ва болалар хаккини адо этиш вазифалари бўлишига карамай Аллохга ибодат килиш хаккини тўла тўкис адо этганлар.

Хузайфа розияллоху анху дедилар: «Мен кечаларнинг бирида Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан намоз ўкидим, ул зот Бакара сурасини ўкий бошладилар, мен Бакара сурасини тугатиб рукуъ килсалар керак деб ўйладим, кейин Нисо сурасини ўкий бошладилар, уни хам тугатиб, Оли-Имрон сурасини ўкидилар. Ўкиганда хам шошилмай, тасбех ояти ўтса, тасбех айтиб, сўраш ояти ўтса, сўраб, азоб ояти ўтса, азобдан панох сўраб ўкир эдилар.» (Муслим ривояти).

Ибн Масъуд розияллоху анху дедилар: «Кечаларнинг бирида Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан намоз ўкидим, У киши намозда узок давом этаверганларидан бир ёмон иш килишни ўйлаб колдим! Сўрадилар: «нима ёмон иш килмокчи бўлдингиз? Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни ташлаб, ўтириб олмокчи бўлдим». (Муттафакун алайхи)

Ибн хажар деди: «Мана шу хадис Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам тунги намозни жуда узок ўкишни яхши кўрганликларига далил бўлади. Ибн Масъуд кучли, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга доим эргашувчи бўлганига карамасдан, ўз одатидагидан узокрок намоз ўкилгани учунгина шуни хохлаган!).

Салафларнинг хаётидаги тунги ибодат

Хасан Басрий деди: «Мен туннинг ярмидаги намоз ўкишдан кўра огиррок ибодатни кўрмадим».

Абу Усмон ан-Нахдий деди: «Мен етти марта Абу Хурайра розияллоху анхунинг мехмони бўлдим, у, аёли ва хизматкори кечани учга таксиблаб олишган эди, бириси намозни ўкиб бўлса, иккинчисини уйготар эди».

Шаддод ибн Авс розияллоху анху ўрнига ётганда товага тушган дондек тўлгонар, «Эй Аллох, жаханнам мени ухлагани кўймаяпти» — деб намозига туриб кетар эди.

Товус ибн Кайсон жойидан шошиб туриб тонгача киблага юзланиб намоз ўкир эди ва: «Жаханнамни эслаш обидлар уйкусини кочириб юборади» — дерди.

Ибодатгўй Замъа кечаси узок намоз ўкир, сахар вакти бўлганда овозининг борича: «Эй дам олиб ётганлар туни билан ухлайверасизларми?! туриб йўлга тушмайсизларми?! — дерди. Шунда, бир томондан йиглаган кишининг, бошка томондан дуо килганнинг, яна бир томондан тахорат килаётганнинг овози эшитилар эди. Тонг отгач: «Кечаси йўл босганлар эрталабда кечки ишларидан мамнун бўладилар» деб нидо киларди.

Салафларнинг тахажжуд намозидаги табакалари

Ибнул Жавзий дедилар: Салафлар тунги ибодатда етти хил йўл тутар эдилар;

1. Тунни тўлалигича тахажжуд билан ўтказивчилар, булар ичида бомдодни хуфтоннинг тахорати билан ўкигувчилар хам бўлган.

2. Кечанинг ярмини ибодатда ўтказувчилар.

3. Кечанинг учдан бирида намоз ўкувчилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллохга энг севимли бўлган тахажжуд, Довуд алайхис саломникидир. У Зот кечанинг ярмида ухлар, учдан бирида намоз ўкир ва кейинги олтидан бирида, ухлар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

4. Кечанинг беш ёки олтидан бирини тахажжуд ўкиб ўтказувчилар.

5. Кечани таксимлашга эътибор бермай, токати етганича намоз ўкиб, ухлаб ва яна качон уйгонса намоз ўкигувчилар.

6. Туннинг бир кисмида тўрт ёки икки ракат тахажжуд ўкигувчилар.

7. Шом намозидан хуфтонгача, кейин сахар вактида хам намоз ўкиб кечанинг икки томонини намоз билан ўтказувчилар. Имом Муслим ривоят килган хадисда: Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Тунда бир соат бор, шу соатни мусулмон банда Аллохдан яхшилик сўраган холда топса, албатта Аллох унинг сўровини беради. Бу хар кечададир».

Тунги ибодатни енгиллатувчи сабаблар

Абу Хомид ал-Газзолий тахажжуд намозини енгиллаштирадиган ички ва ташки сабабларни айтиб ўтганлар.

Ташки сабаблар тўртдир;

1. Кўп еб, кўп ичмаслик, аксинча уйку голиб келиб тахажжудга туриш огир бўлиб колади.

2. Кундузида бефойда ишлар билан ўзини чарчатиб куймаслик.

3. Кайлула яъни: кундузида озрок ухлаб дам олиш, бу тундаги бедорликка ёрдам беради.

4. Кундузида гунох ишларни килмаслик, йукса, тахажжуддан махрум бўлиб колади.

Ички сабаблар хам тўртдир ;

1. Калбни мусулмонларга гина адоват килиш, бидъат хурофотлар ва ошикча дунёга кўнгил кўйишдан саклаш.

2. Аллохдан доимо кўркувда бўлиб, орзу-умидни озрок килиш.

3. Тахажжуднинг фазилатини билиш.

4. Сабабларнинг энг кучлиги Аллохга мухаббатли бўлиш, ва тунги намозида хар бир айтаётган харфи билан Аллохга муножот килаётганлигига катъий ишониш.

Рамазон кечаларидаги ибодатлар

Рамазон ибодатларидан бири «Таровех» намози бўлиб, мусулмонлар уни рамазонда алохида эътибор билан адо этадилар. Дархакикат, Таровех рамазонда Аллох таолога якинлаштирадиган энг улуг ибодатлардандир.

Ибн Ражаб дедилар:

«Билингки, Рамазонда муъмин кишининг нафси икки жиходга рўпара бўлади, кундузги рўза ва тунги таровех намози. Кайси бир инсон шу иккисини сидкидиллик билан адо этса бехисоб ажрларга эга бўлади».

Шайх ибн Усаймин деди: «Рамазон ойидаги тунги намознинг бошка ойдагилардан имтиёзи ва хосияти бор бўлиб, мана бу хадис унга далилдир: Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дедилар «Аллохнинг ваъдасига иймон ва савоб умиди билан Рамазоннинг кечаларида намоз ўкиган кишининг ўтган гунохлари кечирилади». (Муттафакун алайхи).

«Рамазоннинг кечаларида намоз ўкиган» деганда кечанинг бошидаги хам охиридаги хам намозлар эътибор килинади, мана шунга биноан Таровех намози хам Рамазоннинг тунги ибодати бўлгани учун, Аллохдан ажр-савоб умид килиб, бу ибодатга харис бўлиш ва эътибор бериш лозимдир. Аклли муъмин киши жуда оз муддатда ўтиб кетадиган бу санокли кечаларни кўлдан бой бермай харакат килади албатта!

Таровех намозини масжидларда жамоат бўлиб ўкишлик суннатдир. Зеро, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам Таровех намозини жамоат билан масжидда ўкишни биринчи бўлиб йўлга кўйганлар, кейин умматга фарз бўлиб колишидан кўркиб бу ишни тарк этганлар. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам вафот этиб, шариат баркарор бўлганидан кейин, фарз бўлиб колиш хавфи кўтарилдида, бу намозни жамоат бўлиб ўкишнинг суннатлиги собитлигича колди.

Муслмонлар Таровех намозини тўла тўкис адо этишга ахамият берсинлар. Бундай улуг ибодат устида Аллох учун сабр килсинлар!

Шайх ибн Усаймин дедилар: «Хар бир киши таровехнинг савобидан махрум бўлиб колмаслик учун, уни масжидда ўкишдан колмасин. Агар Таровехни имом билан бошлаган бўлса, то имом витрни ўкиб тугантмагунича кетиб колмасин. Чунки, имоми билан таровехнинг охиригача бирга бўлган киши, кечанинг хаммасида намоз ўкиганлик ажрига эга бўлади». Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки (рамазонда) имоми тугатгунича у билан бирга намоз ўкиса, унга кечанинг хаммасида намоз ўкиганнинг савоби ёзилади». (Имом Термизий ва Ахмад ривояти).