Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Умра қандай қилинади?

9956 марта кўрилган

Муаллиф: Саудия Арабистони Кироллигининг собик муфтийси
Мўътабар Олимлар Хайъати хамда Илмий Тадкикотлар
ва Фатво Идорасининг собик Раиси
Аллома Абдулазиз ибн Боз рахимахуллох

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

Аллохга хамдлар, сўнгги пайгамбар, Унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Ушбу рисола умра ибодати хакида бир шингил кўрсатмалардан иборат бўлиб, уни ўкувчиларга такдим этамиз.

Биринчи: Умра килмокчи бўлган одам мийкотга етиб келганидан сўнг, гусл килиб, тозаланиши мустахабдир. Хотин кизлар хам, гарчи хайз ва нифос кони кўраётган бўлсалар-да, гусл килиб, тозаланадилар. Бирок, кон тўхтаб, гусл килиб покланмагунларича, Каъбани тавоф килмайдилар.

Эркак киши эхром кийимларига теккизмаган холда, баданига хушбўй нарсалар суриши мумкин. Агар мийкотда гусл килиш имкони бўлмаса, зарари йўкдир. Чунки унинг Маккага етиб келгач, кулайлик бўлса, тавоф килишдан аввал гусл килиши, мустахабдир.

Иккинчи: Эркак киши тикилган барча кийимларини ечиб, изор (бел ости лунгиси) ва ридо (бел усти лунгиси) боглайди. Эркакларнинг ок рангдаги изор ва ридони бошларини ўрамасдан боглашлари мустахабдир.

Хотин-кизлар эса, зийнат ва шухрати бўлмаган оддий кийимларни кийиши – эхром боглашидир.

Учинчи: Сўнгра калби билан ибодатга киришишни ният килади ва тили билан: «лаббайка Аллохумма умратан» (Аллохим сенинг барча хукмларингга тайёрман ва умрага ният килдим) ёки «Аллохумма лаббайка умратан» (Илохим, сенинг барча хукмларингга тайёрман ва умрага ният килдим), дейди. Агар эхромдаги одам касаллиги, душманнинг хатари ва бундан бошка шариат изн берган сабаблардан бири сабабли ибодатини адо эта олмай колишдан кўркса, эхромга кириш пайтида «Агар мени бирон тўсик тўсса, ўша ер менинг эхромдан чикиш еримдир», деб шарт килади. Бунинг далили Зубоъа Зубайр кизининг айтган сўзларидир. У: «Ё расулуллох, мен хаж килмокчиман, бирок, касалман»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хаж кил. Бирок, (касаллик) мени каерда тўсса, ўша ер менинг эхромдан чикиш еримдир», деб айт»- дедилар» (Муттафакун алайх).

Эхромни кийганидан сўнг, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтган талбияни айтади: «Лаббайкал-лохумма лаббайк! Лаббайка ла шарика лака лаббайк! Иннал-хамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла шарика лак».

У бу талбия ва Аллохнинг зикрини кўп айтади ва Аллохга кўп дуо килади. Масжидул-Харомга етиб келгач, худди бошка масжидларда килганидек, эшикдан ўнг оёги билан кириб: «Бисмиллах, вассолату вассаламу ала расулиллах, аъузу биллахил-азийм ва би важхихил-карийм ва султонихил-кадийм минаш-шайтонир ражийм. Аллохуммаф-тах лий абваба рохматик (Аллохнинг номи билан.. Аллохнинг расулига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Буюк Аллохдан, Унинг буюк юзи ва кадимий султонлиги билан (Аллохнинг рахмат даргохидан) кувилган Шайтондан панох сўрайман. Илохим, мен учун рахматинг дарвозаларини оч!)- дейиши суннатдир.

Кейин, Каъбага етиб келгунига кадар талбия айтиш билан машгул бўлади.

Тўртинчи: Каъбага етиб келгач талбия айтишни тўхтатади ва Кора тош-Хажарул-асвадни касд килади-да, унинг каршисига юриб, уни ўнг кўли билан силайди ёки имкони бўлса, ўпади. Одамларга озор бермайди. Силаш пайтида: «Бисмиллахи валлоху акбар» (Аллохнинг исми билан ва Аллох буюкдир) ёки «Аллоху акбар» (Аллох буюкдир), дейди. Агар ўпиш имкони бўлмаса, кўли ёки хассаси ва шунга ўхшаш бирон нарса билан силайди ва силаган нарсасини ўпади. Агар силаш имкони хам бўлмаса, кўли билан ишора килади ва: «Аллоху акбар» (Аллох буюкдир)- дейди. Ишора килган нарсасини ўпмайди. Тавоф тўгри-сахих бўлиши учун тавоф килаётган одамнинг гусли ва тахорати бўлиши керак. Чунки тавоф хам намоз сингари бўлиб, факат унда гапиришга рухсат берилган.

Бешинчи: Тавоф килар экан, Каъба унинг чап тарафида бўлишига диккат килинади ва уни етти марта тавоф килинади. Агар ўнг тараф – «рукнул-ямоний»га етиб келинса, уни ўнг кўл билан силанади ва: «Аллоху акбар» дейилади. «Рукнул-ямоний»ни ўпилмайди. Агар силаш имкони бўлмаса, силамай тавофда давом этилади: унга ишора хам килинмайди ва такбир хам айтилмайди.

Хажарул-асвадга етиб келингач, юкорида эслатиб ўтилганидек, уни силанади, ўпилади ва такбир айтилади. Бўлмаса, унга ишора килиниб, такбир айтилади.

Эркакларгагина «кудум» - келиш тавофи асносида биринчи уч тавофда «рамл» - кичик кадамлар билан тез юриш, мустахабдир..

Бундан ташкари, эркакларнинг «кудум» тавофининг барча шавт-марталарида ридоларининг ўртасини ўнг елкаларининг остига ва икки тарафини чап елкаларининг устига кўйишлари мустахабдир. Барча шавтларда имкони борича Аллохнинг зикри ва дуоларнинг кўп айтилиши мустахабдир. Тавофда ўкиладиган махсус дуо ва махсус зикр йўкдир. Балки, билган зикр ва дуолар ўкилаверади. Икки рукн ўртасида: «Роббана аатина фид-дуня хасанатан ва фил-охирати хасанатан ва кинаа азабан-наар» (Роббимиз, бизларга дунёда хам, охиратда хам яхшиликлар ато эт ва жаханнам азобидан сакла!) дуосини хар бир шавтда айтилади. Чунки бу, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан собитдир. Еттинчи шавтни, юкорида зикр килинганидек, имкони бўлса Хажарул-асвадни ўпиш ёки силаш ёки ишора килиш ва такбир айтиш билан тугалланади. Бундан сўнг ридони ёпинилади: елкага ташланиб, учлари кўксида бўлади.

Олтинчи: Маком(и Иброхим) оркасида, имкони бўлса, никки ракаат намоз ўкийди. Агар имкони бўлмаса, масжиднинг хар кайси ерида ўкилса хам бўлаверади. Унинг биринчи ракатига фотихадан сўнгра «Кофирувн», иккинчи ракаатида эса «Ихлос» сураларини ўкилади. Бундай килиш афзалдир. Агар бошка сураларни ўкилса, зарари йўк. Икки ракатни тугатилганидан сўнг, Хажарул-асвад томон юрилади ва имкони бўлса ўнг кўл билан силанади.

Еттинчи: Кейин Сафо (тоги) тарафига бориб, унинг устига чикилади ёки турилади. Чикиш афзалдир. Биринчи шавтни бошлашдан аввал:

(إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ)

«Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъоириллах» - "Сафо ва Марва (тоглари) Аллохнинг ибодат килинадиган ерларидир" оятини охиригача ўкийди. Эхромдаги одамнинг киблага юзланиб туриши, Аллохга хамду такбир айтиб:

(لا إله إلا الله، والله أكبر، لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير. لا إله إلا الله وحده، أنجز وعده، ونصر عبده، وهزم الأحزاب وحده)

«Ла илаха иллаллох. Валлоху акбар, ла илаха иллаллоху вахдаху ла шарика лах, лахул-мулку ва лахул-хамд, ва хува ала кулли шайъин кодийр. Ла илаха иллаллоху вахдах, анжаза ваъдах ва насара абдах ва хазамал-ахзаба вахдах» (Аллохдан ўзга илох йўкдир ва Аллох буюкдир! Шериксиз ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўкдир хамда эгадорлик ва хамдлар Унгагина хосдир. Холбуки, У барча нарсага кодирдир. Ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўкдир. У ваъдасига вафо килди, бандасига ёрдам берди ва ўзи гурухларни маглуб килди), деб кўлларини кўтариб дуо килади ва бу зикр ва дуоларни уч марта такрорлайди.

Кейин, Марва тоги томон юрилади ва биринчи белгига етиб келганда, эркаклар иккинчи белгига етгунга кадар югуриб чопадилар. Хотин-кизларнинг югуришлари шариатда кўрсатилмаган. Чунки хотин-кизлар авратдир. Сўнгра давом этиб, Марва тогига чикилади ёки Марвада турилади: тогнинг устига чикиш афзалдир. Марва тогида хам Сафо тогида килинган ишларни килинади. Бирок, юкорида зикри ўтган оятни ўкилмайди. У оятни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан намуна олиб, факатгина биринчи шавтда Сафо тогидагина ўкилади, холос. Кейин тогдан тушиб, Сафо тогига етиб борилгунига кадар секин юриладиган ерда секин, югуриладиган ерда югурилади. Етти шавт шу каби адо этилади: Бориш бир, кайтиш эса алохида бир шавт хисобланади. Хусусан, эхтиёж бўлса, бирон нарсани миниб юрса, зарари йўк. Юриш асносида кўп зикр ва дуолар килиш мустахабдир. Бу юришда хам гуслли ва тахоратли бўлиш керак. Тахоратсиз юрса зарари йўк.

Саккизинчи: Агар юриш-саъй нихоясига етса, эркаклар сочларини киришлари ёки кискартишлари зарур. Кириб ташлаш афзалдир. Агар Маккага келиш пайти хаж мавсумига якин бўлса, сочларни кискартиш афзалдир. Чунки сочнинг колган кисмини хаж мавсумида кириб ташланиши мумкин. Хотин-кизлар эса, сочларини тўплаб унинг учидан бир бармок бўгимича ёки ундан озрок киркишлари етарлидир.

Эхром боглаган одам юкорида зикри ўтган амалларни килса, умра ибодати тугайди валхамду лиллах ва унга эхром боглаши билан харом бўлган барча нарса халол бўлади.

Аллох таъоло бизларни ва барча мусулмон биродарларимизни динида факих ва собиткадам бўлишга муваффак килсин хамда барчадан ибодатларини кабул этсин. Дархакикат, У саховатли карим зотдир.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унниг оиласи, сахобалари ва Унга киёмат кунига кадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.

19 ноябрь, 2002 й.