Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Соғлом эътиқод ва унинг зидди

4028 марта кўрилган

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллох ибн Боз рахимахуллох

Бисмиллахир рохманир рохийм

Аллохнинг ўзигагина хамду санолар, пайгамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Соглом эътикод Ислом динининг асоси ва Умматнинг пойдевори бўлгани учун, бу сухбатимизда у хакида сўз юритмокчиман.

Куръон ва суннатнинг шаръий далиллари билан маълумки, сўз ва харакатлар соглом эътикоддан содир бўлсагина тўгри ва кабул бўлади. Агар эътикод бузук бўлса ундан келиб чиккан барча шохобчалар ботил бўлади. Аллох таъоло деди: «Иймонга кофир бўлган банданинг амаллари бекор бўлади ва У охиратда зиёнкорлардан бўлади» (Моида:5)

«Сизга ва сиздан аввал юборилган пайгамбарларга: «Агар ширк келтирсангиз амалларингиз бекор ва ўзингиз зиёнкорлардан бўласиз»- деб вахий килинди» (Зумар:65). Бу маънодаги оятлар жуда хам кўп.

Куръон карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари соглом эътикоднинг Аллохга ва Аллохнинг фаришталари, китоблари, пайгамбарлари, охират куни, такдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришда хулосаланишига далолат килади. Бу олти нарса Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган соглом эьтикоднинг асосларидир. Бу асослардан иймон келтириш фарз бўлган гайб ишлари келиб чикади.

Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берган барча нарса ва бу асосларнинг далиллари Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларида жуда хам кўпдир.

Аллох таъоло деди: «Эзгулик – юзингизни шарк ва гарб тарафларга буришингиз эмас. Балки, эзгулик – Аллохга, охират кунига, фаришталарга, Китобга ва пайгамбарларга иймон келтирган кишининг (эзгулигидир)» (Бакара:177)

«Пайгамбар ва муъминлар (пайгамбарга) индирилган нарсаларга иймон келтирдилар. Барчалари Аллохга, унинг фаришталари, китоблари, пайгамбарларига иймон келтирдилар (ва): «Бизлар Аллохнинг пайгамбарлари уртасини айримаймиз»- (дедилар)» (Бакара: 285)

«Хой муъминлар, Аллохга, Унинг пайгамбарига, шу пайгамбарига нозил килган Китобга ва ундан аввал индирилган Китобларга хамда охират кунига иймон келтиринглар!» (Нисо: 136)

«Аллох само ва Ердаги барча нарсани билиши ва уларнинг хар бири Китоб (Лавхул-Махфуз) да ёзилган эканини хамда буларни билиш Аллох учун жуда хам осон эканини билмайсизми?!» (Хаж: 70).

Бу асосга далолат киладиган хадисалар хам кўп.

Шулардан бири имом Муслим ўзининг «Сахих» китобида амирул муъминийн Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килган ва Жибрил алайхиссолату вассалом иймон хакида сўраган машхур хадисдир: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Жибрил алайхиссолату вассаломнинг саволига: «Иймон Аллохга, унинг фаришталари, китоблари, элчилари, охират куни ва такдирнинг яхши ва ёмонига ишонишингиздир»- деб жавоб бердилар». Бу хадисни Имом Муслим ва Имом Бухорий Абу Хурайра розияллоху анхудан хам бироз фарк билан ривоят килдилар.

Демак, бу олти асосдан мусулмон киши Аллох таъоло. Охират ва бошка гайб ишлари хакида эътикод килиши керак бўлган барча нарса келиб чикади.

Биринчи: Аллох таъолога иймон келтириш

«Бандаларнинг Холики, ризкларини берувчи, сиру асрорларига кадар билувчи, уларга эхсонлар килувчи ва итоатлиларга савоб, итоатсизларга жазо беришга кодир бўлгани учун хам, шериксиз ёлгиз ўзигина ибодат килинишга лойик бўлган хакикий илохдир»- деб иймон келтириш Аллох таъолога бўлган иймоннинг ажралмас кисмидир. Аллох таъоло шу ибодат учунгина инсон ва жинларни яратди хамда буюрди: «Мен жин ва инсонларни ўзимгагина ибодат килишлари учун яратдим. Мен улардан ризк истамасман ва менга таом беришларини ирода килмайман. Дархакикат, Аллох ризк берувчи ва буюк кудрат сохибидир» (Зориёт: 56-58).

«Хой одамлар, сизларни ва сизлардан аввал яшаб ўтган кишиларни яратган роббингиздан кўркинглар! (У) сизлар учун ерни тўшаган, самони тиклаган, осмондан сувни тушуриб, у билан сизлар учун ризк килиб мева ларни чикарган зотдир. Била туриб Аллох учун тенгдош чакирманглар!» (Бакара: 21,22).

Ушбу хакикатни баён килиш, унга даъват этиш ва унинг зиддидан огохлантириш учун Аллох таъоло пайгамбарларни юбориб, китобларни индирди. Аллох таъоло деди:

«Биз барча халкка: «Аллохгагина ибодат килинглар ва тогутдан узок бўлинглар!»- деб даъват этадиган элчини юбордик» (Нахл: 36)

«Биз сиздан аввал юборган хар бир пайгамбарга: «Мендан ўзга илох йўк, менгагина ибодат килинглар»- деб вахий килганмиз» (Анбиё: 25)

«...Хаким ва Хабардор бўлган зот томонидан Оятлари мустахкам килиниб: «Аллохгагина ибодат килинглар» деб баён этилган Китобдир. Мен сизлар учун огохлантирувчи ва хушхабарчидирман-» (Худ: 1,2).

Бандалар килаётган дуо, хавф, умид, намоз, рўза, курбонлик, назр ва бундан бошка Аллохга бўлган комил мухаббат хамда унинг буюклиги олдида ўта хокисорлик ила бўйинсуниш билан бирга рагбат ва кўркув каби ибодатларни Аллохнинг ўзи учунгина килиш – бу ибодатнинг хакикатидир.

Куръон каримнинг кўп кисми ушбу буюк асос хакида нозил бўлган. Аллох таъоло деди:

«Аллохга динни холис килиб сигининг! Билингки, холис дин Аллох учундир» (Зумар: 2,3).

«Роббингиз ўзигагина ибодат килишингизга хукм килди» (Исро: 23).

«Кофирлар ёктирмасаларда, Аллохга динни холис килиб дуо килинглар!» (Гофир: 14).

(Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг) «Сахих» тўпламларида Муоз ибн Жабал розияллоху анхудан ушбу хадис накл килинган: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллохгагина ибодат килиб. Унга бирон нарсани шерик килмаслик – бандалар зиммасидаги Аллохнинг хаккидир»».

Аллох таъоло бандаларига фарз килган Исломнинг беш рукни: «Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад Аллохнинг элчиси»- деб гувохлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон ойининг рўзасини тутиш, кодир бўлган кишининг хаж килиши ва бундан бошка шариат олиб келган фарзларга иймон келтириш – Аллохга бўлган иймондандир.

Бу рукнларнинг энг мухими «Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад унинг элчисидир»- деб гувохлик беришдир.

«Аллохдан ўзга илох йўк» деб гувохлик бериш, ибодатни Аллохнинг ўзи учунгина холис килиш ва бошкаларга ибодат килишни инкор этишни такозо килади. Шугина «Ла илаха иллаллох» нинг маъносидир. Яъни Аллох таъолодан бошка сигинилаётган барча инсон, фаришта, жин ва бошка махлукотларнинг хар бири сохта маъбуддир. Хакикий маъбуд эса, Аллох таъоло эслатиб ўтганидек, Аллохнинг ўзидир: «... сабаби Аллох хакикатдир ва одамларнинг ундан бошка сигинаётган барча маъбудлари ботилдир».

Биз юкорида Аллох таъоло ушбу асос учун инсон ва жинларни яратиб, шунга буюриб, элчи ва китобларини юборганини эслатиб ўтган эдик. Шундай экан, сиз бироз фикр юритсангиз, ушбу асослар хакикатини кўплаб мусулмонлар билмагани ва Аллох билан бирга бошка махлукларга сигинганлари, шу билан бирга Аллохнинг хакикий хаккини бошкалар учун сарф этганларини очик-ойдин билиб оласиз. Аллохнинг ўзи ёрдам берсин!

«Аллох барча оламнинг Холики, ишларини тадбирловчиси, уларни ўз илми ва кудрати билан хохлаганидек тасарруф этувчи, дунё ва охиратнинг подшохи, барча оламларнинг роббисидир. Ундан ўзга Холик ва Роб йўк, У бандаларнинг ислохи ва дунё ва охиратдаги нажотига даъват килиш учун пайгамбар ва китобларни юборган. У бу ишларнинг барчасида шериги йўк ягонадир». Шу нарсаларга ишониш Аллохга бўлган иймоннинг бир кисмидир.

Аллох таъоло деди: «Аллох барча нарсанинг Холикидир ва У барча нарсага вакилдир» (Зумар: 62)

«Дархакикат, роббингиз – Аллох самовот ва ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга кўтарилган. Кечани кундузга ўрайди, (кеча кундузни) шошилган холда талаб килади. Куёш, Ой ва юлдузлар унинг амрига бўйинсундирилган. Билингки, яратиш ва буюриш Унингдир. Барча оламлар роббиси бўлган Аллох буюкдир» (Аъроф: 54).

Куръон Карим ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ишончли суннатларида ворид бўлган Аллох таъолонинг гўзал исм ва буюк сифатларига тахриф (Куръон ва ишончли суннатда ворид бўлган исм ва сифатлар маъноларини ўзгартиш), таътил (Аллох таъолонинг исм ва сифатларни бекор килиш), такйиф (Исм ва сифатларнинг Аллох таъолода бўлишини ўз хохишига кура тасаввур килиш) ва тамсил (Аллохнинг исм ва сифатларини махлукларнинг исм ва сифатларига ўхшатиш) сиз буюклигига лойик суратда сифатлаш керак деб иймон келтириш ва кайфиятсиз тушуниш – Аллохга бўлган иймондандир. Аллох таъоло деди:

«У(Аллох)га ўхшаш бирон нарса йўкдир. У эшитувчи ва курувчи зотдир» (Шўро: 11)

«Аллох учун зарбулмасал килманглар! Аллох билади ва сизлар билмайсиз» (Нахл:74).

Бу – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалари ва уларга яхшилик билан эргашган «ахлуссунна валжамоа» нинг эътикодидир. Буни Имом Абул-Хасан Ашъа- рий рахимахуллох ўзининг «ал-Маколот ан асхабил-хадис ва ахлиссунна» китобида накл килди. Ундан бошка кўплаб илм ва иймон ахллари бу каби сўзларни ривоят килдилар.

Авзоъий рахимахуллох деди: «Зухрий ва Макхулдан (Аллохнинг) сифатлари баён килинган оятлар хакида сўралганида: «Оятларда кандай келган бўлса шундай тушунинглар!»- деб жавоб бердилар».

Валид ибн Муслим рахимахуллох деди: «(Имом) Молик, Авзоий, Лайс ибн Саъд ва Суфён Саврий рахимахуллохлар (Аллохнинг) сифатлари хакида берилган саволларга: «Оятларда кандай келган бўлса, шундай, кайфиятсиз тушунинглар!»- деб жавоб берганлар».

Авзоий рахимахуллох: «Биз ва тобиинларнинг барчаси: «Аллох субхонаху Арши устида» деб айтар ва суннатда ворид бўлган сифатларга иймон келтирар эдик»- деди.

Рабиъа ибн Абу Абдуррахмон Имом Молик рахимахуллохга Аллох таъолонинг Аршга кўтарилиши хакида савол берганида У: «Кўтарилиш маълум, бирок, кайфиятини акл идрок эта олмас. Аллохдан элчи юбориш, пайгам- бардан етказиш ва биздан тасдиклаш»- деб жавоб берди.

Имом Молик рахимахуллохга Аршга кўтарилиш хакида савол берилганида: «Кўтарилиш маълум, кайфияти номаълум, унга иймон келтириш фарз ва у хакида сўраш бидъатдир»- деб жавоб берди-да, савол берган одамга: «Сен ёмон одам экансан»- деди ва уни хузуридан чикаришга амр этди.

Муъминларнинг онаси Умму Салама розияллоху анходан хам шу мазмундаги сўзлар ривоят килинди.

Имом Абу Абдуррахмон Абдуллох ибн Муборак рахимахуллох: «Биз роббимизни самовотлар тепасида, Арш устида, махлукларидан ажраган деб биламиз»- деди.

Имомларнинг бу тўгрида айтган гаплари кўп бўлиб, бу ерда накл килиш имкони йўкдир. Буларни билмокчи бўлган одам суннат олимлари ёзган китобларга мурожаат килсин. Масалан: Абдуллох ибн Имом Ахмаднинг «ас-Сунна», Мухаммад ибн Хузайманинг «ат-Тавхид», Абу Бакр ибн Абу Осимнинг «ас-Сунна», шайхулислом ибн Таймийянинг Хамо ахлига берган жавоблари. Бу жавобларнинг катта фойдалари бор. Унда муаллиф «ахлуссунна» эътикодини очик баён килган ва улар айтган сўзларнинг тўгри, душманлари айтган сўзларнинг ботил эканига далолат килувчи шаръий ва аклий далилларни келтирган.

Шунингдек, у ўзининг «ат-Тадаммурийя» рисоласида бу мавзуни кенгрок ёритиб, «ахлуссунна» эътикодини аклий, наклий далиллар ва мухолифларга раддиялар бериш билан баён килган. Хакикатни билишни хохлаган кишилар бу асарларга мурожаат этсинлар.

Аллох таъолонинг исм ва сифатларида мухолиф эъти-кодда бўлган хар бир киши, аклий ва наклий далилларга хилоф бўлгани учун, исм ва сифатларни исбот ёки инкор этар экан зиддиятлар ичида колиши мукаррардир.

«Ахлуссунна вал-жамоа» эса Аллох таъолога Аллох ўзи учун Куръон Каримда ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам суннатларида исбот этган барча исм ва сифатларни исбот этдилар хамда Аллохни махлукларга ўхшашдан бутунлай покладилар. Натижада, зиддиятлардан узок бўлиб, далилларга амал килдилар. Бу – пайгамбарлар олиб келган хакикатни ушлаган, шу хакикат учун бор кучини сарф этган ва Аллох учун хакикатга муваффак хамда уни зохир килиши учун холис бўлган кишилардаги Аллох таъолонинг суннатидир. Аллох таъоло деди:

«Балки, биз хакикатни ботил устига отамиз. Хакикат ботилни яксон килади. Баногнох ботил йўк бўлур» (Анбиё: 18)

«Улар кандай мисол келтирмасинлар, биз сизга хакикат ва энг гўзал тафсирни олиб келдик» (Фуркон: 33).

Хофиз ибн Касир рахимахуллох ўзининг машхур тафсирида Аллох таъолонинг: «Роббингиз - ер ва осмонни олти кунда яратиб, Аршга кўтарилган Аллохдир» оятини чиройли тафсир килган. Биз хам унинг сўзларини бу ерда келтирсак фойдадан холи бўлмайди. У шундай деди: «Одамлар бу хакда турлича сўзлар айтган бўлиб, уни бу ерда келтиришнинг имкони йўк. Биз бу ишларда салаф солихлар: Имом Молик, Авзоий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Имом Шофиий, Имом Ахмад, Исхок ибн Рохвайх ва бошка яшаган ва яшаётган имомларнинг йулидан юрамиз. Яъни исм ва сифатларни ворид бўлгани каби такйиф, ташбих ва таътилсиз тушунамиз ва тушунтирамиз. Ўхшатувчиларнинг хаёлларига келаётган куринишлар Аллохда йўкдир. Чунки, Аллохга махлукларнинг биронтаси ўхшамас ва У Эшитувчи ва Курувчи зотдир. Балки, иш Имом Бухорийнинг устози Нуъайм ибн Хаммод Хузоийнинг: «Аллохни махлукига ўхшатган киши – кофирдир. Аллох ўзини сифатлаган сифатларни инкор этган киши – кофирдир. Аллох ва расули Аллохни сифат- лаган нарсаларда ўхшатиш йўкдир»- деб айтгани кабидир. Аллох таъоло учун оятлар ва ишончли суннатларда ворид бўлган исм ва сифатларни (Аллохнинг) буюклигига лойик суратда исбот этиб, Аллохдан нуксонларни рад этган киши хидоят йулидадир».

Иккинчи: Фаришталарга иймон келтириш

Бу иймон фаришталарга мухтасар (умумий) ва муфассал тарзда иймон келтиришни ўз ичига олади. Мусулмон одам Аллох таъолонинг фаришталари бор экани, У уларни ўзигагина итоат килишлари учун яратган экани хамда уларни Аллохдан аввал бирон сўз айтмайдиган, балки, Аллохнинг амрига мувофик амал киладиган хурматли бандалар деб сифатлаганига иймон келтиради.

Аллох таъоло деди: «Аллох уларнинг олд ва оркаларидаги барча нарсани билади. У(фаришта)лар Аллох рози бўлган кишинигина шафоат киладилар. Холбуки, улар Аллохнинг кўркувидан шафкат сўрайдилар» (Анбиё: 28).

Фаришталар турли вазифаларни бажарадилар. Уларнинг баъзилари Аршни кўтариш, баъзилари жаннат ва жаханнам посбонлиги, баъзилари эса бандаларнинг килган амалларини саклашга вакил килинган.

Биз муфассал суратда Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам исмларини баён килган Жибрил, Микоил, жаханнам посбони Молик, сурга дам уришга вакил килинган Исрофил каби фаришталарга иймон келтирамиз. Уларнинг исмлари кўплаб ишончли хадисларда ривоят килинган. Имом Бухорийнинг «Сахих» китобида Оиша розияллоху анходан накл килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Фаришталар нурдан, жинлар оловнинг алангасидан, Одам (алайхиссолату вассалом) роббингиз сизга сифатлаган нарса (лой) дан яратилган». Бу хадисни Имом Муслим хам ўзининг «Сахих» ида ривоят килди.

Учунчи: Китобларга иймон келтириш

Аллох таъоло ўз хаккини баён килиш ва унга даъват этиш учун пайгамбарларига китоблар нозил килганига муфассал тарзла иймон келтиришимиз фарздир.

Аллох таъоло деди: «Биз элчиларимизни хужжатлар билан юбордик ва улар билан бирга Китоблар хамда одамлар адолатни барпо килишлари учун тарозини туширдик» (Хадид: 25)

«Одамлар яхлит бир уммат эдилар. Аллох уларга хушхабарчи ва огохлантирувчи элчиларни юборди ва улар билан бирга одамлар уртасида ихтилоф килган нарсаларида хукм килишлари учун хакикат билан Китобларни нозил килди» (Бакара: 213).

Аллох таъоло исмларидан хабар берган Таврот, Забур, Инжил ва Куръонга муфассал тарзда иймон келтирамиз.

Куръон Карим бу китобларнинг энг афзали ва сўнггисидир. У ўзидан аввалги барча китобларга ракиб-шохид ва уларни тасдикловчи. Уммат унга расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ишончли суннатлари билан бирга эргашиши хамда улар билан хукм килиши керак. Чунки Аллох таъоло Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни жинлар ва одамларга юборди. Ул зотга инсу-жинлар ўртасида хукм килиши учун куръонни нозил килди ва уни калблардаги касалликларга шифо, барча нарсанинг баёни ва муъминлар учун хидоят ва рахмат килди.

Аллох таъоло деди: «Бу – биз нозил килган муборак Китобдир. Унга эргашингиз ва такво килингиз! Шояд сизларга рахм килинса» (Анъом: 155)

«Биз сизга Китобни барча нарсанинг баёни, мусулмонлар учун эса хидоят, рахмат ва башорат ўларок нозил килдик» (Нахл: 89)

«Айтинг; «Хой одамлар, мен сизларга самовот ва ернинг мулки унинг бўлган зотнинг элчисиман. Ундан ўзга илох йўк унинг ўзи хакдир, У тирилтиради ва ўлдиради. Бас, Аллохга ва унинг Аллохга, Аллохнинг сўзларига иймон келтирган уммий пайгамбар-элчисига иймон келтиринглар! Унга эргашинглар! Шояд хидоят топсангизлар» (Аъроф: 158).

Бу маънодаги оятлар жуда хам кўпдир.

Туртинчи: Пайгамбарларга иймон келтириш

Пайгамбарларга умумий ва муфассал тарзда иймон келтириш фарздир.

Биз: «Аллох таъоло бандаларига ўзлари ичидан хушхабарчи, огохлантирувчи ва хакикатга даъват этувчи элчиларни юборган. Уларга ижобат килган кимса бахт-саодатга эришиб, мухолиф бўлган кимса муваффакиятсизлик ва надоматга мубтало бўлади. Пайгамбарларнинг энг афзали ва охиргиси Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдирлар»- деб иймон келтирамиз.

Аллох таъоло деди: «Биз барча халкка Аллох таъологагина ибодат килинглар ва тогутдан узок бўлинглар!»- (деб даъват этадиган) элчиларни юбордик» (Нахл: 36)

«Биз пайгамбарлардан кейин одамлар учун Аллохнинг зарарига хужжат бўлмасин учун пайгамбарларни хушхабарчи ва огохлантирувчи килиб юбордик» (Нисо: 165)

«Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам) сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмас. Балки, Аллохнинг элчиси ва пайгамбарларнинг сўнггисидир» (Ахзоб: 40).

Аллох таъоло исмларини баён килган ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан собит бўлган Нух, Худ, Солих, Иброхим ва бошка пайгамбарларга исмлари билан иймон келтирамиз. Аллох таъоло пайгамбаримиз ва уларнинг барчасига салавот ва саломлар йўлласин!

Бешинчи: Охират кунига иймон келтириш

Охират кунига иймон келтириш ичига Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўлимдан сўнг бўлиши хакида хабар берган кабр фитнаси, кабр азоби ва неъматлари, киёмат куни бўладиган дахшатлар, Сирот кўприги, тарози, хисоб-китоб, мукофотлаш, одамлар ўртасида амал номаларининг таркатилиши: одамларнинг баъзилари уни чап ва баъзилари ўнг ва баъзилари орка томонларидан олишлари, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга берилган Хавз, жаннат, жаханнам, муъминларнинг ўз роббиларини кўришлари ва Унинг улар билан сўзлашиши ва бундан бошка, Аллохнинг Китоби ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хадисларида собит бўлган барча нарсаларга иймон келтириш хам киради.

Буларнинг барчасига Аллох ва Унинг расули (соллаллоху алайхи ва саллам) хабар берганидек иймон келтириш фарздир.

Олтинчи: Такдир (кадар) га иймон келтириш

Такдирга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:

Аллох таъоло бўлган ва бўладиган барча нарсани билган экани.

Аллох таъоло бандаларининг ахволлари, ризклари, ажаллари, амаллари ва бундан бошка ишларининг барчасини билган ва унга хеч бир нарса сир эмас.

Аллох таъоло деди: «Аллох барча нарсани билувчидир» (Мужодала: 7)

«Токи сизлар Аллох барча нарсага кодир эканлиги ва Аллох хар бир нарсани Ўз билими билан ихота килиб олганини билишларингиз учун...» (Талок: 12).

2. Аллох таъоло такдир ва хукм килган барча нарсани ёзган экани.

Аллох таъоло деди: «Биз ер улардан канча нарсани камайтира олганини билдик. Бизнинг хузуримизда (барча нарсани) сакловчи Китоб бордир» (Коф: 4)

«Биз барча нарсани очик Китобда белгилаб кўйдик» (Ёсин: 12)

«Аллох Само ва Ердаги барча нарсани билишини билмадингизми?! Унинг барчаси Китобда ёзилгандир. Дархакикат, бу Аллох учун осондир» (Хаж: 70).

3. Аллохнинг таъсир этувчи хохишига ишониш.

Аллох таъоло хохлаган нарса бўлади ва хохламаган нарса бўлмайди.

Аллох таъоло деди:

«Аллох хохлаганини килади» (Хаж: 18)

«Балки, Унинг иши бир нарсани хохлаб колса «Бўл!» дейди ва у бўлади» (Ёсин: 82)

«Сизлар барча Оламлар роббиси бўлган Аллох хохласагина хохлайсизлар» (Таквир: 29).

4. Аллох таъолонинг барча махлукотни яратган экани.

Махлукотларнинг Аллохдан бошка Холики ва Роббиси йўкдир.

Аллох таъоло деди: «Аллох барча нарсанинг Холикидир ва У барча нарсага Вакилдир» (Зумар: 62)

«Хой одамлар, Аллохнинг берган неъматларини ёдга олинглар! Сизлар учун осмону ердан ризк берадиган Аллохдан ўзга Холик борми?! Ундан бошка илох йўкдир. Бас, сизлар каёкка бурилиб кетмокдасизлар» (Фотир: 3).

«Ахлуссунна вал-жамоа» эътикодида такдирга иймон келтириш, бидъатчиларга хилоф ўларок, мазкур тўрт нарсага иймон келтиришни ўз ичига олади.

Аллох таъолога иймон келтириш ичига: «Иймон – талаффуз ва амал бўлиб, Аллохга итоат килиш билан кўпаяди ва осий бўлиш билан озаяди. Модомики, халол хисобламас экан, ширк ва куфрдан бошка зино, ўгирлик, судхўрлик, маст килувчи ичимликларни ичиш, ота-онага ок бўлиш ва бундан бошка катта гунохларни килиш билан бирон бир мусулмонни кофир деб хисоблаш мумкин эмас»- деб эътикод килиш хам киради. Зеро, Аллох таъоло шундай деди: «Аллох ўзига шерик килинишини кечирмайди ва ундан бошка барча гунохларни хохлаган кишиси учун кечиради» (Нисо: 48 ва 116).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган энг ишончли хадисларда хам, Аллох таъоло калбида хардал уругича иймон бўлган кимсаларни жаханнамдан чикариши хакида хабарлар келган.

Аллох таъолога иймон келтириш ичига Аллох йулида яхши кўриш ва Аллох йулида нафратланиш хамда Аллох йўлида дўстлашиш ва Аллох йўлида душман бўлиш хам киради. Демак, муъмин муъминларни севиб, улар билан дўст бўлади. Кофирларни эса ёмон кўриб, уларни ўзи учун душман деб хисоблайди.

Ислом Умматининг биринчи муъминлари – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалари эди.

«Ахлуссунна вал-жамоа» расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларини севиб, уларни ўзлари учун дўст деб хисоблайдилар ва уларни: «Пайгамбарлардан сўнг одамларнинг энг афзаллари»- деб эътикод киладилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Асрларнинг[1][1] энг яхшироги менинг асрим. Кейингиси улардан кейингилари, кейингиси улардан кейингилари» (Муттафакун алайх).

«Ахлуссунна вал-жамоа»: «Сахобаларнинг энг афзали Абу Бакр Сиддик, кейингиси Умар ибн Хаттоб, кейингиси Усмон Зуннурайн, кейингиси Алий ал-Муртазо, улардан кейингилари жаннатдан башорат берилган ўнта сахоба, кейин- гилари эса бошка сахобалардир (Аллох улардан рози бўлсин!)»- деб эътикод киладилар.

«Ахлуссунна вал-жамоа» сахобалар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчиликлардан кўз юмадилар ва: «Улар ижтиход килдилар. Тўгри ижтиход килган сахобаларга икки, хато ижтиход килган сахобаларга битта савоб бор»- деб эътикод киладилар.

«Ахлуссунна вал-жамоа» расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган ахли байтларининг барчасини севадилар ва уларни ўзлари учун дўст деб биладилар. Улар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг барча рафикалари – муъ- минларнинг оналарини яхши курадилар ва ўзлари учун дўст деб биладилар хамда уларнинг барчаларига Аллох улардан рози бўлишини сўраб дуо киладилар.

«Ахлуссунна вал-жамоа» расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сахобаларини ёмон кўрган, уларни сўккан ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ахли байтлари хакида гулув тушунчаларга бориб, уларни Аллох таъоло кўйган макомлардан юкори макомларга чикарган «рофиза» лар (шиалар) нинг йулларидан хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонига сўз ва харакатлари билан озор берган «носиба» лардан узок бўладилар.

Кискача сухбатимиз мобайнида тилга олишга харакат килганимиз Аллох таъоло расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан бирга юборган «Соглом эътикод» дир. Бу нажот топгучи тоифа – «ахлуссунна вал-жамоа» эътикодидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу тоифа хакида дедилар: «Умматимдан бир тоифа Аллохнинг амри келгунига кадар, хакикат узра, ёрдамланган холатида колади. Уларга уларни тарк этган кимсалар зарар етказа олмайдилар».

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Яхудийлар етмиш бир, насронийлар етмиш икки гурухга бўлиндилар. Бу Уммат тез кунда етмиш уч гурухга бўлинади. Уларнинг биридан бошка барча гурухи жаханнамда- дир»- дедилар. Сахобалар: «Улар кимлар, ё расулуллох?»- деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Мен ва сахобаларим юрган йўлдан юрган кимсалар»- деб жавоб бердилар. Демак, бу - махкам ушлаш, устида са- бот билан туриш ва унга зид бўлган нарсалардан узок бўлиш керак бўлган эътикоддир.

Ушбу эътикоддан юз угирган ва унга зид бўлган йуллардан юрган одамларнинг тоифалари хам кўпдир. Улар бут, фаришта, жин, авлиё, дарахт, тош ва бошка махлукларга ибодат килган кимсалардир. Улар пайгамбарларнинг даъватларига ижобат килмаган, балки, уларга Курайш ва бошка араб кабилалари ўжарлик килиб мухолиф бўлганларидек, мухолифлик килдилар. Улар ўз маъбудларидан эхтиёжларини ўташлари, касалликларига шифо, душманлари устидан галаба беришларини сўрашар, улар учун курбонликлар сўйиб, назрлар килар эдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг бу амалларини инкор килдилар ва уларни Аллохнинг ёлгиз ўзига холис ибодат килишларига даъват килганларида улар бундан ажабландилар ва инкор килдилар. «Кўпгина олихаларни битта илох килиб кўйдими?! Бу жуда хам ажойиб ишку!» (Сод: 5)

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уларни тинимсиз Аллох таъолонинг йулига даъват этдилар, ширк амалларидан огохлантирдилар ва ўзлари даъват этаётган диннинг хакикатини баён килдилар. Натижада, Аллох таъоло уларнинг бир гурухини ислом динига хидоят килди. Кейинрок эса араблар Ислом динига гурух-гурух бўлиб кира бошладилар. Аллохнинг дини расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар ва тобиинларнинг тинимсиз харакатлари ва жиходлари сабабли барча динлар устидан голиб келди. Кўплаб халклар жахолат зулматига гарк бўлиб, уларнинг талайгина кисми пайгамбарлар ва авлиёлар хакидаги гулув тушунчалари, улардан ёрдам сўраб дуо килишлари ва бошка ширк турлари билан жохилият динига кайтдилар-да, «Ла илаха иллаллох» калимасининг маъноларини араб кофирлари билгани каби била олмай колдилар. Бизга Аллохнинг ўзи ёрдамчи бўлсин!

Ширк амали жахолатнинг галабаси сабабли пайгамбарлик асридан то бизнинг кунимизга кадар хар ерда намоён бўлмокда.

Хозирги мушрикларнинг шубхаси аввалги мушриклар шубхасининг айнан ўзидир.

Аллох таъоло деди: «(Мушриклар): «Улар бизнинг Аллох хузуридаги хомийларимиздир»- (дедилар)» (Юнус: 18)

«(Мушриклар): «Биз у (олиха) ларга бизларни Аллохга якин килади, деб ибодат киламиз, холос»- (дедилар)» (Зумар: 3).

Аллох таъоло бу шубхани бекор килиб, Аллохдан бошкаси учун, у ким бўлишидан катъий назар, ибодат килган киши кофир бўлиб, Аллохга шерик килган эканини баён килди.

Аллох таъоло деди: «(Улар) Аллохдан ўзга, ўзлари учун зарар ёки фойда бера олмайдиган нарсаларга ибодат киладилар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллох хузуридаги хомийларимиз»- деб айтадилар» (Юнус: 18).

Аллох таъоло уларга ўзининг бу сўзлари билан раддия берди: «Айтинг; «Сизлар Аллохга Ер ва Осмонларда бўлмаган нарсаларидан хабар берасизларми? Мен Аллохни мушриклар сифатлаётган барча нарсалардан поклайман» (Юнус: 18). Аллох таъоло бу оятларда ўзидан бошка барча кимса – пайгамбар, фаришта ва бошкаларга ибодат килиш, гарчи мушриклар бошкача номлар билан номласалар-да, катта ширк эканини баён килиб деди: «(Мушриклар): «Биз уларга бизларни Аллохга якин киладилар. Деб ибодат киламиз, холос»- (дедилар)» (Зумар: 3). Аллох таъоло мушрикларга раддия бериш макомида шундай деди: «Аллох таъоло улар ўртасида келиша олмаган нарсаларида хукм килади. Дархакикат, Аллох ёлгончи кофирларни хидоят килмайди» (Зумар: 3). Аллох таъоло уларга дуо, кўркув, умид ва бошка нарсалар билан ибодат килиш Аллох таъолога кофир бўлиш эканидан хабар бериб мушрикларнинг: «Олихаларимиз бизларни Аллохга якин килади»- деб айтишлари ёлгон эканидан дарак берди

Соглом эътикод ва пайгамбарлар олиб келган хабарларга зид бўлган куфр эътикодлари

Асримизда яшаётган ва ўзларини социалист, коммунист ва баъсчи деб номласада, лекин, Ленин ва Маркс издошлари бўлган дахрийлик ва куфр даъватчилари бўлмиш худосизлар эътикоди.

Чунки уларнинг тасаввурларининг асоси – охират, жаннат ва жаханнамни инкор этиш ва барча динларга кофир бўлишдир. Уларнинг китобларини ўкиган ва ахволларини ўрганган одам, бу эътикод барча самовий динларга зид ва эргашган кишиларни дунё ва охиратдаги энг хатарли окибатларга олиб боришини тушуниб етади.

Хакикатга зид бўлган эътикодлардан бири – ботинийлар ва тасаввуф ахлининг «авлиёлар» деб исмлаган кишиларни Аллохга Коинот ишларини бошкариш ва режалаштиришда шерик деб эътикод килишларидир.

Улар ўз авлиёларини «кутб», «автод», «гавс» ва бошка ўзлари ихтиро килган номлар билан атайдилар. Бу – рубубиятдаги энг хунук ширкдир. Бу ширк жохилият давридаги арабларнинг ширкидан хам ёмонрокдир. Чунки жохилият даврида яшаган араблар рубубиятда эмас. Балки, ибодат пайтидагина Аллох учун шерик килар эдилар. Уларнинг ширклари хаётларининг фаровонлик давригагина чекланар, кийинчилик пайтларида эса ибодатни Аллох учун холис килар эдилар.

Аллох таъоло деди: «Улар кемага минар эканлар динни Аллох учун холис килишар, Аллох уларни курукликка саломат етказса Аллохга шерик килар эдилар» (Анкабут: 65).

Улар рубубият Аллох учунгина эканига эътироф этар эдилар: «Улардан ўзларини ким яратгани хакида сўрасангиз улар: «Аллох»- деб жавоб берадилар» (Зухруф: 87).

«(Сиз): «Сизларни Само ва Ердан ризклантирган, (сизларнинг) эшитиш ва кўриш(ингиз)га эга бўлган, ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чикарадиган ва ишларни режалаштирадиган зот ким?»- деб сўрасангиз, улар тезда: «Аллох»- деб жавоб берадилар. Бас, Сиз улар- га: «Ундай бўлса каёкка бурилиб кетаяпсизлар?»- деб айтинг» (Юнус: 31).

Бу маънодаги оятлар жуда хам кўп.

Кейинги мушриклар аввалги мушрикларга икки нарсани зиёда килдилар:

Биринчи: Баъзи одамларнинг Аллох таъолога рубубиятда шерик килишлари.

Иккинчи: Хам фаровонли, хам кийинчилик пайтларида Аллох таъолога шерик килишлари.

Буни уларнинг ахволларидан ўрганиб, улар ичида юрган хамда Мисрдаги Хусайн ва Бадавий, Адандаги Айдарус, Ямандаги Ходий, Шомдаги Ибн Арабий, Ирокдаги Абдулкодир Жийлоний, (Бухородаги Бахоуддин Накшбанд) ва бошкаларнинг кабрлари олдида килинаётган ишларни кўрган одам жуда яхши билади. Уларнинг бу ишларини таъкиклаб, Аллох таъоло Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам ва бошка пайгамбарлар билан юборган тавхид хакикатини баён килиб берадиган одамларнинг сони жуда хам оздир. «Биз Аллохнинг (кули) миз ва Унгагина кайтувчидирмиз».

Биз Аллох таъолодан уларни тўгри йўлга йўллаши, улар ўртасида хидоят даъватчиларини кўпайтириши хамда мусулмонларнинг рахбарлари ва уламоларини бу ширкни илдизи билан куритишларига муваффак килишини сўраймиз. У эшитувчи ва якин зотдир.

Соглом эътикодга исм ва сифатларда зид бўлган эътикодлардан бири – жахмий, мўтазила ва уларнинг йўлларидан юрган бидъатчиларнинг Аллохнинг сифатларини рад этиш ва Аллохнинг камолотига лойик бўлганидек тушунмаслик хамда Аллох таъолони махлук, ашё ва бўлиши мумкин бўлмаган сифатлар билан сифатлашдаги эътикодларидир. Аллох уларнинг айтган сўзларидан бутунлай буюкдир.

Булар жумласига Ашъарийлар каби Аллохнинг баъзи сифатларини исбот ва баъзиларини инкор этган гурухлар хам киради. Уларнинг исбот этган сифатларида ўзлари инкор этган ва аклий хамда наклий далилларини таъвил килган сифатлардаги улар кочган нарсанинг ўхшаши (яъни: ташбих) лозим бўлади. Улар бу ишда очик карама-каршиликка тушиб коладилар.

Аммо «ахлуссунна вал-жамоа» Аллох таъоло учун Аллох ва расули Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам исбот этган исм ва сифатларни комил суратда исбот этдилар ва Аллох таъолони махлукларига ўхшашдан бутунлай покладилар. Улар далилларга амал килдилар ва бирон бир ўзгартишга йўл кўймадилар. Натижада, бошкалар тушган зиддиятлар гирдобига тушмадилар. Шугина дунё ва охиратдаги бахт-саодат йўлидир. Шугина бу Умматнинг салафи ва имомлари юрган йўлдир. Зеро, бу Умматнинг охирини Аллохнинг Китоби ва суннатга эргашиш ва у иккисига зид бўлган нарсани тарк килишгина ислох килиши мумкин.

Аллох субхонаху ва таъолодан газабининг сабабчилари ва аламли азобларидан панох сўрайман.

Аллох пайгамбаримизга, унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин!