Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

090. Саждага такбир айтганда қўлларни кўтармаслик

1684 марта кўрилган

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ افْتَتَحَ التَّكْبِيرَ فِي الصَّلاةِ فَرَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ يُكَبِّرُ حَتَّى يَجْعَلَهُمَا حَذْوَ مَنْكِبَيْهِ وَإِذَا كَبَّرَ لِلرُّكُوعِ فَعَلَ مِثْلَهُ وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَعَلَ مِثْلَهُ وَقَالَ رَبَّنَا وَلَكَ الحَمْدُ وَلا يَفْعَلُ ذَلِكَ حِينَ يَسْجُدُ وَلا حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ مِنْ السُّجُودِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдимки, намозни такбир билан бошладилар, такбир айтган пайтларида икки қўлларини икки елкалари баробарида кўтардилар. Рукуъга такбир айтганларида ҳам худди шундай қилдилар. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганларида ҳам шундай қилдилар ва «Роббана ва лакал ҳамд» дедилар. Саждага борганларида ва саждадан бош кўтарганларида эса бундай қилмасдилар.

Саждага боришнинг сифати

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ وَضَعَ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْهِ وَإِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилсалар, тиззаларини қўлларидан аввал қўярдилар, саждадан турганларида қўлларини тиззаларидан аввал кўтарардилар. (Албоний заиф деган)

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أُمِرْتُ أَنْ أَسْجُدَ عَلَى سَبْعَةِ أَعْظُمٍ عَلَى الجَبْهَةِ - وَأَشَارَ بِيَدِهِ عَلَى أَنْفِهِ - وَاليَدَيْنِ وَالرُّكْبَتَيْنِ وَأَطْرَافِ القَدَمَيْنِ وَلا نَكْفِتَ الثِّيَابَ وَالشَّعَرَ» (متفق عليه).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти суяк (аъзо) устига: пешонага – шундай дея туриб бурунларига ҳам ишора қилдилар – икки қўлга, икки тиззага, икки оёқнинг учларига сажда қилишга ҳамда кийим ва сочларни йиғиштирмасликка буюрилдим», дедилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар сажда қилсалар оҳисталик билан аввал тиззаларини, кейин қўлларини қўйиб, ҳадисда зикр қилинган еттита аъзо билан сажда қилар эдилар. Мазкур етти аъзо билан сажда қилиш вожиб.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Саждага борганда аввал тиззани, кейин қўлларни қўйиш суннат.
  2. Еттита аъзо билан сажда қилиш вожиб.