Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

063. Азон эшитганда нима дейди?

1952 марта кўрилган

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ (متفق عليه).

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон азонни эшитсангизлар, муаззин нима деса сизлар ҳам шуни айтинглар», дедилар.

عَنْ مُعاوِيَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قالَ: لمَاَّ قالَ حَيَّ عَلَى الصَّلاةِ: لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إلّا بِاللهِ، وَقالَ: هكَذا سَمِعْنا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ (أخرجه البخاري).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Муовия розияллоҳу анҳу муаззин «Ҳайя алас-сола» деганда «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» деди ва: «Биз Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганмиз», деди.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ (رواه البخاري).

Имом Бухорий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким азонни эшитган вақтда: «Ушбу комил даъватнинг ва ҳозир бўлган намознинг Парвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммадга "Васила" ва "Фазилат" ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқаргин» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِذَا سَمِعْتُمْ الْمُؤَذِّنَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا ثُمَّ سَلُوا اللَّهَ لِي الْوَسِيلَةَ فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللَّهِ وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ فَمَنْ سَأَلَ لِي الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ (رواه مسلم).

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсангиз, у айтаётган калималарни айтинглар, сўнгра менга саловот айтинглар, чунки ким менга бир марта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади, кейин Аллоҳдан менга “васила”ни сўранглар, зеро у жаннатдаги олий манзилат бўлиб, унга Аллоҳнинг бандалари ичидан фақат бир бандасигина етади. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Ким менга Аллоҳдан “васила” сўраса шафоатимга эришади», дедилар.

Шарҳ:

Аллоҳ таоло азонни эшитган одамларга амалий суннатларни жорий қилиб, улуғ савобларни ваъда қилди. Ушбу суннатлар қуйидагилар:

а) азонни эшитган одам муаззин айтаётган азонни такрорлаши;

б) сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиши;

в) кейин азон дуосида у зотга Аллоҳ таолодан васила сўраши.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Муаззин айтаётган азонни такрорлаб туриш суннат.
  2. Муаззин «Ҳайя алас-солаҳ» ва «Ҳайя алал-фалаҳ» деганида «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» дейилади.
  3. Азондан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтилади.
  4. Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “васила” сўраб дуо қилинади.