Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

054. Маҳсига масҳ тортиш

3702 марта кўрилган

عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الْمُغِيرَةِ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ فَأَهْوَيْتُ لِأَنْزِعَ خُفَّيْهِ فَقَالَ دَعْهُمَا فَإِنِّي أَدْخَلْتُهُمَا طَاهِرَتَيْنِ فَمَسَحَ عَلَيْهِمَ. متفق عليه

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. (У зот таҳорат олиб бошларига масҳ тортгач,) маҳсиларини ечмоқчи бўлдим, "Қўяверинг, уларни таҳоратли ҳолда кийганман" деб, уларга масҳ тортиб қўйдилар.

عَنْ صَفْوَان بْن عَسَّالٍ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفَرًا أَوْ مُسَافِرِينَ أَنْ لا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهِنَّ إِلاَّ مِنْ جَنَابَةٍ لَكِنْ مِنْ غَائِطٍ وَبَوْلٍ وَنَوْمٍ (رواه الترمذي)

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳу шундай дейди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар сафарда бўлсак, уч кеча-кундуз маҳсимизни ечмас(дан масҳ тортиш)га, фақатгина жунуб ҳолатда (ғусл учун маҳсини ечишга), лекин катта ва кичик қазои ҳожат ҳамда уйқу учун (ечмай масҳ тортаверишга) буюрар эди.

عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه قال: جَعَلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ لِلْمُسَافِرِ وَيَوْمًا وَلَيْلَةً لِلْمُقِيمِ (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Али розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирга уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуз (маҳсига масҳ тортишга муҳлат таъйин) қилдилар.

Шарҳ:

Маҳсига масҳ тортиш дегани таҳорат билан кийилган маҳсини кейинги таҳоратида ечиб ўтирмай, қўлини ҳўллаб, бармоқларини маҳсиси устидан оёқ учидан тортиб тўпиғигача юргизиб қўйиш. Ичи кўринмайдиган пайпоқ ҳам маҳси кабидир. Масҳ тортишнинг муддати биринчи масҳ тортилинган вақтдан бошланади. Муқим одам бир кеча ва кундуз, мусофир киши уч кеча ва кундуз модомики ғусл вожиб бўлмаса маҳсини ечмай, таҳорат олганида масҳ тортиб юраверса бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Таҳорат билан маҳси кийган одам, маҳсисига масҳ тортиши суннат.
  2. Жунуб ҳолдаги киши маҳсига масҳ тортиши жоиз эмас, ғусл қилиб, оёқларини ювиши шарт.
  3. Мусофир уч кеча ва кундуз, муқим эса бир кеча ва кундуз масҳ тортади, масҳ тортиш муддати маҳсини кийганидан сўнг таҳорати сингач, биринчи таҳоратда масҳ тортганидан бошланади.