Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

053. Ғуслнинг сифати ва суннатлари ҳақида

1929 марта кўрилган

Аллоҳ таоло «Моида» сурасининг 6-оятида шундай дейди:

وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا

«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!»

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اغْتَسَلَ مِنْ الْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ ثُمَّ يَتَوَضَّأُ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ ثُمَّ يَأْخُذُ الْمَاءَ فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ الشَّعْرِ حَتَّى إِذَا رَأَى أَنْ قَدْ اسْتَبْرَأَ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар жанобатдан ғусл қилсалар, аввал қўлларини ювар, сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув олиб авратларини ювар эдилар. Кейин намозга таҳорат олгандай таҳорат олар, сўнгра сув олиб, бармоқларини сочлари остига киритар эдилар. Сочларининг ости тўлиқ ҳўлланганига ишонч ҳосил қилгач, бошларига уч ҳовуч сув қуяр эдилар, кейин бутун баданларига сув етказиб, охирида оёқларини ювар эдилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғусл қилишлари энг комил суратдаги ғуслдир. Ғуслни икки қўлни ювиш билан бошлар эдилар, сўнгра чап қўллари билан авратларини ювиб, сўнгра намозга таҳорат олгандек таҳорат олардилар, фақат оёқларини ювишни ғуслнинг охирига қолдирар эдилар. Кейин сув олиб, бармоқлари билан сочларининг тагларигача ишқалаб ҳўллар эдилар. Сочлари тўлиқ ҳўлланганига ишонч ҳосил қилгач, бошларига уч ҳовуч сув қуйиб ювар эдилар, кейин бутун баданларига сув етказиб, охирида икки оёқларини ювар эдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Жунуб бўлган одам ғусл қилиши фарз.
  2. Ғуслда баданнинг ҳамма жойига, шу жумладан бурун ва оғизга сув тегиши фарз.
  3. Ғуслдан аввал таҳорат олиш суннат.