Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

050. Таҳоратни синдирадиган нарсалар

3743 марта кўрилган

عَنْ صَفْوَان بْن عَسَّالٍ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا إِذَا كُنَّا سَفَرًا أَوْ مُسَافِرِينَ أَنْ لا نَنْزِعَ خِفَافَنَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهِنَّ إِلاَّ مِنْ جَنَابَةٍ لَكِنْ مِنْ غَائِطٍ وَبَوْلٍ وَنَوْمٍ (رواه الترمذي).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳу шундай дейди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар сафарда бўлсак, уч кеча-кундуз маҳсимизни ечмас(дан масҳ тортиш)га буюрар эди, фақатгина жунуб ҳолатда (ғусл учун маҳсини ечар), лекин катта ва кичик қазои ҳожат ҳамда уйқу учун (ечмай масҳ тортар эдик.)

عَنْ سَعِيدٍ وَعَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ شُكِيَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ قَالَ لَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

- «Намози ичида таҳорати бузилганга ўхшаб хаёлланган одам нима қилади?» деб сўради.

- «Товушини эшитмагунича ёки ҳидини сезмагунича намозидан чиқмайди», дедилар.

عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه قال: "كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً فَاسْتَحْيَيْتُ أَنْ أَسْألَ رَسُولَ اللهِ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِمَكانِ ابْنَتِهِ مِنِّي فَأَمَرْتُ الْمِقدادَ بْنَ الْأَسْوَدَ فَسَألَهُ، فَقالَ: اِغْسِلْ ذَكَرَكَ وَتَوَضَّأ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен сермазий одам эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга куёв бўлганим учун У кишидан сўрашга уялиб, Миқдод ибн Асвадни сўраб беришга буюрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олатингни юв ва таҳорат ол» дедилар.

Шарҳ

Мазкур ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни синдирадиган амалларнинг хабарини берганлар. Юқорида зикр қилинган амалларнинг биронтаси таҳоратли одамда содир бўлса, у таҳорат билан қилиниши лозим бўлган амаллар олдидан янги таҳорат олиши лозим бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Қуйидагилар таҳоратни бузадиган амаллардандир:
    • Оғир ухлаш таҳоратни синдиради, бу ҳукмга хушидан кетган ва ақлини йўқотганлар ҳам киради;
    • Икки йўлдан чиққан – катта ва кичик қазои ҳожат, ел, қон, мазий каби нарсалар таҳоратни синдиради.