Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

040. Қоннинг ҳукми

3856 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Анъом сурасининг 145- оятида шундай дейди: «Айтинг: Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса, — чунки у ҳаромдир».

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийимга теккан ҳайз қони ҳақида шундай дедилар: «(Қотиб қолган қонни) уқалайди, кейин сув билан ишқаб ювади, сўнгра кийимнинг ҳаммасини ювади, кейин шу кийим билан намоз ўқийверади.

Имом Ахмад Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга икки ўлакса ва икки қон ҳалол қилинди, ўлакса: чигиритка ва балиқ, қон эса: жигар ва талоқ», дедилар.

Шарҳ

Қон аслида ҳаром бўлиб, саноқли ўринлардагина ҳалолдир. Мусулмон киши бу аҳкомларни ҳам билиши керак.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Жонлиқ сўйилганда отилиб чиққан қон нажас, аммо гўштда қолиб кетгани тоза.
  2. Ҳайз қони нажас.
  3. Балиқнинг қони тоза.