Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

038. Таҳорат аҳкомлари (2)

3923 марта кўрилган

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз уйқусидан турса, қўлини уч марта ювмагунича сув идишга тиқмасин, чунки у туни билан қўли қаерда бўлганини билмайди», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз оқмайдиган сувга бавл қилиб, сўнгра унда ғусл қилмасин», дедилар. Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда эса: Биронтангиз жунуб ҳолатда оқмай турган сувда ғусл қилмасин», дедилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар пашша биронтангизнинг идишига тушса пашшани тўлиқ ботириб, сўнгра олиб ташласин, чунки унинг бир қанотида касаллик иккинчисида эса даво бор».

Шарҳ

Аввалги пайтларда сув оғзи катта идишларда турган ва улардан қўл билан сув олиб таҳорат қилинган. Шунинг учун кишининг қўлида нажосат асари бўлиш эҳтимоли бўлгани учун уни уч марта ювгандан кейин идишга солишга буюрилган. Ҳозирда ҳам шунга ўхшаш холатларда ҳадисга кўра амал қилинади. Аммо обдаста ва сув жўмракларидан таҳорат олинаётганда қўлни уч марта ювиб кейин таҳорат олиш шарт эмас.

Юқорида зикр қилинган ҳадислар сувни покиза сақлаш ва уни истеъмол қилиш одобларини ўргатади. Мусулмон киши сувни покиза сақлаш учун бу йўл-йўриқларга риоя қилмоғи керак.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Ҳар қандай ҳолатда, хусусан тунги уйқудан тургандан кейин қўлни уч марта ювмагунча бирон идишга тиқиб бўлмайди.
  2. Сувга сийишдан ва оқмай турган сувда жанобатдан ғусл қилишдан қайтарилганмиз.
  3. Пашша тушиб қолган таом ёки ичимлик нажас бўлмайди, балки пашша тушган нарса суюқ бўлса уни тўлиқ ботириб олиб ташланади, кейин истеъмол қилинаверади, қуюқ нарсадан ҳеч нарса қилмай, тўғри олиб ташланади.