Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

324. Жаннат аҳлининг белгилари

1733 марта кўрилган

Аллоҳ таоло айтади: «Энди ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур» (Ван-нозиот: 40, 41).

عَنْ عُبَادَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ شَهِدَ أَنْ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ مِنْ الْعَمَلِ» (رواه البخاري).

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким: «Бир Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, У ёлғиздир, шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир, Ийсо ҳам Унинг бандаси, расули, Марямга туширган калимаси ва Унинг тарафидан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир» деб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни қилган иш-амалларига қараб жаннатга киритади» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «احْتَجَّتِ النَّارُ وَالْجَنَّةُ فَقَالَتْ هَذِهِ يَدْخُلُنِي الْجَبَّارُونَ وَالْمُتَكَبِّرُونَ وَقَالَتْ هَذِهِ يَدْخُلُنِي الضُّعَفَاءُ وَالْمَسَاكِينُ فَقَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لِهَذِهِ: «أَنْتِ عَذَابِي أُعَذِّبُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ» وَرُبَّمَا قَالَ: «أُصِيبُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ» وَقَالَ لِهَذِهِ: «أَنْتِ رَحْمَتِي أَرْحَمُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ وَلِكُلِّ وَاحِدَةٍ مِنْكُمَا مِلْؤُهَا» (رواه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах ва жаннат тортишиб қолдилар. Униси: «Менга зўравон ва мутакаббирлар киради», деса, буниси: «Менга заиф ва мискинлар киради», дер эди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унисига: «Сен Менинг азобимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларни азоблайман», деди, бунисига эса: «Сен Менинг раҳматимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларга марҳамат қиламан, ҳар иккингиз лиқ тўласиз», деди (Имом Муслим ривояти).

عَنْ حَارِثَةَ بْنَ وَهْبٍ الْخُزَاعِيِّ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «أَلا أُخْبِرُكُمْ بِأَهْلِ الْجَنَّةِ كُلُّ ضَعِيفٍ مُتَضَعِّفٍ لَوْ أَقْسَمَ عَلَى اللَّهِ لأبَرَّهُ أَلا أُخْبِرُكُمْ بِأَهْلِ النَّارِ كُلُّ عُتُلٍّ جَوَّاظٍ مُسْتَكْبِرٍ» (رواه البخاري)

Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга жаннат аҳлининг хабарини берайинми?! Улар заиф, камсуқум инсонлар бўлиб, агар Аллоҳ номига қасам ичсалар, Аллоҳ уларни оқлайди. Сизларга дўзах аҳлининг хабарини берайинми?! Улар дили қаттиқ, манман ва мутакаббир кимсалардир» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Мазкур оят ва ҳадисларда айтилгани каби жаннат аҳлининг белгилари борки, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни сизу бизларга тарғиб учун баён қилганлар, ўша сифатларга эга бўлиш Аллоҳнинг изни билан жаннатга киришимизга сабаб бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Аллоҳдан қўрқиш ва ўзни ношаръий ишлардан тийиш жаннат аҳлининг белгиларидан саналади;
  2. Тавҳидни Аллоҳ учун холис қилиш жаннат аҳлининг энг улуғ сифатларидан;
  3. Аллоҳнинг бандаларига зўравонлик ва мутакаббирлик қилмаслик ҳам уларнинг ахлоқларидандир.