Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

312. Яхшилик йўлларининг кўп ва турли-туман экани

1586 марта кўрилган

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ» (رواه مسلم).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا رَسُولَ اللَّهِ ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالأُجُورِ يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ وَيَتَصَدَّقُونَ بِفُضُولِ أَمْوَالِهِمْ قَالَ: «أَوَ لَيْسَ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ مَا تَصَّدَّقُونَ إِنَّ بِكُلِّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةً وَكُلِّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةً وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ وَنَهْيٌ عَنْ مُنْكَرٍ صَدَقَةٌ وَفِي بُضْعِ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ» قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ أَيَأتِي أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَيَكُونُ لَهُ فِيهَا أَجْرٌ؟ قَالَ: «أَرَأَيْتُمْ لَوْ وَضَعَهَا فِي حَرَامٍ أَكَانَ عَلَيْهِ فِيهَا وِزْرٌ فَكَذَلِكَ إِذَا وَضَعَهَا فِي الْحَلالِ كَانَ لَهُ أَجْرًا» (رواه مسلم).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан бўлган баъзи кишилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажру савобларни олиб кетдилар. Улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқийдилар, рўза тутганимиздек рўза тутадилар ва ортиқча мол-давлатларидан садақа қилишади», дейишди. «Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми?! Ҳар бир тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) садақа, ҳар бир такбир (Аллоҳу акбар) садақа, ҳар бир таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) садақа, яхшиликка буюриш садақа, ёмонликдан қайтариш садақа ва (жуфти ҳалолингиз билан) қовушишингиз ҳам садақа», дедилар. «Ё Расулуллоҳ! Биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?», деб сўрашди. «Ахир у шаҳватини ҳаромда қондирганида гуноҳкор бўлармиди?! Худди шунга ўхшаш, шаҳватини ҳалолда қондиргани учун унга ажр ёзилади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كُلُّ سُلامَى مِنْ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ قَالَ تَعْدِلُ بَيْنَ الاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ وَتُعِينُ الرَّجُلَ فِي دَابَّتِهِ فَتَحْمِلُهُ عَلَيْهَا أَوْ تَرْفَعُ لَهُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ قَالَ وَالْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ وَكُلُّ خُطْوَةٍ تَمْشِيهَا إِلَى الصَّلاةِ صَدَقَةٌ وَتُمِيطُ الأَذَى عَنْ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Инсонлардаги жами бўғимлар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа (бериш бурчи) мавжуд: Икки (тортишиб қолган) киши ўртасида адолат (билан ҳукм) қилмоғинг - садақа. Бировга уловини минишида ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини (ердан) олиб уловига юклаб беришинг - садақа. Яхши сўз - садақа. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг – садақа. (Одамлар юрадиган) йўлдан (тош, тикан, чўп каби) озорларни олиб ташлашинг – садақа» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати кенгки, яхшилик ишларни кўп ва хилма-хил қилиб қўйган. Ҳар ким улар ичидан ўзига муносиб бўлган улушни қилиб кетиши ва шу билан ажрга эришиши мумкин. Мазкур ҳадисларда улардан баъзилари келтириб ўтилди.

Аллоҳ таоло банданинг тўрт мучасини соғ қилиб қўйганига шукрона этиб бадандаги 360 бўғимнинг ҳар биридан битта садақа бериш лозим. Меҳрибон зот биздан бу садақани молларимиздан чиқаришга буюрмади. Балки тарғиб қилинган суннатларга амал қилишимиз билан мазкур садақадан қутулиб кетадиган қилиб қўйди. Жамоат намозига бориш, намоздан кейинги тасбеҳларни айтиш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиш шулар жумласидан.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Яхшилик йўлларининг хилма-хиллиги;
  2. Аллоҳнинг фазлу марҳаматининг кенглиги;
  3. Қўлдан келганича яхшиликларга шошилишга тарғиб.