Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

273. Маккага тааллуқли айрим ҳукмлар

1549 марта кўрилган

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَوْمَ فَتْحِ مَكَّةَ إِنَّ هَذَا الْبَلَدَ حَرَّمَهُ اللَّهُ لا يُعْضَدُ شَوْكُهُ وَلا يُنَفَّرُ صَيْدُهُ وَلا يَلْتَقِطُ لُقَطَتَهُ إِلاَّ مَنْ عَرَّفَهَا» (رواه البخاري).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинган кун айтдилар: «Албатта бу шаҳарни Аллоҳ ҳаром (ҳурматли) қилди, унинг тикани ҳам юлинмайди, ундаги ов ҳайвони ҳуркитилмайди (яъни, унга тегилмайди), топилдиғини – уни танитиш учун олган кишидан бошқа биров – олмайди» (Имом Бухорий ривояти).

Эҳромдаги киши ўлдириши мумкин бўлган нарсалар:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا عَنِِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ؛ الْحَيَّةُ وَالْغُرَابُ الأَبْقَعُ وَالْفَأْرَةُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ وَالْحُدَيَّا» (رواه مسلم).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Беш нарса фосиқ-зарарли нарсадир, уларни эҳромдан ташқарида ҳам, эҳромда ҳам ўлдирилаверади: илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Макка – Аллоҳ азза ва жалла ҳаром-ҳурматли қилган шаҳар, унинг набототи юлинмайди, ов қилинадиган ҳайвонларига тегилмайди, унинг еридан топилган, эгаси маълум бўлмаган нарса олинмайди, фақат эгасини топиб, унга бериш мақсадида одамларга ўша нарсани танитиб юраман деган одам олса мумкин. Лекин, шу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ҳам айрим зарарли жонзотларни ўлдиришга рухсат берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Макканинг ҳурмати улуғ;
  2. Ўт-ўланлари юлинмайди, қуруқликдаги ов ҳайвони овланмайди;
  3. Топилдиғини танитиш мақсадида олган кишидан бошқа биров олмайди;
  4. Ундаги айрим зарарли ҳайвонларни ўлдириш мумкин.