Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

271. Қабрни текислашга буюрилганлик ҳақида

1561 марта кўрилган

عَنْ أَبِي الْهَيَّاجِ الأَسَدِيِّ رحمه الله قَالَ قَالَ لِي عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَلا أَبْعَثُكَ عَلَى مَا بَعَثَنِي عَلَيْهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لا تَدَعَ تِمْثَالاً إِلاَّ طَمَسْتَهُ وَلا قَبْرًا مُشْرِفًا إِلاَّ سَوَّيْتَهُ (رواه مسلم).

Абул-Ҳайёж ал-Асадий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: Менга Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу дедилар: «Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени юборган ишга юборайми?! Биронта суратни қўймай ўчириб ташлайсан, кўтарилган биронта қабрни қўймай текислаб ташлайсан» (Имом Муслим ривояти).

عن فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُ بِتَسْوِيَتِهَا (أي: القبور) (رواه مسلم).

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларни (яъни қабрларни) текислашга буюрганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُجَصَّصَ الْقَبْرُ وَأَنْ يُقْعَدَ عَلَيْهِ وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهِ (رواه مسلم).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрни гипслаб сувашдан, унинг устида ўтиришдан ва унинг устига бино қилишдан қайтардилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبِي مَرْثَدٍ الْغَنَوِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا تُصَلُّوا إِلَى الْقُبُورِ وَلا تَجْلِسُوا عَلَيْهَا» (أخرجه مسلم)

Абу Марсад розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қабрларга юзланиб намоз ўқиманглар, улар устига ўтирманглар» деганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Қабрлар билан фитналаниш шайтон одамзотни қадим-қадимдан авраб келадиган энг катта фитналардан бўлиб, уларни улуғлаш, устларига бино ва сағаналар барпо қилиш, уларга юзланиб намоз ўқиш, уларга сиғинишни одамларга чиройли қилиб кўрсатади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрдагиларни ҳурмат қилиш ва уларга озор бермасликка буюрганлари ҳолда қабрларни ердан кўтаришни, улар устига бино қуришни, уларга қараб намоз ўқишни ман қилганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Қабрлар устига сағаналар қуриш, уларни кўтариш ёки сувашдан қайтарилган;
  2. Қабрлар устига ўтириш мумкин эмас;
  3. Қабрларга қараб намоз ўқиш ҳаром.