Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

260. Жаноза намози ҳақидаги баъзи ҳукмлар (2)

1735 марта кўрилган

Қабр устида жаноза ўқиш:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَسْوَدَ أَوْ امْرَأَةً سَوْدَاءَ كَانَ يَقُمُّ الْمَسْجِدَ فَمَاتَ فَسَأَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْهُ فَقَالُوا مَاتَ قَالَ: «أَفَلا كُنْتُمْ آذَنْتُمُونِي بِهِ دُلُّونِي عَلَى قَبْرِهِ «أَوْ قَالَ »قَبْرِهَا» فَأَتَى قَبْرَهَا فَصَلَّى عَلَيْهَا (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир занжи киши – ёки занжи аёл – масжидни супириб-сидириб турар эди, шу вафот этди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни суриштирган эдилар: «У вафот этди» дейишди. У зот: «Менга билдириб қўймабсизлар-да?! Мени у одамнинг – ё у аёлнинг – қабрига йўлланглар», дедилар. Сўнг қабрига бориб, унга жаноза ўқидилар (Имом Бухорий ривояти).

Ғойибона жаноза ўқиш:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَعَى النَّجَاشِيَّ فِي الْيَوْمِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ وَخَرَجَ بِهِمْ إِلَى الْمُصَلَّى فَصَفَّ بِهِمْ وَكَبَّرَ عَلَيْهِ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажоший вафот этган куни унинг ўлими хабарини бердилар ва асҳобларини намозгоҳга олиб чиқиб, сафга тердилар ва тўрт такбир айтиб (жаноза ўқидилар) (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Жанозага қатнаша олмаган одам маййит қабрга қўйилганидан кейин бўлса ҳам унга жанозах ўқиши мумкин. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғойибона жаноза ўқишни ҳам машруъ қилдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Қабр олдида туриб кўмилган одамга жаноза ўқиш жоиз;
  2. Жанозасиз, кўмилган мусулмонга ғойибона жаноза ўқиш жоиз.