Сешанба 21 Ноябрь 2017 | 2 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

257. Жон чиқар пайтидаги аҳкомлар ҳақида

1637 марта кўрилган

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَقِّنُوا مَوْتَاكُمْ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ» (رواه مسلم).

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Вафот этаётган кишиларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилинглар» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ آخِرُ كَلامِهِ لا إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ دَخَلَ الْجَنَّةَ» (أخرجه أبو داود).

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимнинг охирги сўзи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлса, у жаннатга киради» (Имом Абу Довуд ривояти).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ وَفَاتِهِ بِثَلاثٍ يَقُولُ لا يَمُوتَنَّ أَحَدُكُمْ إِلاَّ وَهُوَ يُحْسِنُ بِاللَّهِ الظَّنَّ» (رواه مسلم).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан уч кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Сизлардан бирон киши фақат Аллоҳга яхши гумон қилган ҳолда вафот этсин» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Тавҳид – аҳамияти ғоят катта бўлган ишдир. Шунинг учун ҳам ҳаётини тавҳидга иқрор бўлиб, икки шаҳодат калимасини айтиш билан тамомлаган кишининг мукофоти – Аллоҳ таоло уни жаннатга дохил қилиши бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлими яқинлашган киши Аллоҳ мени албатта кечиради деган яхши гумонда бўлишини ва У зотнинг раҳматидан умидвор бўлиб дунёдан ўтиши лозимлигини таълим берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Икки шаҳодат калимасининг фазли;
  2. Вафот этаётган кишига икки шаҳодат калимасини талқин қилиш машруъ экани (яъни унга эшиттириб айтиб туриш, шунда унинг қулоғига кириб у ҳам айтиши мумкин);
  3. Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан яхши гумонда бўлиш лозимлиги.