Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

253. Айрим тақиқланган сўзлар ҳақида

3300 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تَسُبُّوا الدَّهْرَ فَإِنَّ اللَّهَ هُوَ الدَّهْرُ» (رواه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (эгаси)дир» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تَقُولُوا مَا شَاءَ اللَّهُ وَشَاءَ فُلانٌ وَلَكِنْ قُولُوا مَا شَاءَ اللَّهُ ثُمَّ شَاءَ فُلانٌ» (أخرجه أحمد).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» деманглар, балки «Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа» денглар» (Имом Аҳмад ривояти).

عَنْ طُفَيْلِ بْنِ سَخْبَرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تَقُولُوا مَا شَاءَ اللَّهُ وَمَا شَاءَ مُحَمَّدٌ» (أخرجه أحمد).

Туфайл ибн Сахбара розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ хоҳласа ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хоҳласа» деманглар» (Имом Аҳмад ривояти).

Шарҳ:

Шариатимиз Аллоҳ таолога нисбатан одобсизлик саналадиган ва бошқаларни У зотга баробарлаштириб қўядиган айрим лафзларни айтишдан қайтарган. Мусибатлар пайтида замонни сўкиш ҳам шу жумладан. Чунки замон ўзи ҳеч нарса қила олмайди, ҳамма нарсани қилувчи зот Аллоҳ таолодир. Шунингдек, «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» деган гап ҳам шу жумладан.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Замонни сўкиш мумкин эмас;
  2. «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» дейиш мумкин эмас, «Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа» дейилади.