Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

213. Ичимлик ичиш одоблари (4)

3499 марта кўрилган

Тик туриб ичишнинг ҳукми:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ» (رواه مسلم).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирон киши асло тик туриб ичмасин. Ким эсида йўқ (тик туриб ичган) бўлса, қусиб юборсин» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أنَّهُ أُتِيَ بِماءٍ فَشَرِبَ قَائِمًا فَقَالَ إِنَّ نَاسًا يَكْرَهُ أَحَدُهُمْ أَنْ يَشْرَبَ وَهُوَ قَائِمٌ وَإِنِّي رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ كَمَا رَأَيْتُمُونِي فَعَلْتُ» (رواه البخاري).

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У кишига сув келтирилди ва тик турган ҳолда ичдилар, сўнг: «Баъзи одамлар тик туриб ичишни кариҳ кўрадилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мен қилгандек қилганларини кўрганман», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ نَهَى أَنْ يَشْرَبَ الرَّجُلُ قَائِمًا قَالَ قَتَادَةُ فَقُلْنَا فَالأَكْلُ فَقَالَ ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ (رواه مسلم).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб ичишдан қайтардилар». (Тик туриб) ейиш ҳақида сўралганда Анас розияллоҳу анҳу: «Бу яна ҳам ёмонроқ», деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тик туриб ичишдан қайтарганлар, лекин ўзлари тик туриб ичганлар ҳам. Бу иккисининг ўртасини уламолар шундай жамлаганлар: тик туриб ичиш макруҳ лекин зарурат юзасидан (ўтиришни иложи бўлмаса, жўмракдан ичиш керак бўлса) тик туриб ичиш жоиз.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Тик туриб ичиш макруҳ;
  2. Ҳожат ва зарурат учун жоиз.