Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

212. Ичимлик ичиш одоблари (3)

1672 марта кўрилган

Тилла ва кумуш идишда еб-ичишнинг ҳаромлиги:

عن حذيفة بن اليمان رضي الله عنه قال: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلا تَأْكُلُوا فِي صِحَافِهَا فَإِنَّهَا لَهُمْ فِي الدُّنْيَا وَلَنَا فِي الآخِرَةِ» (متفق عليه).

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилла ва кумуш идишда ичманглар ва еманглар! Чунки, бу нарса дунёда улар (яъни кофирлар) учун, охиратда эса биз учундир» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الَّذِي يَشْرَبُ فِي إِنَاءِ الْفِضَّةِ إِنَّمَا يُجَرْجِرُ فِي بَطْنِهِ نَارَ جَهَنَّمَ» (متفق عليه).

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кумуш идишда ичадиган киши қорнига жаҳаннам ўтини симираётган бўлади» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Тилла ва кумуш идишда еб-ичиш ҳаром, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтарганлар ва шундай қилган кишига азоб бўлишини хабар берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Тилла ва кумуш идишда еб-ичиш ҳаром;
  2. Бундай қилиш гуноҳи кабиралардан, чунки бундай қилувчи киши дўзах азоби билан огоҳлантирилган.