Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

196. Шеър ҳақида

3415 марта кўрилган

Аллоҳ таоло айтади:

«وَالشُّعَرَاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ (224) أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ (225) وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لا يَفْعَلُونَ (226) إِلاَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ (227)»

«Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?! Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач) ғолиб бўлган кишилар (яъни шоирлар йўлдан оздирувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» (Шуъаро: 224-227).

عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ مِنْ الشِّعْرِ حِكْمَةً» (أخرجه البخاري).

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шеърлар ичида айримлари ҳикмат ҳам бўлади» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَوْمَ قُرَيْظَةَ لِحَسَّانَ بْنِ ثَابِتٍ: «اهْجُ الْمُشْرِكِينَ فَإِنَّ جِبْرِيلَ مَعَكَ» (متفق عليه).

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайза жанги куни Ҳассон ибн Собитга: «Мушрикларни ҳажв қилинг, Жибрил сиз билан бирга», дедилар (Муттафақун алайҳ).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لأنْ يَمْتَلِئَ جَوْفُ رَجُلٍ قَيْحًا يَرِيهِ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يَمْتَلِئَ شِعْرًا» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кишининг ичи уни бузиб юборадиган қон-йиринг билан тўлиши шеър билан тўлишидан кўра яхшироқ» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Шеърлар ичида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлади. Шеър агар фазилатга ва гўзал ахлоқларга чорлов бўлса, у мақтовли ва марғубдир. Аксинча, мусулмонларни ҳақоратлаш ва масхара қилиш ёки фисқу-фужурга чақириқ бўлса, ундай шеър мазмум – айбли шеър саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айни шу турдаги шеърдан қайтарганлар ва уни айблаганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Шеърнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлади;
  2. Инсон ичини Аллоҳнинг зикри ва Қуръонга ўрин қолдирмайдиган даражада кўп шеър билан тўлдириши яхши эмас.