Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

194. Чақимчиликнинг ҳаромлиги ва ундан огоҳлантиришлар

1571 марта кўрилган

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ نَمَّامٌ» (رواه مسلم).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُعَذَّبَانِ وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ ثُمَّ قَالَ بَلَى كَانَ أَحَدُهُمَا لا يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ وَكَانَ الآخَرُ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ» (متفق عليه).

«Саҳиҳайн»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ««Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ёки Мадина (қўрғонлари) деворларидан бир девор ёнидан ўтаётиб қабрларида азобланаётган икки кишининг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу иккиси азобланаяпти ва (лекин бу) гуноҳ (кўринишидан) катта эмас» дедилар. Кейин: «Бироқ, (у катта гуноҳдир) улардан бири бавлидан (сийдигидан) сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик қилиб юрарди» дедилар (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ إِنَّ مُحَمَّدًا صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلا أُنَبِّئُكُمْ مَا الْعَضْهُ؟ هِيَ النَّمِيمَةُ الْقَالَةُ بَيْنَ النَّاسِ» (أخرجه مسلم).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга бўҳтон нималигини айтиб берайми? У чақимчилик қилиб, одамлар орасида гап ташишдир» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Чақимчилик – яъни одамлар орасида бузғунчилик мақсадида бўлсин, роҳатланиб вақт ўтказиш учун бўлсин, гап ташиб юриш гуноҳи кабиралардан бўлиб, у сабабли кишилар ўртасида адоват ва юзкўрмасликлар вужудга келади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан огоҳлантирганлар ва бундай жирканч иш билан шуғулланишнинг азоби қаттиқ эканидан хабар берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Чақимчилик ҳаром ва гуноҳи кабиралардан;
  2. Бундай гуноҳни қилувчи кимсанинг жазоси оғир бўлади.