Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

186. Ҳаё ва ҳаёли бўлиш ҳақида

1698 марта кўрилган

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ابن عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى رَجُلٍ مِنْ الأَنْصَارِ وَهُوَ يَعِظُ أَخَاهُ فِي الْحَيَاءِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «دَعْهُ فَإِنَّ الْحَيَاءَ مِنْ الإِيمَانِ» (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бир кишининг ёнидан ўтдилар, у биродарига ҳаё ҳақида (яъни, ўта тортинчоқ бўлмаслик кераклиги ҳақида) насиҳат қилаётган эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўй уни, зеро ҳаё иймондандир» дедилар.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْحَيَاءُ لا يَأْتِي إِلاَّ بِخَيْرٍ (متفق عليه). وفي رواية لمسلم: "الْحَياءُ خَيْرٌ كُلُّهُ".

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради».

Имом Муслимнинг бир ривоятида: «Ҳаё фақат яхшиликдан иборатдир».

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَشَدَّ حَيَاءً مِنْ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги келинчакдан кўра ҳам ҳаёлироқ эдилар».

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلامِ النُّبُوَّةِ الأُولَى إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ» (رواه البخاري).

Имом Бухорий Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамларга илгариги пайғамбарлар сўзларидан етиб келган сўзлардан бири: «Уялмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер!»».

Шарҳ:

Ҳаё инсонни айбли ишлардан тийилишига сабаб бўлувчи хулқ бўлиб, у иймоннинг бир бўлагидир. Чунки у яхшиликлар қилишга ва ёмонликлардан узоқ бўлишга чорлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёнинг ҳаммаси яхшилик экани ва у фақат яхшилик олиб келишини таъкидлаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари жуда ҳаёли киши эдилар. Ҳаёнинг энг афзали – гуноҳ қилаётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганидан ҳаё қилишингиздир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ҳаёнинг фазилати ва унинг иймондан экани;
  2. Шариатга мувофиқ ҳаё фақат яхшилик олиб келади;
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта ҳаёли зот эдилар.