Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

162. Касални бориб кўриш ҳақида

1686 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ خَمْسٌ رَدُّ السَّلامِ وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ وَإِجَابَةُ الدَّعْوَةِ وَتَشْمِيتُ الْعَاطِسِ» (متفق عليه)

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Мусулмоннинг мусулмон устида бешта ҳаққи бор: Саломга алик олиш, касални бориб кўриш, жанозага қатнашиш, чақирилган жойга бориш, акса урганга (ярҳамукаллоҳ деб) ташмит айтиш».

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا عَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ لَمْ يَزَلْ فِي خُرْفَةِ الْجَنَّةِ حَتَّى يَرْجِعَ» (وفي رواية) قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا خُرْفَةُ الْجَنَّةِ قَالَ: «جَنَاهَا» (رواه مسلم)

Имом Муслим Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон киши мусулмон биродарини кўргани борса, то қайтиб келгунига қадар жаннатнинг хурфаси ичида бўлади», дедилар. (Бошқа ривоятда) «Ё Расулуллоҳ, жаннатнинг хурфаси нима?», деб сўралди. «Меваларининг ҳосили», деб жавоб бердилар.

عن علي رضي الله عنه قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَعُودُ مُسْلِمًا غُدْوَةً إِلا صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُمْسِيَ وَإِنْ عَادَهُ عَشِيَّةً إِلا صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُصْبِحَ وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ فِي الْجَنَّةِ» (رواه الترمذي)

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қай бир мусулмон киши бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кечгача унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, агар оқшом пайти кўргани борса, то тонггача унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва жаннатдаги бир мевазор боғ унга бўлади».

Шарҳ:

Беморни зиёрат қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган ишлардан бўлиб, у билан беморнинг синиқ кўнгли кўтарилиб, гўё дардига малҳам бўлади. У мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳақларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадисларида унинг улкан ажру савоблар ҳосил қилувчи амал экани ҳақида ҳам хабар бердилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Касални зиёрат қилишда ундан кўнгил сўраш ва ҳолидан ибратланиш бор бўлгани туфайли ҳам бу иш суннат амаллардан.
  2. Бу мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳақларидан.
  3. У кўп фазилатли ва савоби улуғ ишлардан.