Жума 24 Ноябрь 2017 | 5 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

015. Тавҳиднинг фазли

2357 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Аз-зарият сурасининг 56- оятида шундай дейди: «Мен жин ва инсни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим».

Наҳл сурасининг 36- оятида эса: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга (Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар) (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» дейди.

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳ таолога унга бирон нарсани шерик қилмай йўлиқса, жаннатга киради ва ким унга бирон нарсани шерик қилиб йўлиқса дўзахга киради», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Муоз розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир эшакка мингашиб олган эдим, дейди. Ул зот дедилар:

- Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи ва бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳаққини биласизми?

- Аллоҳ ва Расули билувчироқ, дедим.

- Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи Унинг Ўзигагина ибодат қилишлари ва бирон нарсани унга шерик қилмасликлари. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳаққи Унга бирон нарсани шерик қилмаган бандасини азобламаслиги», дедилар.

Шарҳ

Тавҳид ибодатларнинг асоси ва энг буюгидир. Тавҳид ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиш ва Аллоҳ таолодан бошқа ибодат қилинаётган ҳамма нарсага кофир бўлиш, демакдир.

Тавҳид учунгина Аллоҳ таоло жин ва инс тоифасини яратди, пайғамбарларни жўнатди. Аллоҳ азза ва жалла тавҳидни тўла рўёбга чиқарган бандага, агарчи гуноҳлари кўп бўлса ҳам жаннатни ваъда берди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Тавҳиднинг фазли каттадир. Тавҳид жаннатга йўл ва жаҳаннамдан қалқондир.
  2. Жин ва инсон тоифаси тавҳид учунгина яралган.
  3. Пайғамбарлар ҳам тавҳид учун юборилганлар.
  4. Ибодатда ширк қилувчи банданинг ибодати ботилдир.