Чоршанба 22 Ноябрь 2017 | 3 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

143. Туш борасидаги одоб ва суннатлар

1850 марта кўрилган

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «الرُّؤْيَا مِنْ اللَّهِ وَالحُلمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلمًا يَكْرَهُهُ فَليَنْفُثْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلاثًا وَليَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ (متفق عليه). وزاد في رواية "وليتحول عن جنبه الذي كان عليه".

Муттафақун алайҳ ҳадисда Абу Қатода розияллоҳу анҳу шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Яхши туш Аллоҳдан, ёмон туш эса шайтондандир. Биронтангиз ёмон туш кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва Аллоҳдан тушининг ёмонлигидан паноҳ сўрасин, шунда унга асло зарар қилмайди» деганларини эшитдим.

Бошқа бир ривоятда: «бошқа томонига ўгирилиб ётсин», дедилар.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ الرُّؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّهَا مِنْ اللَّهِ فَليَحْمَدِ اللَّهَ عَلَيْهَا وَليُحَدِّثْ بِهَا وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ فَإِنَّمَا هِيَ مِنْ الشَّيْطَانِ فَليَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا وَلا يَذْكُرْهَا لأَحَدٍ فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ» (رواه البخاري).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Агар биронтангиз ўзи суйган нарсасини туш кўрса, у Аллоҳдандир. Аллоҳ таолога хамд айтсин ва одамларга айтаверсин. Агар бунинг аксини кўрса, у шайтондандир. Аллоҳ таолодан унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва ҳеч кимга айтмасин. (Агар шундай қилса) у зарар бермайди.»

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا يُحَدِّثَنَّ أَحَدُكُمْ بِتَلَعُّبِ الشَّيْطَانِ بِهِ فِي مَنَامِهِ» (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз тушида шайтон уни (ўйинчоқ қилиб) ўйнаганини гапириб юрмасин», дедилар.

Шарҳ:

Мўмин киши юқорида ўтган ҳадисларда айтилган тушга тааллуқли суннат ва одобларига риоя қилса, Аллоҳнинг изни билан шайтоннинг озор ва васвасаларидан нажот топади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Агар мусулмон киши ёмон туш кўрса чап томонига уч марта туфлайди, шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайди ва бошқа томонга ёнбошлаб ётади.
  2. Агар ёмон туш кўриб ҳеч кимга айтмаса, Аллоҳнинг изни билан у зарар етказмайди.
  3. Қўрқинчли тушлар - босинқирашлар ҳеч кимга айтилмайди.