Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

139. Сураткашлик ва суратнинг ҳукми

3552 марта кўрилган

عَنْ أَبِي طَلحَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لا تَدْخُلُ المَلائِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلبٌ وَلا صُورَةٌ» (متفق عليه).

Абу Талҳа розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ит ва сурат бор уйга фаришталар кирмайди», дедилар.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «إِنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللَّهِ يَوْمَ القِيَامَةِ المُصَوِّرُونَ» (متفق عليه).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган одамлар сураткашлардир», дедилар.

عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَنَّهَا اشْتَرَتْ نُمْرُقَةً فِيهَا تَصَاوِيرُ فَلَمَّا رَآهَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَامَ عَلَى البَابِ فَلَمْ يَدْخُل فَعَرَفْتُ فِي وَجْهِهِ الكَرَاهِيَةَ فَقُلتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَتُوبُ إِلَى اللَّهِ وَإِلَى رَسُولِهِ مَاذَا أَذْنَبْتُ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا بَالُ هَذِهِ النُّمْرُقَةِ؟» قَالَتْ فَقُلتُ اشْتَرَيْتُهَا لَكَ لِتَقْعُدَ عَلَيْهَا وَتَوَسَّدَهَا فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَيُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ وَقَالَ إِنَّ البَيْتَ الَّذِي فِيهِ الصُّوَرُ لا تَدْخُلُهُ المَلائِكَةُ» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейди: Сурати бор бир (адёлга ўхшаш) чойшаб сотиб олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргач, уйга кирмай эшик олдида туриб қолдилар, чеҳраларидан ёқтирмаганларини сездим, кейин:

- Ё Расулаллоҳ, Аллоҳ ва Расулига тавба қилдим, гуноҳим нима? - дедим.

- Бу чойшаб қаердан келди? - дедилар.

- Уни Сиз унга ўтирасиз ё ёнбошлайсиз деб олувдим, - дедим.

- Қиёматда бу сурат эгалари азобланади ва уларга: «Яратган нарсаларингизга жон бахш этинглар, дейилади», дедилар ва: «Сурат бор уйга фаришталар кирмайди», дедилар.

Шарҳ:

Жони бор нарсаларни тасвирлаш гуноҳи кабиралардан. Сураткашлар тасвирлаган ҳар бир суратлари учун қиёмат куни қаттиқ азобга дучор бўлишади. Уларга: «Қани, энди яратган нарсаларингизни тирилтиринглар» дейилади. Сураткашликка рассомчилик, ҳайкалтарошлик, тўқувчилик билан ёки бошқа усулдаги тасвир билан сурат солган кишилар киради.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Сурат солиш ҳаром бўлиб, гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
  2. Сурат бўлган уйга фаришталар кирмайди.
  3. Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиган одамлар сураткашлардир.