Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

138. Киши ўзи яхши кўргани билан бирга бўлади

3526 марта кўрилган

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ أَعْرَابِيًّا قَالَ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَتَى السَّاعَةُ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا أَعْدَدْتَ لَهَا» قَالَ: «حُبَّ اللَّهِ وَرَسُولِهِ» قَالَ: «أَنْتَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ» (رواه مسلم).

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қиёмат қачон?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Қиёмат кунига нима ҳозирладинг?!», дедилар. «Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатини», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен яхши кўрган кишинг билан бирга бўласан», дедилар.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ تَقُولُ فِي رَجُلٍ أَحَبَّ قَوْمًا وَلَمْ يَلحَقْ بِهِمْ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «المَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ» (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Ё Расулаллоҳ, бир киши бир қавмни яхши кўрса-ю, лекин улар билан учрашмаган бўлса, бу одам ҳақида нима дейсиз?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши ўзи яхши кўрган одами билан бирга бўлади», дедилар.

Шарҳ:

Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмош кўриш иймоннинг асосий пойдеворларидан биридир. Мўмин киши мўмин ва солиҳ инсонларни яхши кўришга ва кофирларни ёмон кўришга буюрилган. Бу Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш бўлиб, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қиладиган амалдир. Инсон жаннатда дунёда яхши кўрган одамлари билан бирга бўлади. Атрофингизда яхши кўрган одамларингизга бир қаранг, уларни дини учун яхши кўрасизми ёки дунёси учунми?!

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Солиҳ одамларни яхши кўриш – агарчи уларчалик кўп амал қилмаган бўлса ҳам – охиратда улар билан бирга бўлишга сабаб бўлади.
  2. Кофир ва фосиқларни яхши кўриш хатарлидир.
  3. Ким қайси қавмни яхши кўрса, қиёматда улар билан бирга бўлади.