Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ислом динига кириш

8198 марта кўрилган

Биринчи бўлим: Кириш

Атрофингизни ўраб турган ер юзидаги тогу-тош, хайвонот, ўсимлик, кушлар ва хашаротлар оламига назар ташланг. Уларнинг хаётини саклаб бошкариб турувчи ўта хам нозик конунларни кўряпсизми?
Бошингиз узра осмонда сайр этаётган куёш, ой, юлдуз, булутлар ва шамолларга эътибор беринг. Буларнинг хаммаси ўта мустахкам, нозик конун билан харакат килмаяптими? Ва хар бири бизнинг ер куррасидаги хаётимиз учун ўзининг улкан вазифасини адо этмаяптими?
Ўзингиз хакингизда хам ўйлаб кўринг. Аъзойи баданингиз бир-бирига кандай муносиб холда харакат килаяпти ва сизнинг тўла саломатлигингизни саклаш учун ўзаро хамкорлик килаяпти?
Бу ажойиботларни ким яратган? Ва ундаги бир-бирига чамбарчас боглик, мустахкам ва ўта нозик конунлар ким тарафидан ишлаб чикилган? Ким бу улкан коинотни кузатиб, бошкариб туради?
Албата, хеч бир инсон бу коинотдаги бирон килни хам яратмаган, ярата олмайди ва яратишни даъво хам кила олмайди!
Демак, бу махлукотларни яратган ва уларни назорат этиб турувчи Ягона, Кудратли Яратувчи бор.
Ха, У Ягонадир. Чунки агар Ундан бошка яна бирон яратувчи бўлганда эди, бутун борлик ва осмон конунлари бузилиб кетган бўлар эди. Ана ўша Ягона Яратувчи хак илохдир.
Шундай экан бу хакикатга бўйинсунмогимиз ва Яратувчимиз, Роббимизни тан олмогимиз, ва Унинг неъматларини эътироф килмогимиз, шунингдек Унинг хикмат ва мархаматлар билан тўлиб - тошган хидояти олдида бир умр таслим бўлмогимиз мантикдандир.
Яратувчимиз бизларга тушунмок учун акл ва тўгри йўл танламогимиз учун эркинлик берди.
Мухаммад алайхис-салом сўнггиси бўлмиш пайгамбарлар оркали, ва куръон сўнггиси бўлмиш китобларида Аллох бизларга тўгри йўлни ёритиб кўрсатиб берди.
Энди бизнинг олдимизда икки йўл турибди. Уларнинг бири дунёю охират бахт саодатига элтади. Ана ўша Ислом динидир.
Иккинчиси дунёда зиёнкорлик ва бахтсизликка элтувчи, охиратда абадий азобга йўликтирувчидир. Ихтиёр ўз кўлимизда, кай бирини танлаймиз. Аллох барчамизни тўFри йўлга бошласин. Омийн.

Иккинчи бўлим: ИСЛОМ… Нима учун? Ким учун? Ва качон? Нима учун Исломни танлаймиз?

Чунки Ислом одамлардан Аллох кабул киладиган ва рози бўладиган диндир.
Чунки Ислом Одам алайхис-саломдан тортиб то Мухаммад алайхис-саломгача бўлган барча пайгамбарларнинг динидир. Хаммаларига Аллох тарафидан салоту саломлар бўлсин.
Чунки Ислом самовий динларнинг энг сўнггисидир.
Чунки Ислом элчиси – пайгамбари Аллох юборган элчиларнинг энг сўнггисидир.
Чунки Ислом китоби – Куръон осмондан нозил бўлган китобларнинг энг охиргисидир.
Аллох таъоло Оли Имрон сурасининг 82-оятида шундай деб мархамат килади: «Аллохнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару ердаги барча жонзот Унга бўйинсуниб турибди-ку! Ўшалар хам факат Унинг Ўзига кайтадилар».

Ислом кимлар учун?

Хар бир хаёт ва акл неъматидан Аллох бахраманд килганлар учун.
Хар бир Аллохнинг неъматларини кўра оладиган кўз эгалари учун.
Хар бир Аллохнинг сўзини эшита оладиган кулок эгалари учун.
Хар бир Аллохнинг оятларини тушуниб етадиган акл эгалари учун.
Хар бир мухаббат, шукр ва хамд билан тебранадиган калб эгалари учун.
Сиз учун, мен учун ва Аллох кўнглини иймонга кенгайтиришни хохлаганлаганлар учун.

Исломга качон кириш керак?

Хозир, эртадан илгари.
Калбингиздаги иймон ундовига итоат этинг!
Дархакикат, бу сизга умрда бир бор келадиган фурсатдир.
Бу олтин фурсатдир. Балки калбингизда бундай лахзалар кайтиб такрорланмас.
Аллохнинг чакиригига кулок солинг. У сизни чакираяпти: «Илохингиз бир илохдир. Бас, Унгагина бўйинсунингиз! Итоат этувчи зотларга хушхабар беринг!» Хаж сураси, 34-оят.

Учинчи бўлим: Буюк сафар

Исломнинг хак дин эканига каноатланган бўлсангиз, Жоме масжид ёки Исломни яхши танийдиган ишончли кишиларни кидиринг. У ердаги масъул шахсларга сиз Ислом динига киришга рагбатингиз борлигини айтинг. Сиз Ислом динидан кай даражада каноатланганингизни масъул шахс сўраши мумкин. Сиз бу китобчани ўкиб чиксангиз бўладиган саволларга жавоб бера оласиз.
Мусулмонлигингизни эълон киладиган кунни таъйин килганингиздан сўнг масжидга боришдан аввал Исломга кириш нияти билан ювининг. Агар соч олдириб, энг яхши либосингизни кийиб хушбўй атрлар сепиб олсангиз яна хам маъкулрок бўлади.

Тўртинчи бўлим: Мусулмонлигингизни кандай эълон киласиз?

Исломга кириш учун куйидаги калималарни айтсангиз кифоя килади: «Ашхаду ан ла илаха илла Аллоху». Маъноси: Хеч кандай хак илох йўкдир, магар Аллох борлигига гувохлик бераман.
«Ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох». Маъноси: Ва албатта Мухаммад Аллохнинг элчиси эканлигига гувохлик бераман.
«Ва ашхаду анна Ийса абдуллохи ва росулуху[1]». Маъноси: Ва албатта Ийсо Аллохнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.
Исломга карши барча диндан безорман. Аллохга иймон келтирдим ва Унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига ва такдирга – унинг яхшисию ёмони Аллохдан эканига иймон келтирдим.
Куйидаги ишларда Аллох билан ахду паймон киламан:
Аллохга хеч нарсани шерик, баробар, деб эътикод килмайман.
Намозни барпо киламан, тўкис адо этаман.
Закотни бераман.
Ўгрилик килмайман.
Зино килмайман.
Ўлдириш харом килинган кишиларни ўлдирмайман.
Аллохнинг буйргиидан чикмайаман. Мени иймонга йўллаган Аллохга хамду санолар бўлсин.

Бешинчи бўлим: Ислом дини нима?

Ислом уч нарсани ўз ичига олади: Сўз, эътикод ва амал. Сўз – бундан аввалги бўлимда айтиб ўтилган нарсалар.
Эътикод – Аллохга, фаришталарига, самовий китобларга, элчиларга ва киёмат кунига иймон келтирмогингиз, чин калбдан ишонмогингиз.
Амал – намоз, рўза, закот ва хаждир.

Олтинчи бўлим: Аллохга иймон келтириш

Аллохни ягона илох – бархак маъбуд, деб ишонамиз. У бизни ва барча нарсаларнинг Робби – парвардигоридир.
Аллох барча нарсаларни яратувчисидир.Ундан ўзга хамма нарса банда, ундириб-ўстирилган махлукдир. Шунингдек, улар Аллохнинг мулкидан хеч нарсага эгалик кила олмайдилар.
Фаришта ва пайгамбарлар хам Аллох яратган бандалардир. Шунингдек, Исо ва Мухаммад алайхимас-салоту вассаломлар хам Аллохнинг бандаларидир, уларда хеч кандай роблик, илохлик хусусиятлари йўк.
Аллохни «Хай» - тирик ва «Кайюм» – абадий тургувчи ва «Аввал» ундан аввал бирор нарса йўк хамда «Охир» ундан кейин бирор нарса йўк – Зот, деб эътикод киламиз.
У барча товушларни эшитадиган «Самийъ» ва барча нарсаларни кўриб турадиган «Басийр»дир.
У кўп мехрибон «Рохман», рахмли «Рахим» ва хар нарсага кодир «Кодийр» Зотдир. Унинг гўзал исмлари ва олий сифатлари бордир. Аллох бизларни йўкдан пайдо килган, деб эътикод киламиз. У бизларни энг яхши, бир-бирига жуда муносиб кадди-коматда яратди. Бизларга барча неъматни Аллохгина бера олади.
Шунинг учун Ундан ўзга хеч кимга ибодат килмогимиз жоиз эмас. Агарчи у Аллохнинг якин фаришталаридан ёки юборган пайгамбарларидан бўлса хам.
Кимки Аллохдан ўзгага намоз ўкиса, сажда килса ёки Аллохдан ўзганинг номи билан бирон хайвонни сўйса, бу ишларни ибодат, улуглаш максадида килса, ундай киши мусулмон эмас, кофирдир. Агарчи у тили билан калимаи шаходатни айтса хам. Аллох табарока ва таъоло шундай деб мархамат килур: «Айтинг (эй Мухаммад алайхис-салом), Албатта намозим, ибодатларим, хаёту-мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллох учундир. У зотнинг биронта шериги йўкдир. Мана шунга буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввалиман». Анъом сураси, 162, 163-оятлар.
Ислом якка илохлик дини, у мажусийлардай икки илохлик ёки насронийлардай уч илохлик эмас. Аллох зотида ягонадир, Унинг мулкда хам, хукмда хам шериги йўк. Унинг гўзал исмлари ва олий сифатлари бор. Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «(Эй Мухаммад), айтинг: У Аллох Ягонадир. Аллох (барча хожатлар билан) кўзлангувчидир. У тугмаган ва тугилмагандир. Ва хеч ким У Зотга тенг эмасдир». Ихлос сураси.

Еттинчи бўлим: Фаришталарга иймон келтириш

Аллохнинг фаришталари борлигига, уларни Аллох Ўзига ибодат килишлари ва буйрукларини бажаришлари учун хамда У билан пайгамбарлар ўртасида элчи бўлишлари учун яратганлигига иймон келтирамиз.
Фаришталардан Жаброил исмлиги борки, у пайгамбаримиз Мухаммад алайхис-салоту вассаломга вахй олиб келар эди.
Фаришталардан Мийкоил исмлиги борки, унга кор-ёгин ишлари топширилган.
Фаришталардан бири ўлим фариштасидир. Унга кишиларнинг ўлим чогида жонларини олиш топширилган.
Фаришталар Аллохнинг куллари ва уларнинг Аллох хузурида обрў-эътиборлари бор. Шунинг учун биз уларни эъзозлаймиз ва хурмат билан ёдга оламиз. Лекин уларнинг биронталарига хам сигиниб ибодат ёки дуо килмаймиз ва уларни Аллохнинг ўгиллари ёки кизлари, деб даъво хам килмаймиз. Балки уларни шундай буюк хилкатда яратган Ягона Аллохнинг Ўзигагина ибодат киламиз. Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «Улар (яъни, мушриклар): «Аллохнинг боласи бор», - дейдилар. У зот (бундай тухматдан) мутлако покдир. Йўк, балки (фаришталар) улуг бандалардир. Улар (фаришталар) Аллохнинг амру фармони билангина амал килиб, У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар. У зот (Аллох) уларнинг олдидаги (киладиган) ва ортларидаги (килиб ўтган) барча ишларни билур. Улар (фаришталар) факат Аллох рози бўлган кишиларнигина шафоат килурлар. Уларнинг (ўзлари Аллохдан) кўркиб хавф-хатарда турурлар. Улардан биронтаси: «Мен хам (Аллохдан) ўзга бир илохман», деса, бас, Биз ўшани жаханнам билан жазолаймиз. Биз барча золим-мушрикларни хам ана шундай жазолаймиз». Анбиё сураси, 26, 27, 28, 29-оятлар.

Саккизинчи бўлим: Самовий китобларга иймон келтириш

Аллох баъзи элчиларига инсонларга етказишлари учун китоблар нозил килган, деб иймон келтирамиз. У китоблар Аллохнинг сўзидан иборатдир. Бу китоблардан бизга куйидагилари маълум:
Иброхим алайхис-саломга берилган сахифалар.
Мусо алайхис-саломга нозил килинган Таврот.
Довуд алайхис-саломга нозил килиган Забур.
Исо алайхис-саломга нозил килинган Инжил.
Мухаммад алайхис-саломга нозил килинган Куръон. Барча пайгамбар ва элчиларга Аллохнинг салоти ва саломи бўлсин.
Таврот ва инжилдаги баъзи нарсалар яхудий ва насронийлар томонидан ўзгартириб юборилган.
Куръон ўзидан аввалги китобларни бекор килади. Ислом ўзидан аввалги динларни бекор килади.
Мукаддас китоб – Инжил-Библиядаги Куръонга тўгри келмайдиган хар бир нарса ё ўзгартирилган ёки асли шундай бўлиб, сўнгра Куръон уни бекор килган. Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «Сизга (эй Мухаммад), ўзидан олдинги китобларни тасдиклагувчи ва у (китоблар) устидан гувох бўлувчи бу китобни хак билан нозил килдик». Моида сураси, 48-оятдан.
Аллох таъоло Куръони каримни араб талида нозил килди. Ва уни ўзгартириш ва бузилишлардан саклади. Аллох таъоло Куръони карим хакида шундай деб мархамат килади: «Албатта бу эслатмани (яъни, Куръонни) Биз Ўзимиз нозил килдик ва шубхасиз Ўзимиз уни саклагувчимиз». Хижр сураси, 9-оят.

Тўккизинчи бўлим: Пайгамбарларга иймон келтириш

Аллох таъоло инсонлар орасидан баъзи шахсларни пайгамбарликка танлаганлигига ва уларни осмон хабарларини кабул килишга таъйин этганлигига иймон келтирамиз. Пайгамбарлар орасидан расул-элчилар танлади. Уларга шариатларни вахй килди ва уни инсонларга етказиш ва ўргатишни буюрди. Пайгамбарлар ичида «Улул-азм»лари бор. Улар Аллохнинг динига даъват килган пайгамбарларнинг энг забардастларидир. Улар беш киши: Нух, Иброхим, Мусо, Исо ва Мухаммад – барчаларига Аллохниннг салоти ва саломи бўлсин. Ислом сизни Мусо, Исо ёки бошка пайгамбарларни инкор этишга буюрмайди. Балки, аксинча у пайгамбарларга бўлган тўгри иймонни баён этади. Аллох таъоло куръонда шундай деб мархамат килади: «Сизга (эй Мухаммад), ўзидан олдинги китобларни тасдиклагувчи ва у (китоб)лар устидан гувох бўлувчи бу китобни хак билан нозил килдик. (Яъни, ўзгартирилган хакни баён килгувчи бўлган холда нозил килдик)». Моида сураси, 48-оятдан. Аллох таъоло деди: «Айтинглар (эй мўминлар), Аллохга ва бизга нозил килинган китобга ва Иброхим, Исмоил, Исхок, Якуб, ва ўша улуг авлодга нозил килинган нарсаларга, Мусо ва Ийсога берилган нарсаларга ва барча пайгамбарларга Роббилари тарафидан берилган нарсаларга ишондик. Биз улардан биронталарини ажратиб кўймаймиз ва биз У Зотга (Аллох таъолога) бўйинсинувчилармиз». Бакара сураси, 136-оят.
Энг биринчи пайгамбар башарият отаси – Одам алайхис-саломдир. Энг сўнггиси Мухаммад алайхис-салом, у кишидан сўнг киёматгача пайгамбар бўлмайди. Шунинг учун хам у кишининг динлари киёматгача бокий колувчи, ягона хак диндир. У кишининг исмлари Мухаммад, оталари Абдуллох, боболари Абдулмутталиб. Арабларнинг машхур Курайш кабиласидан бўладилар. У кабила Иброхим ва ўгиллари Исмоил алайхимас-салом зурриётидандир. Макка шахрида «Фил йили»да (такрибан 571 милодий йилда) таваллуд топганлар. Кирк ёшга етганларида Аллох у кишига вахй юборди. Пайгамбар бўлганларидан сўнг Маккада ўн уч йил ёлгиз Аллохга ибодат килишга даъват килдилар. Бу вакт ичида маккаликлар ва бошка ерликлардан жуда озчилик иймон келтирди.
Сўнгра Мадина шахрига кўчдилар – хижрат килдилар ва мадиналикларни Аллохга даъват килдилар, улар иймон келтирдилар.
Хижрат килганларига саккиз йил бўлди деганда Маккани фатх килдилар.
Куръони карим тўла-тўкис нозил бўлиб, араблар Ислом динига кирганидан сўнг олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. У кишига Аллохнинг салоти ва саломлари бўлсин.

Ўнинчи бўлим: Охират кунига иймон келтириш

Бу дунёдаги хаётдан сўнг бошка яна бир хаёт бор, деб иймон келтирамиз. Агар бу дунёга белгиланган муддут тугаса, Аллох фаришталаридан бирига сур чалишни буюради. У сур чалади ва барча жонзотлар ўлади.
Сўнг у иккинчи бор сур чалади. Шунда Одам алайхис-саломдан тортиб то киёматгача бўлган барча халойик кайта тириладилар ва кабрларидан турадилар.
Сўнгра инсонларни килган амалларига кўра хисоб-китоб килиш учун Аллох уларни махшар майдонига тўплайди. Аллохга иймон келтириб, пайгамбарларни тасдик этган ва яхши амаллар килган мўминларни Аллох жаннатга киргизади. Улар жаннатдаги неъматлардан бахраманд бўлган холда абадий коладилар.
Аллохга кофир бўлган, пайгамбарларни ёлгончига чикарган ва Унинг буйругига итоат этмаган кимсаларни Аллох дўзахга киргизади. Улар дўзахда абадий азобда коладилар.
Аллохим, Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан панох тилаймиз. Омийн.
Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «Бас, кимки тугёнга тушса ва хаёти дунёни (охиратдан) устун кўйган бўлса, у холда факат жаханнамгина (унинг учун) жой бўлур. Энди кимки (киёмат куни) Парвардигори (хузурида) туришидан кўрккан ва нафсини хавойи хохишларидан кайтарган бўлса, у холда факат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур». Нозиот сураси, 37, 38, 39, 40, 41-оятлар.

Ўн биринчи бўлим: Ибодатлар – диний амаллар

Исломда амаллар асосан икки кисмга бўлинади:
1- Ибодатлар. Булар намоз, рўза, закот, хаж каби Аллох буюрган шариат ва фарзлардир.
2- Ўзаро муомалалар. Бу шахслар орасидаги, оиладаги ва жамиятдаги хар кандай муомалаларни ўз ичига олганидек, умумислом миллатига тегишли хаётнинг хамма сохасидаги фаолиятларни ўз ичига олади. Мазкур фаолиятлар сиёсий, иктисодий, маданий, конуний, ахлокий бўлсин ёки бир минтакага хос ёки жахон микёсида бўлсин, умуман кайси сохада бўлишидан катъий назар, у хакда исломнинг ўз фикри, ўз хукми бор. Хаётдаги муомалаларни Аллохнинг шариатига мувофик бажарсангиз, у муомалалар умумий маънода ибодат тусига киради.
Бу кичик китобча исломдаги муомалаларнинг хаммасини батафсил баён кила олмайди. Сиз хар бир холатда исломий фикх (конун) китобларига ёки ишончли бирор Ислом олимига мурожаат килишингиз лозим.
Ислом асослари бешта:
1- Икки шаходат.
2- Намоз.
3- Рўза.
4- Закот.
5- Хаж.

Ўн иккинчи бўлим: Икки шаходат

Куйидаги калималарни дилингизда ишонч хосил килган холда тилингиз билан айтасиз: «Ашхаду ан ла илаха иллаллох». Маъноси: Ягона Аллохдан ўзга ибодатга лойик хеч бир нарса йўк, деб гувохлик бераман. «Ва ашхаду анна Мухаммадан росулуллох». Маъноси: Ва албатта Мухаммад алайхис-салом Аллох томонидан юборилган пайгамбар – элчи, деб гувохлик бераман.

Ўн учинчи бўлим: Намоз

Бир кеча – кундузда беш вакт намоз ўкийсиз.
1- Бомдод (Субх) намози. Икки ракаат фарз. Вакти тонг отгандан то куёш чиккунча.
2- Пешин намози. Тўрт ракаат фарз. Вакти туш пайтида куёш кун ботиш томонга мойил бўлганидан бошлаб, то хар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча.
3- Аср намози. Тўрт ракаат фарз. Вакти пешин намозининг вакти тугагандан сўнг то куёш ботгунча.
4- Шом намози. Уч ракаат фарз. Вакти куёш ботгандан сўнг то осмондаги кизил шафак йўколгунча. (Куёш ботгандан сўнг такрибан бир соат ўн беш минут давом этади).
5- Хуфтон намози. Тўрт ракаат фарз. Вакти шом намози вакти тугагандан сўнг то кечанинг ярмигача, тонг вактигача чўзилиши хам мумкин.

Ўн тўртинчи бўлим: Тахорат

Мусулмон киши намоз ўкиётганда покиза ва озода бўлмоги вожибдир.
Покланиш икки турли бўлади:
1- Тахорат (кичик покланиш).
2- Гусл – ювиниш (катта покланиш).
Тахорат куйидагича килинади:
Тахоратни намоз учун, деб (дилингизда) ният киласиз.«Бисмиллах» дейсиз.
Тахоратга ярайдиган, покиза сув билан икки кўлингизни ошигигача ювасиз. Сўнг огзингизни гар-гара килиб чайкайсиз. Кейин бурнингиз ичига сув тортиб пуркаб, чикариб ташлайсиз.
Юзингизни ювасиз.
Икки кўлингизни тирсаклари билан кўшиб ювасиз. (Ўнг кўлдан бошлайсиз).
Кўлингизни сув билан хўллаб, бошингизга ва кулогингизга масх тортасиз.
Икки оёгингизни тўпиги билан кўшиб ювасиз. (Ўнг оёгдан бошлайсиз).
Икки калимаи шаходатни ўкийсиз.
Бир бор тахорат килгандан сўнг токи тахорат бузилмагунча яна янгидан тахорат килиш вожиб эмас.
Ухлаш, инсоннинг олди ёки орка йўлларидан нажосат ёки хаво чикиши каби нарсалар тахоратни бузади.
Гусл – ювиниш.
Мусулмон киши куйидаги ишлардан биронтаси рўй берса гусл килади:
Табиий бирон сабабга кўра маний чикса.
Жинсий алока килса.
Аёл кишининг хайз кони тўхтаса. (Хайз одатда аёллардан хар ойда келадиган кондир).
Шунингдек нифос кони тўхтаса. (Аёллардан туккандан сўнг келадиган конни нифос кони, деб аталади).
Гусл покиза сувни баданннинг хаммасига етказишдир. (Кулок, бурун, огиз хам шу жумладандир).
Таяммум (курук покланиш).
Тахорат ёки гуслга сув топилмаган холда таяммум киласиз.
Шунингдек, касаллик ёки бошка бирон узр сабабли сув истеъмол кила олмасангиз хам таяммум киласиз.
Таяммумни куйидагича киласиз:
Икки кафтингизни покиза тупрокка урасиз.
Сўнг икки кафтингизни юзингизга суртасиз.
Сўнгра икки кафтингизни кўлингизга суртасиз. (Ўнг кўлдан бошлаб).

Ўн бешинчи бўлим: Намозни кандай адо этасиз?

Намозни масжидда, мусулмонлар жамоати билан адо этишингиз афзал. Ана шунда катта савобга эга бўласиз ва улардай тўгри намоз ўкишни тезда ўрганиб оласиз.
Ёлгиз ўзингиз бўлсангиз намозни куйидагича адо этасиз:
Аъзойи баданингиз, кийимларингиз ва жойнамозингизнинг покиза эканига ишонч хосил килинг.
Кибла томон юзланинг. (Кибла мукаддас Макка шахридаги Ал-Харам масжидининг ўртасида жойлашган Каъбадир).
Кўлингизни кулок юмшоги баробарига кўтариб, «Аллоху акбар», дейсиз.
Икки кўлингизни кўксингиз устига кўйинг, ўнг кўл чап кўл устида туради.
Аввал санони ўкиб, сўнг Фотиха сурасини ўкинг.
«Аллоху акбар», деб олд тарафга эгилиб рукуъ киласиз. Рукуъ холатида икки кўлингиз билан тиззангизни ушлаб, белингизни бир текис килиб турасиз. Рукуъда уч марта «Субха-а-на роббиял азийм», дейсиз. Сўнгра «Самиъаллоху лиман хамидах, роббан-а-а лакал хамд», деган холда бошингизни кўтарасиз.
Сўнгра «Аллоху акбар», деб саждага борасиз. Сажда холатида пешона, бурун, икки кафт, тиззалар ва оёк бармоклари ерга тегиб турмоги лозим. Саждада уч марта «Субха-а-на роббиял аъла», дейсиз. Сўнг такбир айтиб – «Аллоху акбар», деб ўтирасиз ва бир марта «Роббгифир лий вархамний», дейсиз. Сўнг такбир айтиб иккинчи бор сажда киласиз ва яна уч марта «Субха-а-на роббиял аъла», дейсиз.
Мазкур амалларни бажариш билан бир ракаатни тамомлаган бўласиз. Шундан сўнг «Аллоху акбар», деб кайта тик туриб, иккинчи ракаатни хам худди аввалгидай адо этасиз.
Иккинчи ракаатни тамомлаганингиздан кейин ўтириб, Ташаххудни ўкийсиз «Аттахийя΄ту лилла΄хи вас-солава΄ту ват-тоййиба΄т, ассала΄му алайка айюхан-набийю ва рохматулло΄хи ва барока΄туху, ассала΄му алайна΄ ва ала΄ иба΄диллахис-солихи΄йн, ашхаду анла΄ ила΄ха иллалло΄ху, ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва росулух» Маъноси: «Барча кутловлар, дуолар ва ширин сўзлар[2] Аллох учундир. Эй пайгамбар сенга салом[3] бўлсин, ва сенга Аллохнинг рахмати ва баракотлари бўлсин, бизларга ва Аллохнинг солих бандаларига салом бўлсин, Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк деб гувохлик бераман ва Мухаммад -саллалоху алайхи ва саллам- унинг бандаси ва элчиси деб гувохлик бераман». Кейин салавот ўкийсиз: «Аллохумма солли ъала Мухаммадив- ва ала а΄ли Мухаммад, кама΄ соллайта ъала Иброхима ва ъала а΄ли Иброхим иннака Хамидум-Мажид. Аллохумма борик ъала Мухаммадив- ва ъала а΄ли Мухаммад, кама΄ боракта ъала Иброхима ва ъала а΄ли Иброхим иннака Хамидум-Мажид». Маъноси: «Эй Аллох Иброхимга ва Иброхимнинг ахлига салот[4] йўллаганинг каби Мухаммадга ва Мухаммаднинг ахлига салот йўллагин, албатта сен макталган улуг зотсан Эй Аллох Иброхимга ва Иброхимнинг ахлига баракот берганинг каби Мухаммадга ва Мухаммаднинг ахлига баракот бер, албатта сен макталган улуг зотсан». Сўнгра дуо ўкийсиз: «Аъузу биллахи мин аза΄би жаханнам ва мин аза΄бил-кабри ва мин фитнатил-махё΄ вал-мама΄т ва мин фитнатил-масийхид-дажжа΄л» Муслим ривояти. Маъноси: «Жаханнам азобидан, кабр азобидан, хаёт ва мамот[5] фитнасидан хамда масийхид-дажжол фитнасидан Аллохга илтижо киламан». (Китобнинг охирида ташаххуд, салвот ва дуолар зикр этилган).
Сўнгра ўнг томонингизга «Ассаламу алайкум ва рохматуллох», деб салом берасиз. Сўнгра чап тарафингизга «Ассаламу алайкум ва рохматуллох», деб салом берасиз.
Бомдод намозини шу тарзда адо этасиз. Чунки у икки ракаатдан иборат. Пешин намози тўрт ракаатдан иборат бўлганлиги учун иккинчи ракаатдаги ташаххуддан сўнг салавот ўкимасдан туриб кетиб, яна икки ракаат давом этдирасиз. Сўнгра охирги, тўртинчи ракаатда ўтириб ташаххуд, салавот ва дуони ўкиб салом берасиз.
Аср ва хуфтон намозлари хам худди пешин намозидай адо этилади.
Шом намози эса уч ракаат, шунинг учун иккинчи ракаатда ташаххуд ўкигандан сўнг туриб яна бир ракаат давом эттириб намозни якунлайсиз.

Нима учун намоз ўкиймиз?

Мусулмон киши намозни Аллох буюргани учун Аллохга ибодат килиш ва сигиниш максадида адо этади. Дархакикат, намоз инсонлар адо этадиган, Аллохга суюмли бўлган ибодатларнинг энг улугидир. Бизларни Аллох энг чиройли шакл-шамойилда яратганлигининг шукронасига намозни адо этамиз. Бизларни Исломга йўллаганининг шукронасига намозни адо этамиз. Аллохнинг сўзи бўлмиш Куръон билан Аллохга намозда муножот килиш учун уни адо этамиз.
Аллохни унутмай, доимо ёдда тутишимиз ва хаёт ташвишлари билан Унинг буйрукларини унутмаслигимиз учун намозни адо этамиз. Аллохга дуою илтижолар килишимиз ва хаётнинг коронгу-зулматларида хак йўлдан адашмаслигимиз учун Ундан мадад, тавфик ва доимий хидоят сўраш учун намозни адо этамиз.
Калбимиздаги Аллохга бўлган мухаббат ва Ундан кўркув янада зиёда бўлиши натижасида хаёт йўлимиз давомида Ислом динида ва унинг шариати ва одобларида мустахкам колишимиз учун намозни адо этамиз.
Адо этаётган намозимизнинг савоби эвазига Аллох гунохларимизни кечишини умид килиб намозни адо этамиз.
Киёмат куни Роббимизга ёруг юз билан йўликиб, неъматларга тўла жаннатида тайёрлаб кўйган мукофотлар билан шод-хуррам бўлмок учун намозни адо этамиз.
Намоз мусулмон учун чиникиш ва юксалиш омилидир. Агар у намозни тўла адо эта олса, хаётининг жисмоний, ахлокий, рухий ва бошка сохаларида катта ютукларга эришади. Масалан: Покизалик, саломатлик, кундалик тартиб, жамиятдаги ўзаро биродарлик, баробарлик, хамжихатлик ва бошкалар.

Ўн олтинчи бўлим: Закот

Закот сўзи арабча бўлиб ўсиш ва покланиш маънолрини англатади.
Исломда закотнинг маъноси камарий таквимга кўра хар йили шахсий жамгармангиздан куръон таъйин килган эзгу ишлар учун муайян микдорни бермогингиздир.
Камарий таквим хисобига кўра бир йил мобайнида сиз 85грамм тилла ёки унинг кийматича (бугунги кунда такрибан 1000 америка дўлларига тўгри келади) пулга эга бўлсангиз[6], ундан 2.5 фоизини закотга чикармогингиз керак.
Закот бериладиган кишилар: Мусулмонлардан бўлган факирлар, мискинлар, сафаридан узилиб колган мусофирлар, карзи кўпайиб кетиб, тўлашга курби етмай колган кишилар, Исломга кириш эхтимоли бор кишиларни рагбатлантириш учун. Шунингдек, Аллох йўлида – даъват ва жиходга берилади.
Шунингдек, кўлингизда савдо учун ажратилган моллар бўлса ва унга бир йил ўтган бўлса, унинг кийматини аниклаб ундан 2.5 фоизини закотга чикарасиз.
Чорвалар, дехкончилик хосиллари ва бошка закот чикариладиган нарсаларни ва уларнинг закот микдорини билиш учун бирор олим ёки исломдаги закот илмига оид китобларга мурожаат килишингиз мумкин.

Нима учун закот берамиз?

Закот беришдан бўлган максадимиз Аллохга ибодат килишдир. Чунки Аллох бизларни закот беришга буюрган ва У садака берувчиларни яхши кўради.
Аллох бизларни бадавлат килиб кўйгани ва уни халолдан топишга муваффак килиб кўйганининг шукронасига закот берамиз. Факир ва мискинларга молларимиздан сарф этиб, ёрдам килиш ва хожатмандларнинг хожатини равон килиш максадида закот берамиз. Исломий жамиятни тузатишда ўз хиссамизни кўшиш максадида закот берамиз.
Ер юзида исломий даъватнинг таркалишида хамкорлик килиш максадида закот берамиз.
Ўзимизни бахиллик, кизганчиклик ва очкўзлик каби иллатлардан поклаш максадида закот берамиз. Шунда биз молларимизга хакикий эга бўламиз, акс холда унинг кулига айланамиз.
Молни касб килиб топаётганимизда киладиган ножўя хатти харакатларимиздан тозаланиш учун хам закот берамиз. Шунда Аллох молларимизни асраб, унга барака ато этади. Аллох бизга охиратда закот эвазига ундан яхширок ажр бериши учун закотни адо этамиз.
Орамиздаги мухтожларни хасад, кўролмаслик каби иллатларга гирифтор бўлиб колишдан асраш учун закот берамиз.
Жамиятимизни бойлар ва камбагаллар табакасига бўлиниб колишидан химоя килиш ва иктисодий кийинчиликни бартараф этишга ўзимизнинг муносиб хиссамизни кўшиш максадида закот берамиз.

Закотни исломий закот уйларига ёки закотни тўплаб, шаръий ўринларига сарф этувчи ишончли исломий жамиятларга беришимиз мумкин.

[1] Ушбу калимани ўтган хаётида насроний (христиан) динида бўлган киши айтади. Чунки у ўтган хаётида Ийсо Аллохнинг ўгли деб эътикод килган. Аввалда бундан бошка динда бўлган ёки биронта динда бўлмаган киши бу шаходатни айтмайди.

[2] -Улар билан тасанно айтиш факат Аллохга лойик бўлган сўзлар ва мактовлар. Уламоларнинг баъзиси деди: «аттахиййа΄ту» тил билан килинадиган ибодатлар, «ассолава΄т» бадан ибодатлари, «аттоййиба΄т» моддий садакотлар. (сунани Аби Довудга шарх килиб ёзилган «авнул-маъбуд» китобидан).

[3] -Маъноси Аллох билан химоялантириш, (химоясини Аллохга топшириш) «ас-салом» Аллохнинг исмларидан бири, «ассаламу алайка» нинг маъноси: Аллох сенинг хомийинг ва сакловчинг бўлсин дегани.

[4] - Аллохнинг пайгамбарига салавоти: унга бўлган саноси ва улуглашидир. Бу Аллохнинг салоти хаккида айтилган маъноларнинг энг яхшисидир.

[5] - ибн Дакик ал-Ийд деди: «Хаёт фитнаси инсонга хаёти давомида дуч келадиган дунёга, шахватларга ва нодонликларга мубтало бўлишидир. Буларнинг энг каттаси эса Аллох сакласин ёмон окибат билан вафот килиш. Мамот фитнасидан ўлим олдидаги фитна мурод бўлиши мумкин, унинг мамотга изофа килиниши фитнанинг мамотга якин бўлганлиги учундир. Агар шундай дейилса хаёт фитнасидан мурод бундан аввалгилари бўлади. Мамот фитнасидан мурод кабр фитнаси бўлиши хам мумкин. Чунки уларнинг кабрларида фитналанишлари сахих хадисларда келган.

[6] - Бу микдорни шариатда нисоб дейилади. Сиз эга бўлган нарсалар бундан зиёда бўлса, унинг умумий кийматидан 2.5 фоизини закотга чикарасиз.