Душанба 29 Май 2017 | 3 Рамазон 1438 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Илмонийя ва унинг аччиқ самаралари

2129 марта кўрилган

Мухаммад Шокир аш-Шариф

Шайх Абдуллох ибн Абдуррохман ал-Жибрин мукаддимаси

Бисмиллахир рохманир рохим

Барча оламлар роббиси, Ер ва Осмонларни тутиб тургувчи, барча махлуклар ишини режалаштирувчи Аллох таъолога хамдлар бўлсин! Мен шериксиз, ягона, хакикий Молик- Аллох таъолодан ўзга илох йўк хамда Мухаммад унинг бандаси, омонатли ва ростгўй пайгамбари деб гувохлик бераман. Аллох таъоло унга, унинг оиласи ва асхобларига салавот ва саломлар йўлласин!

Ушбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир. Бу тоифа-Ислом умматига бало ва офат бўлган , бирок, ўз максадлариини яширсада, Ислом дини ва таълимотларига нисбатан бўлган гина-адоватларини сездирган, шаръий жазолар, муомалалар ва ибодатлардан нафратланган, максадлари жирканч шахвоний манфаатлар бўлган, динни давлатдан ажратишга интилган, динни махкам ушлаган кишиларни колоклик, тургунлик ва тубанлик билан айблаётган «илмонийлар»дир. Шубхасиз, бу тоифанинг Ислом умматига бўлган хатари, илк даврлардаги мунофиклар ва бошка адашган гурухларнинг хатаридан кўра хатарлирокдир.

Аллох таъоло муаллифга тавфик берсин! Чунки, у бу тоифанинг максадларини ва катта хатарларини очиб ташлади.

Мусулмон нажот йўлида юриши учун бу тоифадан эхтиёт бўлиши, ўз душманини таниши хамда улардан ўзи ва дўстларини узок килиши лозим…

Аллох таъоло тўгри йўлга хидоятловчи ва муваффак килгучи зотдир…

Аллох таъоло пайгамбаримизга, унинг оиласи ва асхобларига салавот ва саломлар йўлласин!

Абдуллох ибн Абдуррахмон ал-Жибрин

Мукаддима

Аллох таъолога хамдлар, Аллохнинг элчиси Мухаммадга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин!

Бизнинг Ислом уммати, бугунги кунда, ўзининг энг коронгу кунларини яшаб ўтмокда. Чунки, у заиф ва хорлик холатига тушди. Унга яхудий, насроний ва бутпараст каби бахтикаролар хукмрон бўлдилар. Бунинг сабаби эса Аллох таъоло бизлар учун хидоят, тўгрилик ва зулматлардан нурга чикиш килиб юборган динни лозим тутишдан узок бўлишдир.

Илк даврларда диндан узок бўлиш, мусулмонларнинг бир тоифасигагина чекланган бўлса, аста-аста ёйилиб, умматнинг кўп кисмига етиб борди. Илмонийликнинг расмий, фикрий ва матбуот даражасида ёйилишининг, диндан узоклашишни кучайтириш, ўрнатиш хамда хидоят ва такво манбаларига яна кайтадан кайтиш олдида тўсик бўлишда катта таъсири бўлди.

Шунинг учун хам ушбу «Илмонийя ва (мусулмон давлатларидаги) унинг аччик самаралари» номли мухтасар рисолани ёздик. Шояд ушбу рисола мусулмонларга илмоний даъват мохияти, манбалари, унинг динимизга бўлган хатари ва халокатли таъсирларини билиб олишларида ўз самараларини берса ва биз ўзимизни химоя килиш, каршилик кўрсатиш, илмоний даъватчиларнинг хатоларини очиб ташласа ва илмонийликни Аллох таъолонинг изни билан, бутунлай илдизи билан курутишга шошилсак хамда ўз динимизга том маънода кайтсак ва бизга том маънодаги иззат кайтса.

(Иззат Аллох , Аллохнинг расули ва мўминларникидир).

Аллох таъолодан муваффакият, иршод ва хидоятни сўраймиз.

Мухаммад Шокир аш-Шариф
Маккайи Мукаррама шахри.

Илмонийя нима!

Бу савол киска бўлсада, узок ва очик жавобга мухтождир. Мусулмонлар бу тўгрида ишончли жавобни олишлари керак. Холбуки, бу тўгрида кўплаб китоблар ёзилган. Биз факатгина билишимиз ва амал килишимиз керак, холос.

Ўз саволимизга кайтамиз. Биз унинг тўгри жавобини излаш учун жонимизни кийнамаймиз. Чунки, илмонийя пайдо бўлган гарб мамлакатларида ёзилган комуслар, бизга бу тўгрида бахслар ва изланишлар олиб боришдан кифоя килади. Инглиз комусида «илмонийя» сўзининг маъноси куйидагича изохланган:

  1. Дунёвий ёки моддий;
  2. Диний бўлмаган ёки рухий бўлмаган;
  3. Рахбонийлик[1] эмас ёки рохиблик эмас.

Яна, шу комуснинг ўзида «илмонийя» сўзини куйидагича шархланади: «илмонийя» - ахлок ва таълим диний асосга асосланмаслиги керак деб талкин килинган назариядир.

Буюк Британия маориф доирасида илмонийя хакида куйидагича фикр айтилганини кўрамиз:

«Илмонийя» - одамларни охиратга бўлган тушунчадан факатгина шу дунёга бўлган тушунчага ўтказиш учун интиладиган ижтимоий харакатдир.

Буюк Британия маориф «илмонийя» хакида, дахрийлик хакида сўз юритиш мобайнида, бир сўз айтди. У дахрийликни икки кисмга бўлди:

  • Назарий дахрийлик;
  • Амалий дахрийлик.

У «илмонийя» ни амалий дахрийлик остига кўйди.[2]

Юкорида зикр килинган нарса икки нарсани ифодалайди:

Биринчидан: «илмонийя» динни дунёга таъсир беришдан ажратишга интиладиган куфрий окимдир. У – дунёни барча сиёсий, ижтимоий, ахлокий, конуний ва бошка тарафларида диний буйрук ва таъкиклардан узокда бошкариш учун интиладиган окимдир.

Иккинчидан: «илмонийя»нинг илмга алокаси йўк.

Баъзи калтафахм кишилар одамларни : «илмонийя - тажрибий илмларга харислик ва унга ахмият бериш» деб алдамокчи бўладилар.

Аслида эса бу сўз, пайдо бўлган мухитида зикр килинган маъноларига кўра, алдов ва шубхадан бошка нарса эмас.

Шунинг учун хам, «илмонийя» сўзининг маъноси: «худосизлик, дахрийлик» деб айтилса тўгрирок ва маънода шубхалардан узокрок бўлар эди.

Илмонийя кандай пайдо бўлди?

Ўзининг колок диний мухитида колган насроний гарб «илмонийя» нинг пайдо бўлиб, ривожланиши учун унумдор мухит ва ватан бўлди. Франция ўзининг машхур инкилобидан сўнг, «илмоний» гоялар асосига асосланган биринчи давлатни курди. Бунинг «илмоний» фикрдан пайдо бўлиши ва унга богланиши (бундан ташкари диндан нафратланиш, динга ва диндорларга карши бўлиш билан бирга динни хаётнинг хар-бир жабхасидан узоклаштириш ва дахрийликни ўз ичига олишни кафолат-лаши) аслида ажабланарли иш эмас эди. Чунки, ўша кунлари гарбда хукмрон бўлган дин Аллох таъоло ўз пайгамбари ва бандаси Ийсо ибн Марям алайхимас-саломга нозил килган соф вахийни шаклламас эди. Балки, у динни хурофотчи ва уйдирмачилар бузиб, ўзгартишган; баъзи нарсаларни тушуриб, баъзи нарсаларни кўшишган эди. Бунинг натижасида эса, бу ўзгартилган дин бир вактнинг ўзида, хам ўзгармас илмий хакикатларга, хам одамларнинг дунёвий манфаатлари ва муомалаларига зид бўлиб колган эди.

Гарбда диндорликни шакллаган черков, ўзининг рохиблари ва обидларининг килган ўзгартишлари ва уйдирмалари билан кифояланма-ди. Балки, у ўзи шакллаётган динни кабул килиш ва итоат этиш зарур бўлган динга айлантирди. Шунинг учун хам, черков сохта динга зид бўлган кашфиётлар килган кашфиётчи ва ихтирочи олимлар устидан махкамаларда даъво очар, уларни кофирлик ва дахрийликда айблаб, хохлаганини ўлдирар, хохлаганини гулханларда куйдирар ва хохлаганини зиндонларга ташлар эди.

Насроний динини шакллаган черков, бошка тарафдан золим подшохлар билан шарафсиз иттифок тузган эди. Черков подшохларни мукаддас авлиё ва маъсум килиб кўрсатар хамда уларга халклар устидан барча жиноятлар ва кабохатларни килишга имконият берар эди. Чунки, черков буни, хамма итоат этиши керак бўлган дин деб хаёл килар эди.

Шунинг учун хам, гарбдаги одамлар черковнинг зиндони ва тугёнидан кочиш учун панох излай бошладилар. Бирок, уларнинг ўша пайтдаги панохи илм-фанга карши курашаётган ва золимларга ёрдамчи бўлаётган динга карши чикиш, уни хаётнинг барча иктисодий, сиёсий, илмий, ахлокий ва бошка майдонларидан узоклатиш ва кувиб чикришдан бошка нарса эмас эди.

Улар бу сохта диндан чикиб, Ислом динини кабул килсалар, кандай яхши бўлар эди. Лекин, улар бундай килмадилар. Балки, барча динларга карши жанг эълон килдилар.

Агар бунинг насроний гарбда бўлиши ажабланарли бўлмас экан, унинг Исломда бўлиши, балки, бўлишини тасаввур хам килиш мумкин эмас. Чунки, Аллох таъолонинг юборган вахийси ўзининг аввалги холатида турибди. Унга бирор нарсани кўшиш ёки ундан бирор нарсани олиб ташлаш мумкин эмас. Ислом шу вактнинг ўзида хох хоким хох фукаро бўлсин хеч кимга имтиёз бермайди. Балки, хамма Ислом шариати олдида тенг хукуклидир. Ислом одамларнинг хакикий манфаатларини химоя килади. Унда башарий манфаатларга зид бўлган бирорта конун йўкдир. Ислом илму фанга харис бўлиб, уни ўрганишга рагбатлантиради. Исломда илмий хакикатларга зид бўлган бирон бир модда йўк. Чунки, Ислом хакикат, эзгулик ва адолат демакдир. Шунинг учун хам, гарбда диндан нафратланиш ва динга карши бўлиш окибатида пайдо бўлган тушунча ва окимларнинг, агар режалаштирилган фикрий уруш харакатлари, шу вактнинг ўзида иймон хакикатларидан холий калблар, соглом фикрлай олмайдиган акллар ва маданият майдонида ўз холига ташлаб кўйилган дунёга шу харакатларнинг карши бўлиши бўлмаганида эди, мусулмон ўлкаларда вужудга келиши хеч хам мумкин эмас эди.

Араб ўлкаларида яшаган насороларнинг, илмоний фикрларни мусулмонлар ўлкаларига олиб келиш, таркатиш ва оммавий ахборот воситалари оркали ёйишда катта ва салмокли ўринлари бор. Шунингдек, гарб давлатларига замонавий илм-фанни ўрганиш учун кетган мусулмон ёшларнинг хам илмоний фикрларни мусулмонлар ўлкасига олиб келиш ва таркатишда катта хиссалари бор. Чунки, улар гарбда илмий тараккиётнинг юксалиш кўринишлари хамда белгилари билан таъсирландилар ва ўз юртларига кўрган одат, анъана, ижтимоий, сиёсий, иктисодий тузумларни ёйиш ва даъват этиш учун олиб келдилар. Шу вактнинг ўзида, одамлар хам улардан бу фикрларни ; «Булар фойдали илм ва соглом маърифат намояндалари» дея, яхши ният билан кабул килдилар. Жўнатилган ўкувчилар мамлакатларига кайтиш пайтида конган ва буюк хисоблаган одат, анъана ва тузумлар, аслида, динга алокаси бўлган барча нарсани тарк этган жамиятнинг одатлари, анъаналари ва тузумлари эди.

Ушбу киска сатрлар илмонийянинг мусулмонлар диёрига кириб келишини кўрсатиши билан бирга бизларни икки ишдан огохлантиради:

Биринчи: насроний ва мусулмон ўлкаларда яшаётган бошка эътикоддаги кишиларнинг Ислом ва мусулмонлар учун катта хатари хамда макру хийлалари. Бу бизга улардан хушёр бўлишимиз, уларни Аллох таъоло кўйган макомга кўйишимиз, мусулмонлар ўлкаларида улар учун етакчилик ва рахбарлик ўринларини бермаслигимиз, ўзларининг захарларини халк, хусусан, мусулмонлар ўртасида ёймасликлари учун оммавий ахборот воситалари ва бошка халк билан богланиш йўлларини тўсишимиз керак… буларни ким килади?! Ахир кўплаб тузумлар бу захарларни ёйишлари учун юкори мансабларни улар учун бериб кўйган бўлса!… биз учун Аллохнинг ўзи кифоя ва вакилдир!

Иккинчи: Исломий бўлмаган чет ўлкаларга мусулмонларни жўнатишнинг катта хатари. Чунки, у ерга кетган кўплаб мусулмонлар кетишдан аввал килган максадлари ва калбларидан бошка максад ва бошка калб билан кайтдилар. Баъзи мусулмонларнинг табиий фанлардан билимини олиши учун боришлари жоиз бўлса, шариат ва араб тили илмларидан олий даражаларни олиш учун мусулмон бўлмаган ўлкаларга кетишни кандай бахолаш мумкин?!

Араб тили уларнинг тилими, бизнинг тилимизми?! Қуръон Карим уларнинг тилида нозил бўлдими ёки бизнинг тилимиздами?!

Мусулмоннинг Ислом ва шариатнинг соглом илмларини Ислом ва мусулмонларга ашаддий душман бўлган кишилардан олиши аклга сигиши мумкинми?!

[1] Рахбонийлик насронийлар тасаввурида, ўзлари ихтиро килган ибодатдир. «рахбонийлик эмас» деб айтилган сўзнинг маъноси «ибодат килувчи эмас» деганидир. Бу икки таърифнинг бир-бирига якинлиги ва ўхшашлигидир. Насронийлар мусулмонлар каби, рохибликка бидъатдек карамайдилар. Балки, уни со\лом дин деб эътибор киладилар. Шунинг учун хам, «рахбонийлик эмас» деб айтиш бидъатни рад этиш эмас, балки, диндорлик ва ибодат килишни рад этиш деб тушунилиши керак.

[2] Буюк Британия маориф доираси ва инглизча комусдан келтирилган кискартмаларни доктор Мухаммад Зайн ал-Ходийнинг « илмонийянинг пайдо бўлиши» китобидан иктибос килинди.