Якшанба 19 Ноябрь 2017 | 29 Сафар 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳожи биродаримга мактублар

2441 марта кўрилган

Муаллиф: Шайх Яхё ибн Иброхим ал-Яхё
Таржимон: Усмон ибн Абдуллох ал-Бухорий

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Мукаддима

Борлик мавжудотнинг Яратувчиси, Бошкарувчиси, танхо Хукмрони бўлган Аллох таъолога беадад хамду санолар бўлсин. Яхшиларнинг мададкори бўлган ягона Аллохдан ўзга ибодатга лойик зот йўк. Башариятни залолат, гумрохлик боткогидан куткариб, хидоят-тўгри йўл сари элтган Мухаммад алайхис-солату вассалом Аллохнинг суюкли бандаси ва хак пайгамбаридирлар. Огир ва масъулиятли вазифани омонат билан, бекаму-кўст адо этган, умматларининг бахт-саодати йўлида жафо чеккан бу зотга хамда ахли-байтларию сахобаларига, то киёматгача ул зотнинг йўлларига чакирган, суннатларига эргашган барча кишиларга яратганнинг салавоту-саломлари бўлсин.

Хурматли хожи биродарим, сиз Аллох фарз килган хаж амалини адо этиш йўлида машаккатлар чекиб, мол-дунё сарфлаб, довонлар ошиб, диёрларни тарк этиб, кариндош-уруг, бола-чакалар билан хайрлашиб келган, миллионлаб мусулмонлар орасида Аллохнинг Уйи-Каъбатуллохни зиёрат килиш бахтига муваффак бўлган кишисиз. Аллох таоло хажингизни кабул килиб, гунохларингизни магфират килсин.

Азиз биродар, Мусулмонлар кайси миллатга мансуб бўлишидан кайтъий назар, ораларини узок масофалар ажратиб турсада, бир-бирларига биродар, ога-инидирлар. Ушбу биродарлик туйгуси зиммамдаги вазифаларни кисман бўлсада адо этиш учун кўлимга калам олишга, буюк Ислом динимизнинг туганмас хазинасидан оз бўлса хам сизни бахраманд этишга ундади. Аллох таъоло айтади:

( وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ) (العصر:3)

«Бир-бирларига Хак (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу хак йўлида) сабр-токат килишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Аср:3).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Мусулмонлар ўзаро мухаббат, рахмдиллик ва хамдардликда худди бир танага ўхшайдилар; бир аъзо касалга чалинадиган бўлса, тананинг бошка аъзолари хам шу аъзога уйкусизлик ва иситма билан жавоб беради»[1]

Бошка бир хадисда шундай дедилар: «Бир мўмин иккинчи мўминга нисбатан бир кисми иккинчи кисмини тутиб турадиган бинога ўхшайди» [2].

Хожи биродарим, сизни яхши кўрувчи, мушфик бир биродарингизнинг мактубларига кулок тутасиз деган умиддаман. Бу билан Аллох сизга фойда етказса ажаб эмас.

Биринчи мактуб

Инсон нима иш килмасин, бирон максадни кўзлаб килади. Шунинг учун хам калбда кечадиган ният Исломда мухим ўрин тутади. Шу боис, килинаётган хар-бир ишда ният факат Аллохнинг розилиги учун, холис бўлиши шарт деб бежиз айтилмаган. Аллох таъоло айтади:

(وَمَا أُمِرُوا إِلاَّ لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ) (البينة:5)

«Холбуки улар факат ягона Аллохга, У зот учун динни холис килган, Тўгри йўлдан огмаган холларида ибодат килишга буюрилган эдилар» (Баййина: 5).

Лекин, Аллохнинг розилиги учун деб килинган хар кайси амал Аллохга маъкул бўлаверармикан? Нахотки, Аллохнинг розилигига етказувчи хакикий йўл кўрсатилмаган бўлса?

Инсонларни яратиб, ризк берган мехрибон Парвардигор уларни бехуда ташлаб кўймади. Балки, ўзининг розилигига етиш йўлларини ўргатиш учун сўннги пайгамбар Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни мукаммал шариат билан юборди. Аллох розилигини истаган хар-бир кишига килаётган амалларини у зотнинг кўрсатмаларига мувофик бажаришни фарз килиб кўйди.

Демак, хар кандай амал Аллох розилигига етиш ниятида, холис ва пайгамбар кўрсатмаси асосида бўлсагина Тангри хузурида макбул амал хисобланар экан. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки бизнинг кўрсатмамизга хилоф иш килса, амали ўзига кайтарилади (яъни, кабул килинмайди)» [3].

Хаж амалларини ўргататуриб, шундай деганлар: «Менинг хажда килган амалларимни ўрганиб, шунга мувофик амал килинглар (ўзларингдан «янги» амаллар кўшманглар)» [4].

Мусулмон киши хаж ва умра амалларини пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмаларига биноан бажариши натижасида Аллох таъолонинг мухаббати ва магфиратига эришади. Аллох таъоло айтади:

(قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ) (آل عمران:31)

«Айтинг (эй Муҳаммад) : «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират килувчи, меҳрибондир»». (Оли Имрон: 31)

Хожи биродарим, мен сизга умра ва хаж амалларини кискача айтиб ўтаман, лекин хаж амалларига киришишдан олдин ахли илмлардан сўраб, ўрганиб олишингиз зарурдир.

Умра амаллари

Мийкотга етиб борганда имкони бўлса, гусл киласиз, кейин ихром ([5] киясиз. Аёллар хохлаган кийимларини кийишлари мумкин. Лекин, зийнатлари кўриниб колишидан ва эркакларга ўхшаб кийинишдан каттик сакланмоклари лозим.

Умра килмокчи ёки «мутаматтеъ»([6]) бўлсангиз, «Лаббайка умратан» деб ният килиб, Маккага етиб бориб тавофни бошлагунча ушбу калималар билан талбия айтиб борасиз:

«لبيك اللهم لبيك، لبيك لا شريك لك لبيك، إن الحمد والنعمة لك والملك لا شريك لك»

«Лаббайкаллохумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал хамда ваннеъмата лака вал мулк, ла шарийка лак».

Хаж ёки умрани ният килган киши ихром богламасдан мийкотдан ўтиб кетиши мумкин эмас.

Ихром кийганингиздан кейин куйидаги ишларни килиш ман этилади:

1. Тананинг бирор еридан тук-мўй юлиш, олиш, шунингдек тирнок олиш мумкин эмас. Аллох таоло айтади:

( وَلا تَحْلِقُوا رُؤُوسَكُمْ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ) (البقرة:196)

«Хадйингиз [7] ўз жойига етиб бормагунча бошларингизни сочларингизни) кирманг!» (Бакара: 196).

2. Баданга ёки ихром кийимига хушбўй нарсаларни сепиш дуруст эмас. Арафотда турган хожилардан бири туянинг тагида колиб вафот килганида, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Маййитни сидр[8] кўшилган сув билан ювинглар, ихромини кафан килинглар, хушбўй нарса сепманглар, бошини ёпманглар. Зеро, у киёмат кунида талбия айтган холда кайта тирилади» [9]

3. Жинсий алокада бўлиш харом. Бу ишдан каттик кайтарилган бўлиб, жимоъ килиш манъ килинган муддатда [10] содир бўлса, килаётган хажи бузилади, хажини охирига етказиб келгусида кайтадан хаж килиши, бу гунохи эвазига туя ёки мол сўйиши вожиб бўлади.

4. Ихромдаги кишига курукликда яшовчи хайвонларни ов килиш ёки овчига ёрдам бериш харом.

5. Эркакларга кўйлак, иштон, яктак, дўппи, салла ва шулар каби гавдага мослаб тикилган кийимларни кийиш харом.

6. Аёлларга никоб кийиш – кўзни очик колдириб юзни тўсиб олиш, кўлкоп кийиш харом. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Эхромдаги аёл юзига никоб тўсмайди, кўлкоп киймайди». [11]. Лекин бегона эркаклар олдида юзини тўсиб олади. Оиша онамиз хаж амалларини хикоя кила туриб, шундай дедилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан кетар эканмиз, ёнимиздан отликлар ўтиб коларди. Якинлашишган вактда юзимизни тўсиб олар, ўтиб кетишгандан сўнг яна очиб олар эдик» [12].

Маккага етиб боргач, Каъбани етти марта тавоф киласиз, «Хажарул-асвад» - кора тошдан бошлаб унинг олдида тугатасиз. Кейин «Макоми Иброхим» [13] – нинг орка тарафида, имкони бўлса якинрокда, бўлмаса узокда бўлса хам икки ракаат намоз ўкинг. Сўнг «Сафо» ва «Марва»[14] га чикиб, у тоглар орасида умра учун етти марта саъй киласиз. Сафодан бошлаб Марвада тугатасиз (Боришингиз бир кайтишингиз хам бир мартага хисоб килинади И.Н). Кейин сочингизни оласиз. Шу билан умра амали тугайди ва ихромни ечиб, кийим кийишингиз мумкин бўлади.

Агар факат хажни ният килган – «Муфрид» бўлсангиз, «Лаббайка хажжан» деб талбия айтишни бошлаб, «Акаба» [15] да тош отгунга кадар талбия айтиб юрасиз. Маккага етганда, Каъбани етти марта тавоф киласиз, бу тавоф «Тавофул-кудум» деб аталади. Агар Сафо ва Марва орасида саъй килсангиз, ийд кунигача сочга тегмасдан, ихромни ечмасдан турасиз.

Агар умра билан хажни кўшиб килишни ният килган – «Коорин» бўлсангиз, «Лаббайка хажжан ва умратан» деб талбия айтишни бошлаб, «Акаба» да тош отгунга кадар талбия айтасиз ва муфрид бажариши лозим бўлган амалларни киласиз.

Хаж амаллари

Зул-хижжа ойининг саккизинчи куни чоштгох пайтида хажга ихром боглайсиз:

Агар «Мутаматтиъ» бўлсангиз, турган жойда ихром кийимларини киясиз. Имкони топилса гусл хам килиб оласиз. Сўнгра «Лаббайка хажжан» деб ният килиб, Акабада тош отгунга кадар кўп талбия айтасиз.

Агар «Коорин» ёки «Муфрид» бўлсангиз, аввалги ихромда коласиз.

Кейин Минога чикиб, у ерда пешинни икки ракаат, асрни икки ракаат, шомни одатдагидек уч ракаат, хуфтонни икки ракаат ва бомдодни икки ракаат ўкийсиз. Хамма намозларни ўз вактида яъни, жамъ килмасдан ўкийсиз.

Зул-хижжа ойининг тўккизинчи куни – арафа куни куёш чиккандан кейин талбия айтганча Арафот томонга юрасиз. Арафотда пешин билан аср намозини пешин вактида бир азон ва икки икомат билан каср килиб ўкийсиз. Намоздан илгари хам, кейин хам суннат ва нафл намозлар ўкилмайди.

Арафотда куёш ботгунга кадар киблага юзланганча дуо ва тавба – тазаррулар килиб турасиз.

Азиз биродар, Арафотнинг ичида турганингизга аник ишонч хосил килинг ва у ердан зинхор кун ботишидан илгари чикиб кетманг!

Кун ботгандан кейин Арафотдан Муздалифага хотиржам, осойишта юриб борасиз. У ерда шом (уч ракаат) ва хуфтан (икки ракаат) намозларини бир азон ва икки икомат билан (жам килиб) ўкийсиз.

Бомдодни шу ерда ўкигандан кейин куёш чикиши якинлашгунга кадар дуо ва зикр килиб турасиз.

Куёш чикиши якинлашгач, Муздалифадан Минога талбия айтиб борасиз. Минога етиб боргач, куйидаги амалларни бажарасиз:

· «Жамратул акаба» да кетма-кет еттита тош отасиз. Хар тош отганда «Аллоху акбар» деб такбир айтасиз.

· «Хадй»ни сўйиб, ундан ейсиз ва факирларга бўлиб берасиз. Хадй «Коорин» билан «Мутаматтиъ» га вожиб бўлади.

· Сочни устарада оласиз ёки кискартирасиз. Устарада олиш афзалдир. Аёллар эса сочларининг учидан бир энликча кискартирадилар.

Мазкур уч амални имкони бўлса, тартиб билан адо этиш, яъни аввал тош отиш, сўнг жонлик сўйиш, кейин соч олдириш афзал. Бири иккинчисидан олдин бажарилса хам зарари йўк.

· Бу уч амални бажарганингиздан кейиш эхромдан чикасиз, жимоъдан ташкари эхром пайтида ман килинган хамма амалларни килишингиз мумкин.

Сўнг минодан Маккага тушиб, «Тавофул-ифода» - тушиш тавофини бажарасиз. Бу тавоф «Тавофул-хаж» хам деб аталади.

· Агар мутаматтиъ бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида хаж учун саъй киласиз.

· Агар муфрид ёки коорин бўлсангиз Каъбани тавоф киласиз ва Тавофул-кудумда саъй килмаган бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида саъй киласиз.

· Бу икки амал- тавоф ва саъй билан ихромдан бутунлай чикасиз, яъни ихромда ман килинган хамма амалларга, шу жумладан жимоъга хам рухсат бўлади.

Тавофдан кейин Минога чикиб, ўн биринчи ва ўн иккинчи кечани Минода ўтказасиз.

Ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари киёмдан кейин уч жамаротда тош отасиз. «Жамратус-сугро» кичик жамра Маккадан энг узок жамрадан бошлайсиз, кейин «Жамратул-вусто» ўрта жамрага, сўнг «Жамратул-акаба» га тош отасиз. Бу уч жамаротнинг хар бирида кетма-кет еттидан тош отиб, хар тош отганда «Аллоху акбар» дейсиз. Жамратус-сугрода тош отгандан сўнг киблага юзланиб дуо киласиз. Бу ишни жамратул-вустода хам такрорлайсиз, лекин жамратул-акабада дуо килмайсиз.

Бу икки кун ўн биринчи ва ўн иккинчи кунда тушдан олдин тош отилса хисобга ўтмайди.

Ўн иккинчи куни тош отиб бўлганингиздан кейин;

· Агар эртарок кетишни хохласангиз, Минодан куёш ботишидан олдин чикиб кетасиз.

· Агар кетишни хохламасангиз, ўн учинчи кечани хам Минода ўтказасиз ва ўн учинчи куни тушдан кейин ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари тош отганингиздек тош отасиз.

Ўн учинчи кечани хам минода ўтказмогингиз афзал.

Маккадан чикиб кетишдан аввал Каъбани еттиб бор тавоф киласиз, бу тавоф «Тавофул-вадоъ» хайрлашув тавофи деб аталади. Ой кўрган ёки нифосдаги аёлларга тавофул-вадо лозим бўлмайди.

Мадинаи Набавиййани зиёрат килиш

Мухтарам биродар, хар бир мусулмон кишига хаж ва бошка вактларда пайгамбаримизнинг масжидларини зиёрат килиш суннат хисобланади.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Зиёрат максадида факат уч масжидгагина сафар килинади. Улар Масжидул-харом, Менинг шу масжидим (масжидун-набавий) ва Масжидул-аксолардир.[16]

Азиз биродар, Аллох таъолонинг хифзу – химоясида Мадинага етиб боргач, аввало Масжидун – набавийда намоз ўкинг. Чунки, бу масжидда ўкилган намоз бошка жойда ўкилган мингта намоздан яхширокдир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менинг бу масжидимда ўкилган намоз масжидул-харомдан бошка жойда ўкилган мингта намоздан афзалдир.[17]

Сўнгра расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам, Абу Бакр ва Умар розияллоху анхумонинг кабрлари турган хужра ёнига бориб, аввал расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга, сўнгра Абу Бакр сўнгра Умарга салом берасиз.

Азиз биродар, Кубо масжидида намоз ўкиш хам суннат амаллардандир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки уйидан чикиб мана бу масжидга (Кубо масжидига) келса ва намоз ўкиса, бир марта умра килганга тенг савоб бўлади».[18]

Ётганларнинг хаккига дуо килиб истигфор айтиш максадида «Бакеъ» кабристони ва «Ухуд» шахидларини зиёрат килиш суннат хисобланади. Чунки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бакеъга ва Ухуд шахидларига бориб кабр ахлларига куйидагича дуо килдилар:

«السلام على أهل الديار من المؤمنين والمسلمين، وإنا إن شاء الله بكم لاحقون»

Яъни, «Эй бу диёр ахли бўлган мўмин-мусулмонлар ассаламу алайкум. Биз хам тез кунларда сизларнинг ортингиздан келамиз (вафот киламиз)». [19

Хурматли биродар, Мадинадаги зиёрат килинадиган жойлар ушбулардир. Бундан бошка жойни зиёрат килиб, у ерда намоз ўкиш суннат эмас. Агар яхши, фойдали амал бўлганида, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ўргатган бўлардилар. Биз аминмизки у киши зиммаларидаги омонатни адо этиб, пайгамбарликни тўла етказганлар, умматни яхшиликка йўллаб, туни кундуздек ёруг йўл устида колдириб кетганларки, бу йўлдан адашиб четга чикканлар халокатга дучор бўлажак! Дархакикат, Аллох таъоло у Зот оркали динини мукаммал, неъматини тўкис килгандир. У кишига Аллох таъолонинг салавоту саломлари бўлсин.

[1] – Бухорий 10/367 ва Муслим 3586-хадис Нўъмон ибн Башир розияллоху анхудан ривоят килишган.

[2] – Бухорий 5/72 ва Муслим 2585- хадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоху анхудан ривоят килишган.

[3] – Бухорий 5/221 ва Муслим 1718- хадис Оиша розияллоху анходан ривоят килишган.

[4] – Муслим 1218-хадис ва Абу Довуд 1970- хадис Жобир розияллоху анхудан ривоят килишган.

[5] – Ихром иккита ок мато бўлиб, елкага ташлаб олинадиган кисми ридо, белдан пастга ўраб олинадигани эса изор деб аталади.

[6] – «Мутаматтеъ» - аввал умра амалларини бажариб, ихромдан чиккандан сўнг хажга ихром боглаган кишидир.

[7] – «Хадй» сўзи жонлик маъносида бўлиб, хожи Аллохнинг розилиги умидида сўядиган туя, сигир кўй ёки эчкилар назарда тутилади.

[8] – Меваси дўланага ўхшаб кетадиган бута ўсимлик.

[9] – Бухорий 1206- хадис ва Муслим 1206- хадис ривоят килишган.

[10] – Бу муддат тош отиш, жонлик сўйиш, соч олиш ва тавофул ифоза килиш билан тугайди.

[11] – Бухорий 1838- хадис.

[12] – Абу Довуд 1562 – хадис, Ибн Можжа 2926 – хадис ва Ахмад 22894- хадис ривоят килишган.

[13] – «Макоми Иброхим» - Каъбанинг шаркий томонида жойлашган тош бўлиб, Иброхим алайхис-салом Каъбани бино килаётганларида ана шу тош устида турганлар. Хозир тош атрофи кубба шаклида ихота килиб кўйилган.

[14] – Каъба якинидаги икки тог.

[15] – Тош отиладиган уч жойнинг Маккага якинроги.

[16] – Бухорий 2/76 ва Муслим 4/125 ларда ривоят килганлар.

[17] – Бухорий 3/49 ва Муслим 4/123 ларда ривоят килганлар.

[18] – Ахмад 3/487, Насааий 2/37 ва бошкалар ривоят килишган.

[19] – Муслим 2/671 ва Ахмад 6/221 ривоят килишган.