Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳ бандаларга белгилаб берган ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлар

22297 марта кўрилган

Абдулмунъим ибн Мустафо
Муҳаммад Исмоил Охун ўзбекчага ўгирган

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз) (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).

Аммо баъд...

Сўзлар ичида энг тўғриси Аллоҳнинг Китобидир, йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир, ишларнинг энг ёмони (динда) янги пайдо қилинганларидир, (динда) ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат (қилувчиси билан бирга) дўзахдадир.

Ҳозирги замонда кўпчилик одамларнинг ҳаётига назар ташлаган киши уларнинг дунё матолари билан овора бўлиб, охиратдан бурилиб қолаётганларини, Аллоҳ таоло бандаларига фарз ва машруъ қилган кўпгина ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларга эътиборсиз қараётганларини кўради. Шунинг учун мен мусулмонлар ўртасида бўлиши лозим бўлган ўзаро насиҳатга амал қилиб, мазкур ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятларни эслатишни истадим, уларнинг тафсилотига киришмасдан, мухтасар шаклда бўлишига ҳаракат қилдим, келтирган далил-ҳужжатларда фақат саҳиҳ ҳадис ва осорларга чекландим.

Ушбу китобимиз қуйидаги ҳақ-ҳуқуқларнинг баёнини ўз ичига олади:

  1. Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ҳақлари;
  2. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат устидаги ҳақлари;
  3. Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг ҳақлари;
  4. Ота-онанинг фарзанд устидаги ҳақлари;
  5. Фарзандларнинг ота-она устидаги ҳақлари;
  6. Эрнинг аёли устидаги ҳақлари;
  7. Аёлнинг эри устидаги ҳақлари;
  8. Мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳақлари;
  9. Қўшнининг қўшни устидаги ҳақлари;
  10. Мусулмон ҳокимнинг фуқаролар (яъни қўл остидагилар) устидаги ҳақлари;
  11. Фуқароларнинг ҳоким устидаги ҳақлари;
  12. Олимнинг ҳақлари ва мажбуриятлари;
  13. Меҳмоннинг мезбон устидаги ҳақлари;
  14. Жоннинг ўз эгаси устидаги ҳақлари;
  15. Муоҳид зиммийнинг[1] мусулмонлар устидаги ҳақлари;
  16. Ходим ёки қулнинг иш берувчи ёки хўжайини устидаги ҳақлари;
  17. Етимнинг уни кафолатга олган одам устидаги ҳақлари;
  18. Молнинг ўз эгаси устидаги ҳақлари;
  19. Йўлнинг ҳақлари;
  20. Ҳайвонларнинг ҳақлари.
  21. Жинларнинг ҳақлари;
  22. Мужоҳиднинг ҳақлари.

Аллоҳ таолодан тўғрилик, тавфиқ ва қабулият умид қиламиз, ушбу амалимизни барча яхшиликларга очқич ва барча ёмонликларга қулф қилишини сўраймиз. Зеро, У эшитувчи, яқин ва ижобат қилувчи зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин.

Абдулмунъим Мустафо
17 шаъбон 1412 ҳ.
21 шубот 1992 й.

[1] Муоҳид зиммий – мусулмонлар диёрида шартнома асосида жон пули тўлаб яшовчи ғайридин