Душанба 24 Апрель 2017 | 27 Ражаб 1438 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

«Қуръон ва суннат шуъласида ҳаж ва умра қилиш» китобидан иқтибос

4209 марта кўрилган

Муаллиф: шайх Саид Кахтоний
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

Яратган ва бандаларига дунё ва охиратдаги бахт-саодатларини кафолатлайдиган ибодатларни мажбурият килиб кўйган Аллох таъолога хамду санолар ва Унинг барча Оламларга рахмат килиб юборилган сўнгги пайгамбарига салоту саломлар бўлсин.

Аллох таъоло шариатида баён килган ибодатлардан бири хаж ва умрадир.

Хаж ва умранинг фазилатлари

Бу ибодатлар банданинг гунохлардан покланиши учун катта синовдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ким бу Уй (Байтуллох)га келиб, ёмон сўзларни сўзламаса ва фосиклик килмаса, онасидан янги тугилган кунидаги каби (уйига) кайтади» (Имом Муслим, 2/ 983; «Сахихут-Термизий», 1/ 245).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн Ос разияллоху анхуга: «...Хажнинг хам ўзидан аввалги нарса (гунох) ларни йўкотишини билмайсанми?!»- дедилар (Имом Муслим, 1/ 112).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: «Кайси амал афзалдир?» деб сўралганида:

- «Аллох ва расулига иймон келтириш».

- «Кейинчи?»

- «Аллох йўлидаги жиход».

- «Кейинчи?»

- «Мабрур (Аллох тарафидан бекаму-кўст кабул килинган) хаж»- деб жавоб берганлари накл килинган (Фатхул-Борий», 3/ 381).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умра ва хаж килишда давом этингиз! Чунки хаж ила умра боскон олтин ва кумуш устидаги кирларни кетказганидек, факирлик ва гунохларни кетказади. Мабрур хажнинг жаннатдан бошка мукофоти йўкдир» (Насоий, Термизий, ибн Можжа, имом Ахмад ва бошкалар ривоят килдилар. Албоний «Сахиху ибн Можжа» да сахих деди, 2/553).

Абу Хурайра деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: Аллохнинг карвони учтадир: Гозийлар, хожилар ва умра килувчилар»- дедилар» (Аллома Албоний, «Сахихун-Насоий», 2/ 557; «Сахихул-Жомеъ», 6/108 да бу хадисни сахих деган).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох йўлида жиходга чиккан, хаж ва умра килган одамлар Аллохнинг карвонидирлар. Аллох уларни чакирди ва улар чакирикка итоат килиб келдилар. Улар хам Ундан тиладилар ва У хам уларнинг тилакларини берди» (Ибн Хиббон, ибн Можжа ва бошкалар ривоят килдилар. Албоний «Сахиху ибн Можжа», 2/ 149 ва «ал-Ахадисус-Сахиха», 4/ 433 да бу хадисни сахих деди).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллохнинг Арафа кунидаги каби жаханнамдан кулларини озод киладиган бошка бир кун йўкдир. У кунда Аллох жуда хам якин келади ва хожи кулларини фаришталарга мактайди ва: «Улар (дуо килиб) нималарни тиладилар?»- дейди» (Имом Муслим ривояти, 2/983).

Хаж ахкомлари

Хаж – Аллох таъолонинг Китоби, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннати ва умматнинг ижмоъси билан фарз бўлган ибодатдир.

Аллох таъоло Куръон Каримда деди:

«... Каъбани хаж (касд) килиш, йўлига кодир бўлган одамлар зиммасидаги Аллохнинг хаккидир...» (Оли Имрон: 97).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Ислом беш нарса асосига курилган: ... хаж килиш» (Имом Бухорий ривояти, «Фатхул-Борий», 1/49; Имом Муслим ривояти: 1/45).

Оиша разияллоху анхо: «Эй, Аллохнинг расули, хотин-кизларга хам жиход борми?»- деб берган саволларига расулуллох солаллоху алайхи ва саллам: «Ха, уларга уруши бўлмаган жиход бор. У – хаж ва умрадир» - деб жавоб бердилар (Ибн Можжа ва имом Ахмад ривоятлари: «ал-Муснад, 6/156. Албоний бу хадисни «Сахиху ибн Можжа» китобида сахих деди 2/151).

Ислом уммати хажнинг шаръий ибодат эканига ижмоъ килган.

Хажнинг шартлари

Хаж ва умра беш шартга эга бўлган одамлар учун хаётлари давомида бир марта фарздир.

Биринчи шарт: Мусулмонлик.

Чунки Аллох таъоло: «Мушриклар нажасдирлар ва бу йилдан сўнгра Масжидул-Харомга якинлашмасинлар»- деб амр килгандир (Тавба: 28).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Абу Бакр разияллоху анхуни амир килиб хаж килиш учун юборган гурух ичида мени: «Бу йилдан сўнгра хеч бир мушрик хаж кила олмас ва Байтуллохни ялангоч одам тавоф эта олмас!»- деб эълон килишим учун юбордилар» («Фатхул-Борий», 3/483; Имом Муслим ривояти, 2/982; Нававий шархи, 9/115).

Иккинчи шарт: Аклли бўлиш.

Бошка ибодатларда бўлгани каби хажда хам, банданинг аклли бўлиши шарт килинади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Калам уч кишидан кўтарилган (яъни уларга гунох йўкдир): акли кетган аклсиз хушига келгунига кадар, ухлаган уйгонгунича ва бола балогат ёшига етгунига кадар» («Сунан» муаллифлари ва имом Ахмад ривоят килдилар. Албоний бу хадисни сахих деди. «Ирваул-Галил», 3/3-7).

Учунчи шарт: Балогат ёшига етиш.

Балогат ёшига етмаган болаларга хаж килиш фарз эмасдир. Бирок, хаж килсалар ота-оналарига савоб ёзилади. Бир хотин боласини кўтариб, расулулллох соллаллоху алайхи ва салламга карата: «Бунинг хажи хаж бўладими?»- деб савол берганида, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ха, сен учун хам савоб бўлади»- деб жавоб бердилар («Фатхул-Борий», 4/71, Имом Муслим: 2/974).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бирон бир бола хаж килса, балогат ёшига етганидан сўнг хаж килиши фарздир. Бирон бир кул хаж килса, озодликка (эришиб, хур бўлганидан сўнгра) хаж килиши фарздир» (Фатхул-Борий»: 4/71; «Ирваул-Галил»: 4/156).

Тўртинчи шарт: Тўла эркинлик.

Кул ва чўрининг хаж килиш фарз эмасдир. Хаж килса, хажи дурустдир, аммо фарз ибодат ўрнига ўтмас. Юкоридаги хадис бунга далилдир.

Бешинчи шарт: Имконли бўлиш.

Хаж, хаж килинадиган маконларга бориш имкони бўлган кишилар учунгина фарздир. Йўллари осуда, хаж килишга етарли молу-мулки бўлмаган одамларга хаж килишлари фарз эмасдир.

Хотин-кизлар учун алохида битта шарт бордир. У – махрамларининг бўлишидир. Махрамлари – уларнинг оталари, ака-укалари, тогалари, амакилари, ўгиллари, эркак набиралари, умр йўлдошларидир. Бу шарт, одамлар билан бир гурух ичида бориб-келишларига карамай, гарчи улар ўртасида хотин-кизлар кўп бўлса хам, сокит бўлмайди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хеч бир эркак хотин-кизлар билан, уларнинг махрамлари бўлмаса, сафарга чикмасин. Хотин-киз факатгина махрами билангина сафар киладилар» («Фатхул-Борий», 6/143; Имом муслим ривояти, 3/978).

Шуни хам эслатишимиз керакки, агар хотин-кизлар махрамсиз хаж килсалар, хажлари фарз хаж ўрнига ўтади. Бирок, бу хотин-кизлар махрамсиз хаж килганлари учун гунохкор бўладилар.

Мазкур беш шартни ўзида кўрган хар бир одам, вактни бой бермай хаж килишга шошилиши керак. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам фарз бўлган хажни касд этиб: «Хаж килиш учун шошилингиз! Чунки сизларнинг хеч бирингиз нималарга дуч келишингизни билмайсиз»- дедилар (Имом Ахмад ривояти, 1/14, Албоний, «Ирваул-Галил», 4/168; «Сахиху Аби Довуд», 1/325; «Сахиху ибн Можжа», 2/147).

Умар разияллоху анхудан накл килинади. У зот дедилар: «Шу ўлкаларга баъзи одамларни юборсам ва улар имкони бўла туриб хаж килмаётган кимсаларни аниклаб, уларга жизя-солик белгилашларини ўйлаб турибман. Ундай одамлар мусулмон эмаслар, улар мусулмон эмаслар» (Ибн Хажар, «ат-Талхисул-Хабир», 2/223).

У зотдан куйидаги хабар хам накл килинган: «Имкони бор, йўллари хавфсиз ва тўла хуррият сохиби бўла туриб, хаж килмаган одам, хохласа яхудий, хохласа насроний бўлиб ўлсин!» (Байхакий, «ас-Сунан ал-Кубро, 4/334; Ибн Хажар, «ат-Талхисул-Хабир», 2/223).

Хаж килиш учун ваколат бериш

Касаллиги, ўта карилиги ёки бошка бир сабаб билан ўзи хаж кила олмайдиган одамларнинг хаж килиш ваколатини бошкаларга беришлари мумкин. Хажжатул-вадоъда отасининг ўта карилиги сабабли хаж кила олмаганини эслатган ва унинг номидан хаж килишни хохлаган бир аёлга расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Унинг ўрнига хаж кил!», деган эдилар (Имом Муслим ривояти, 2/974).

Ваколат билан хаж киладиган одам, Аллохдан кўрккан хамда хаж ва умра ахкомларини яхши билган бўлиши керак. Бундан ташкари, у, хаж ваколатини берган одамнинг мажбуриятини адо этаётганини тўла хис этиши керак.

(Давоми бор)