Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Оналарнинг мероси ҳақидаги боб

2625 марта кўрилган

  • Она учун учта ҳолат мавжуд:

1)Олтидан бир улуш мерос олади. Бу фаръи ворис, яъни маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандлари бўлган ҳолда ёки икки ва ундан ортиқ ака-укалари бўлган ҳолдадир. Аллоҳ таоло айтади: «Агар маййитнинг фарзанди бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири те­гур» (Нисо: 11), «Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур» (Нисо: 11).

2)Учдан бир улуш мерос олади. Бу болалар ва болаларнинг болаларидан иборат фаръи ворислар бўлмаган ва ака-ука ва опа-сингиллар жамланмаган ҳолдадир. Аллоҳ таоло айтади: «Энди агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади). Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур» (Нисо: 11).

3)Агар эр, ота ва она жамланса ёки хотин, ота ва она жамланса, она қолганнинг учдан бирини олади. Бу икки масала «Умарга мансуб икки масала» деб номланади. Чунки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларда қолган молнинг учдан бирини онага ҳукм қилганлар. (Абдурраззоқ (10/252, №19051), Байҳақий (6/373), Ибн Аби Шайба (6/243, №31044), Доримий (2/803, №2765) ривоятлари).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Умарнинг сўзи энг тўғри сўздир. Чунки, Аллоҳ таоло агар ота-она мерос олса, онага учдан бирни берди, эр-хотиннинг фарзидан кейин қолгани ота-она ўртасидаги меросдир, уни улар аслни бўлиб олганларидек бўлиб оладилар, худди маййитнинг қарзи ё васияти бўлганидекки, қолганини учдан бирдан қилиб бўлиб олардилар» (Минҳажус-суннатин-набавийя: 8/62).