Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Эрлар ва хотинлар мероси ҳақидаги боб

2786 марта кўрилган

  • Эр ўзининг фарзанди ва ўғлининг фарзанди бўлмаган ҳолда хотинининг ярим меросини олади. Фарзанди ё ўғлининг фарзанди бўлган ҳолда тўртдан бирини олади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми те­гур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. (Бу тақсимотлар) маййит аёл қилган васият ва унинг қарзлари адо этилгандан кейин бўлур» (Нисо: 12).
  • Хотин ёки хотинлар фаръи ворис (яъни, маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандлари) бўлмаган ҳолда тўртдан бир, ворис бўлган ҳолда саккиздан бир улуш олади. Аллоҳ таоло айтади: «Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур. (Бу тақсимотлар) сизлар қилган ва­сият ва қарзларингиз адо қилингандан кейин бўлур» (Нисо: 12).