Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ака-укаларнинг бобо билан бирга мерос олишлари ҳақидаги боб

3443 марта кўрилган

  • Имом Аҳмад, имом Шофеъий ва имом Молик бу масалада Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг йўлини ушлаганлар. Ҳанафий имомларидан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва бошқа бир жамоат уламолар ҳам шу йўлни ушлаганлар.

Масаланинг хулосаси шундан иборатки, ака-укалар бобо билан жамлансалар, улар ё фақат битта ота-онадан бўлишлари ё фақат ота бир бўлишлари ё эса ҳар икки синфдан бўлишлари мумкин.

Агар бобо билан мазкур икки синфдан бири бирга бўлса, улар учун икки ҳолат бўлади:

 

Биринчи ҳолат: Улар билан бирга фарз эгаси бўлмаслиги:

Бу ҳолатда улар учун учта ҳолат мавжуддир:

1-ҳолат: Тенг бўлишиш у (яъни, бобо) учун молнинг учдан иккисидан кўра кўпроқ улуш бўлиши. Бунинг зобити (қоидаси) шуки:

Ака-укалар унинг икки баробаридан камроқ бўлишлари, яъни, бир ярим баробар ва ундан камроқ бўлишлари. Бу эса бешта суратга чеклангандир:

1)    Бобо ва опа (сингил). Бу суратда унга учдан икки улуш бўлади.

2)    Бобо ва ака (ука). Бу суратда унга молнинг ярми бўлади.

3)    Бобо ва иккита опа (сингил). Унга бу суратда юқоридаги каби молнинг ярми бўлади, бу эса учдан бирдан кўпдир.

4)    Бобо ва учта опа-сингил. Унга бу суратда бешдан икки улуш тегади, бу эса учдан бирдан кўпдир. Чунки, икки касрни жамловчи адад ўн беш бўлиб, унинг учдан бири беш, бешдан иккиси эса олтидир. Бу эса бешдан битта каттадир.

5)    Бобо, ака (ука) ва опа (сингил). Унга бу суратда ҳам худди бундан аввалги суратда текканидек улуш тегади.

2-ҳолат: У учун тенг бўлишиш билан молнинг учдан бири баробар бўлиши. Бунинг зобити шуки:

Ака-укалар унинг икки баробарича бўлиши. Бу эса учта суратга чеклангандир:

1)    Бобо ва иккита ака-ука.

2)    Бобо, ака (ука) ва иккита опа-сингил.

3)    Бобо ва тўртта опа-сингил.

Бу суратларда у учун тенг бўлишиш ва учдан бир баробар бўлади. Агар бўлишса, учдан бирни олади, бўлишмаса ҳам шундай.

Шу ерда ихтилоф қилинган, яъни, шундай пайтда тенг бўлишиш йўлини тутиб, унинг ворислиги таъсиб билан бўладими ёки учдан бирни олиб, ворислиги фарз билан бўладими ёки тенг бўлишиш ва учдан бирни олиш ўртасида ихтиёрли қилинадими? Баъзилар тенг бўлишишни эмас, учдан бир билан таъбир қилишни маъқул кўришган. Чунки, имкони бўлганда фарзни олиш яхшироқ, чунки фарз кучлироқ ва фарз эгалари асабадан муқаддам қилинади, валлоҳу аълам.

3-ҳолат: Молнинг учдан бири тенг бўлишишдан кўра кўпроқ улуш бўлиши ва у фарз жиҳатидан мерос олиши. Бунинг зобити (қоидаси): улар унинг икки баробаридан кўпроқ бўлишлари. Бу ҳолатнинг сурати аввалги икки ҳолатнинг суратлари чеклангани каби чекланмайди. Унинг энг кам сурати бобо. Иккита ака-ука ва опа (сингил)дир ёки бобо ва бешта ака-укадир ёки бобо ва учта опа-сингилдир...

 

Иккинчи ҳолат: Бобо ва ака-укалар билан бирга фарз улуш эгаси ҳам бўлиши:

Бобо учун бу пайтда еттита ҳолат мавжуддир. Улар қисқача қуйидагилар:

Тенг бўлишиш, (фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири ва барча молнинг олтидан бири.

Тенг бўлишиш ва (фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири баробар бўлиши, тенг бўлишиш ва барча молнинг олтидан бири баробар бўлиши.

(Фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири ва барча молнинг олтидан бири баробар бўлиши, тенг бўлишиш, барча молнинг олтидан бири ва қолган молнинг учдан бири баробар бўлиши. Бунинг тафсилоти қуйидагича:

1-ҳолат: Тенг бўлишиш у учун қолган молнинг учдан биридан ва молнинг олтидан биридан кўра кўпроқ улуш бўлиши. Бунинг мисоли: эр, бобо ва ака (ука)дир. Бунда фарз мероснинг ярми миқдорида, ака-укалар эса унинг икки баробаридан камроқдир.

Бунда тенг бўлишиш тайин топишининг йўли (сабаби) шуки, эрнинг ярим улушидан қолган ярим улуш бобо ва ака (ука)га бўлади. Шубҳасиз, унинг ярми – яъни умумий мероснинг тўртдан бири – (фарз эгаси бўлмиш эрнинг ярим улушидан) қолган молнинг учдан биридан ва барча молнинг олтидан биридан кўп. Лекин, қолган мол бобо ва ака (ука) ўртасида тақсимланмайди. Масаланинг асли бўлган 2ни 2га кўпайтириб, 4 улуш қилинади, эрга 2х1=2, бобо ва ака (ука)га 2х1=2, яъни ҳар бирига бир улушдан.

Қуйидаги суратда бўлади:

           2х2   4

эр

1

2

бобо

1

1

ака (ука)

1

 

2-ҳолат: (Фарз эгасидан) қолган молнинг учдан бири тенг бўлишишдан ва олтидан бирдан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, она, бобо ва бешта ака-ука. Бунда фарз ярим улушдан камроқ, ака-укалар эса унинг (яъни, бобонинг) икки баробаридан кўпроқ бўлади.

Бунда қолган молнинг учдан бири тайин топиши йўли шуки, онанинг олтидан бир улушидан қолган беш улуш бобога ва бешта ака-укага бўлади. Унинг учдан бири бир бутун учдан иккига (1⅔га) тенг. Шубҳасиз, бу тенг бўлишишдан ҳам, олтидан бирдан ҳам кўпроқдир. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (яъни, тўппа-тўғри, қолдиқсиз) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 18 қилинади. Бунинг аслидан онага 3х1=3 берилиб, қолган молнинг учдан бири, яъни 5 улуш бобога берилади ва қолган 10 улушни бешта ака-укага 2 улушдан бўлиб берилади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х6   18

она

1

3

бобо

1⅔

5

5та ака-ука

31/3

2/10

 

3-ҳолат: Молнинг олтидан бири у учун тенг бўлишишдан ва қолган молнинг учдан биридан яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, эр, она, бобо ва иккита ака-ука. Бунда фарз учдан икки улуш миқдорида, ака-укалар эса унинг мислидан битта ортиқ (аёл киши бўлса ҳам).

Бунда олтидан бир тайин топиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлишидан ва онанинг олтидан бир улушидан қолган икки улуш мол бобога ва ака-укага берилади. Шубҳасиз, олтидан бир қолган молнинг учдан биридан ва тенг бўлишишдан кўпроқдир. Лекин, бир улуш ака-укага бўлинмай қолади. Бунда уларнинг бошлари сони бўлган 2ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 12 қилинади. Эрга унинг аслидан 3х2=6 тегади. Онага унинг аслидан 1х2=2 тегади. Бобога унинг аслидан 1х2=2 тегади. Ака-укаларга унинг аслидан 1х2=2, яъни, ҳар бирига 1дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             2х6   12

эр

3

6

она

1

2

бобо

1

2

ака-ука

1

1/2

 

4-ҳолат: У учун тенг бўлишиш ва (фарз эгасидан) қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши ва бу иккиси қолган молнинг олтидан биридан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, она, бобо ва иккита ака-ука. Бунда фарз яримдан кам бўлади, ака-укалар эса унинг икки баробарича бўлади.

Бунда тенг бўлишиш ва қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши йўли шуки, онанинг олтидан биридан қолган беш улуш бобо ва ака-укаларга тегади. Қолган молнинг учдан бири бир бутун учдан иккига (1⅔га) тенг. Бу эса тенг бўлишиш билан баробар. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (яъни, тўппа-тўғри, қолдиқсиз) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 18 қилинади. Онага унинг аслидан 1х3=3 тегиб, 15 ортиб қолади. Бобога тенг бўлишиш йўли билан ёки қолган молнинг учдан бири бўлгани учун 5 тегади, ака-укага 10, яъни ҳар бирига 5дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х6   18

она

1

3

бобо

1⅔

5

ака-ука

31/3

5/10

 

5-ҳолат: У учун тенг бўлишиш ва молнинг олтидан бири тенг бўлиши ва бу иккиси у учун қолган молнинг учдан биридан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, эр, буви, бобо ва ака (ука)дир. Бунда фарз учдан икки миқдорида бўлади, ака-укалардан мавжуд бўлгани эса унинг мислича бўлади.

Тенг бўлишиш ва олтидан бирнинг тенг бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлишидан ва бувининг олтидан биридан қолган икки улушни бобо ва ака (ука)га тақсимланади. Бобога тенг бўлишиш йўли билан ёки олтидан бир бўлгани учун бир улуш, ака (ука)га бир улуш тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

          6

эр

3

буви

1

бобо

1

ака (ука)

1

 

6-ҳолат: У учун молнинг олтидан бири ва қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши. Бунга мисол, эр, бобо ва учта ака-укадир. Бунда фарз ярим миқдорича, ака-укалар эса унинг икки баробаридан кўпроқдир.

Олтидан бир билан қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросига эга бўлганидан кейин қолган ярим мерос бобога ва учта ака-укага тегади. Олтидан бир қолган молнинг учдан бирича миқдордадир. Лекин, қолган молнинг учдан бири бўлишга яроқли эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 2га кўпайтириб, 6 қилинади. Унинг аслидан эрга 1х3=3 тегиб, 3 ортиб қолади. Ундан бобога 1 тегади, у қолган молнинг учдан биридир ва барча молнинг олтидан бирига тенгдир. Ака-укаларга 2 тегади, улар уч нафар, икки қолдиқсиз бўлинмайди, шу боис 6ни ака-укаларнинг сони бўлган 3га кўпайтириб, 18 қилинади. Ундан эрга 3х3=9 тегади, бобога 1х3=3 тегади, ака-укаларга 2х3=6, яъни ҳар бирига 2дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

              2х3  6х3   18

эр

1

3

9

бобо

1

3

учта ака-ука

2

2/6

 

7-ҳолат: У учун учта иш, яъни, тенг бўлишиш, қолган молнинг учдан бири ва молнинг олтидан бири баробар бўлиши. Бунга мисол, эр, бобо ва икки ака-укадир. Бунда фарз ярим мерос миқдорида бўлади ва ака-укалар унинг икки баробарича бўладилар.

Учала ишнинг баробар бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлганидан кейин қолган иккинчи ярим мерос бобога ва икки ака-укага бўлади. Бунда қолган молнинг учдан бири, тенг бўлишиш ва молнинг олтидан бири баробардир. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (тақсимлашга яроқли) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 2га кўпайтириб, 6 қилинади. Унинг аслидан эрга 1х3=3 тегиб, 3 ортиб қолади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бобога ундан 1 тегади ва ака-укаларга 2 қолади, яъни, ҳар бирига 1дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х2    6

эр

1

3

бобо

1

ака-ука

1/2

 

Фойда: Бобо учун фарздан ортиб қолган нарсанинг бор-йўқлиги эътибори билан тўртта ҳолат мавжуд:

1-ҳолат: Фарздан олтидан бирдан кўра кўпроқ нарса ортиб қолиши. Бунда бобо учун учта ишнинг – тенг бўлишиш, қолган молнинг учдан бири ва молнинг олтидан биридан энг яхши деб кўрилгани бўлади.

2-ҳолат: Олтидан бир миқдорида қолиши, бу бобо учун фарз улушдир.

3-ҳолат: Олтидан бирдан камроқ қолиши. Бунда бобо учун тўла олтидан бир билан авл қилинади.

4-ҳолат: Фарзлар барча молни қамраб олгани туфайли ҳеч нарса ортиб қолмаслиги. Бунда бобо учун олтидан бир билан авл қилинади.

Мазкур уч ҳолатда ака-укалар соқит бўлади, магар опа «Акдарийя»да соқит бўлмайди, бу ҳақда қуйида келади.

Фойда: Баъзи ҳолатларда бобога қолган молнинг учдан бири берилади. Умарга тегишли икки масалада буни онага қиёсан қилинади. Чунки, ҳар иккиси учун ҳам вилодат (оталик ё оналик ҳолати) мавжуд. Агар фарз эгаси бўлмаса, у молнинг учдан бирини олади. Агар фарз эгаси ўз фарзини олса, бобо қолган молнинг учдан бирини олади. Қолгани эса ака-укаларга бўлади. Бобога учдан бир комил берилмайди, чунки ака-укаларга зарар етказиш бўлади. Унга олтидан бир берилиши сабаби шуки, бундан кўра кучлироқ бўлган бола билан бирга бўлганда ҳам ундан олтидан бир улуши камаймас эди, бошқалар билан албатта камаймасликка лойиқроқдир.