Якшанба 19 Ноябрь 2017 | 29 Сафар 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

"Салаф солиҳ" - "Аҳлуссунна вал-жамоа" эътиқоди

9133 марта кўрилган

Шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Асарий

Макка шахридаги Олий Махкама козиси хамда
“Масжидул-Харом” имом хатиби,
шайх: Сауд Ибн Иброхим Шурайм ва
шайх: Мухаммад Ибн Жамил Зайну мукаддималари

Бисмиллахир рохманир рохийм

“Эй халкимиз, Аллохнинг даъватчисига ижобат килинглар!” (Ахкоф: 31)

“Роббимиз, бизлардан бу амалимизни кабул эт! Дархакикат, сен эшитувчи ва билувчи зотсан”.

“Илохим, бу амалимнинг барчасини солих ва ўз юзинг учун холис кил хамда унда ўзингдан бошка бирор кимса учун насиба кўйма!”.

Шайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси

Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин.

Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим.

Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин!

Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган.

Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.

Шайх Сауд ибн Иброхим Шурайм
Макка шахридаги Олий Махкама козиси хамда
“Масжидул-Харом” имом хатиби

14 / 5 /1416 х.

Шайх Мухаммад ибн Жамил Зайну мукаддимаси

Аллох таъолога хамдлар бўлсин. Биз унга хамду санолар ва истигфорлар айтиб, ундан ёрдам ва нафсимизнинг ёмонликлари хамда ёмон амалларимиздан панох сўраймиз.

Аллох хидоят килган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани хидоят килувчи зот йўкдир. Мен шериксиз, ягона Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад унинг бандаси ва элчисидир деб гувохлик бераман.

Сўнг ...

Мен “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида сайланма) китобини ўкиб чикдим ва унинг самарали китоб эканини кўрдим. Муаллиф бу китобда мактовга сазовор бўлган бебахо маълумотларни тўплаган. У салаф солих эътикодини мусулмон осонлик билан ўкиб, кўплаб маълумотларга эга бўладиган даражада муфассал баён килган.

Мен хар бир мусулмон, хусусан, илм толиблари бу китобни ўкисин ва ундан истифода килсин деб васият киламан.

Мен Аллох таъолодан бу китоб билан мусулмонларга фойда беришини ва ёзишдаги мехнатларни ўзи учун холис кабул килишини сўраб коламан.

Шайх Мухаммад ибн жамил Зайну
Макка шахрдаги “Дорул-Хадис ал-Хайрийя”
мадрасасининг устозларидан

2 шаввол, 1415 х.

Мукаддима

Барча мактовлар Аллохга хосдир. Биз унга хамдлар ва истигфорлар айтамиз хамда ундан ёрдам ва нафсимиз хамда ёмон амалларимиздан панох сўраймиз. Аллох хидоят килган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани хидоят килувчи зот йўкдир. Мен шериксиз, ягона Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад унинг бандаси ва элчисидир деб гувохлик бераман.

“Эй мўъминлар, Аллох таъолодан лойик бўлганидек кўркинглар ва мусулмон бўлиб

вафот этинглар!” (Оли Имрон: 102).

“Эй одамлар, сизларни бир жондан яратган, у жондан эса жуфтини яратган ва у иккисидан кўплаб эр ва аёлни яратган Аллох таъолодан кўркинглар! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллохдан кўркингиз ва кариндошлик алокаларини узишдан кўркинглар! Аллох сизларнинг устингизда кузатувчи бўлган Зотдир (Нисо: 1)*

“Эй мўъминлар, Аллох таъолодан кўркинглар ва рост сўзланглар, Аллох сизларнинг ишларингизни ислох килади ва гунохларингизни кечиради. Аллох ва унинг расулига итоат килган кимса улкан зафарларга эришибди” (Ахзоб: 71).

Сўнг ...

Сўзларнинг энг рости Аллохнинг каломидир. Йўлларнинг энг яхшиси Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони _ бидъатлардир. Хар бир бидъат залолатдир ва хар-бир залолат жаханнамдадир. (Бу хутбани “Хожат хутбаси” деб аталади. Бу хутбани хар бир ишни бошлашда ўкиш мумкин. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никох, жума, маъруза ва бошка бўлсин, сўзбоши килиб ўкишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун куйидагиларга каранг: “Сунан ибн Можжа”: “Китабун-никах: Бабу хутбатин-никах”* “Сунан ат-Термизий”, “Сунан Аби Давуд”, “Сунан ан-Нисаий”, Абу Яълонинг “Сунан” и, Байхакийнинг “Сунан” и, Табаронийнинг “ал-Муъжам ал-Кабир” ва Имом Ахмаднинг “ал-Муснад” китоблари. Бу хутбанинг бир кисми Имом Муслимнинг “Сахих” ида “Китабул-жумъа: бабу хутбатихи соллаллоху алайхи ва саллам” да ривоят килинди. Муфассал ўрганиш учун шайх, аллома Мухаммад Носируддин Албонийнинг “Хутбатул-хожа” китобига мурожаат килинсин).

Мусулмон дўстим, бу мухтасар китобча “Салаф солих _ суннат ва жамоат сохибларининг эътикоди” хакидадир.

Бугунги кунда Ислом умматининг турли гурух ва жамоатларга бўлиниб, таркок холатда колиши хамда хар бир жамоа ўз акидисига даъват этиб, ўзини оклаши окибатида кўплаб одамларга ишнинг чигаллашиб колиши натижада эса кимга эргашишларини билмай колишлари, мени ушбу китобни ёзишга ундади. Аллохга хамдлар бўлсинки, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида хабар берганларидек, бу уммат ичидан эзгулик йўколмайди ва бир гурух кишилар киёмат кунига кадар хидоят ва хакикатни махкам ушлаб колади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “умматим ичидан бир тоифа хакикат узра колади. Ёрдамсиз ташлаб кўйилса-да, уларга бирон бир зарар етмайди.

Улар Аллохнинг амри келгунига кадар ўз холларида ўзгармай коладилар” (Имом Муслим ривояти)*

“умматимнинг мисоли ёмгирга ўхшайди. Унинг бошланиши яхшими, ёки охирими, билиб бўлмайди” (Албоний: “Сахих сунан ат-Термизий”).

Бу сўзларни ўкир эканмиз, зиммамизга расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам олиб келган, сахобалар, тобиинлар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар (Аллох таъоло бизларни хам улар жумласидан килсин!) татбик этган соглом Исломни лозим тутган муборак жамоани билиш масъулияти тушади.

Бу жамоа жаханнам азобидан халос бўлган, Аллох таъоло тарафидан ёрдам берилган хамда “Ахлуссунна вал-жамоа”, “Ахлул-хадис” ва “Ахлул-асар вал-иттибоъ” деб сифатланган жамоадир. улар расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва унинг сахобалари юрган йўлда юрган кишилардир.

Шу муносабат билан расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хидоятини кўлма-кўл авлодоларга ўтказиб келган имомлик, суннатга эргашиш хамда уларнинг илмли ва адолатли эканликларига гувох бўлинган зотларнинг китобларидан иктибос килганим: “ал-Муяссар фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида кулай кўлланма) китобимдан ушбу “ал-Важиз” (сайланма) ни мухтасар килишга шошилдим. Мен “ал-Важиз” нинг китобхонлар оммаси, хусусан, муборак Ислом уйгонишининг ёшлари бўлмиш янги исломга кирганлар салаф солих акидасининг умумий маъноларини осонлик билан тушуниб олишларига ёрдамчи бўлиши учун имкони борича салаф имомларидан ривоят килинган шаръий лафзлар билан кулай, енгил услуб, киска жумлалар билан ёзилишига харис бўлдим. Чунки, эътикод илми бир-бирига богланган занжирга ўхшайди. Зеро, мусулмон эътикоднинг асосий кисмини тушунмас экан, унинг тафсилотларини хеч хам тушуна олмайди.

Мен ўз тарафимдан баъзи изохларнигина кўшдим ва китобнинг сўнггида фойдаланилган манбаларнинг барчасини санаб ўтдим.

Мукаддима сўнггида, “ал-Важиз” ни тамомига етказишга муваффак килгани учун Аллох таъолога хамду шукроналар айтаман ва ундан ушбу камтарона ишни мусулмонларнинг бузилган эътикодларини тузатиш, улар учун фойдали хамда Аллох таъолонинг китоби ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларига кайтишларига ундовчи омил килишини сўраб коламан.

Бундан ташкари, “ал-Важиз” нинг тамомига етишида менга ўзларининг фикрлари ва насихатларини аямаган дўстларимга, хусусан, бу китобни ўкиб, унга мукаддималар ёзган шайх Сауд ибн Иброхим Шурайм ва шайх Мухаммад ибн Жамил Зайнуларга ўз миннатдорчилигимни изхор этаман. Аллох таъоло уларга хайрли мукофотлар берсин!

Бу камтарона ишимни китобхонлар оммасига такдим этарканман; Агар тўгри сўзлаган бўлсам, у Аллох таъолонинг тавфикидандир. Агар хато килган бўлсам, у менинг нафсим ва Шайтондандир. Шунинг учун хатоларимни топган кишининг менга билдиришидан мамнун бўламан.

Аллох субхонаху ва таъолодан бу амалимни ўзи учун холис кабул этиши ва мусулмонлар учун фойдали килишини умид килиб коламан. Агар бу асарда Аллох таъолонинг китоби, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари ва салаф уламоларининг тушунчаларига хилоф фикрлар айтилган бўлса, булар мендан касдсиз содир бўлган ва мен бунинг учун Аллох таъолога истигфор айтаман хамда хаётлик давримда хам, ўлганимдан кейин хам бу фикрлардан кайтганман.

Аллох таъоло пайгамбаримиз Мухаммад, унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

Кечиримли роббисининг магфиратига умидвор,

Абу Мухаммад Абдуллох ибн Абдулхамид ибн Абдулмажид
Оли Исмоил Асарий

(Аллох таъоло уни афв этсин)

зул-хижжа, 1416 х.

Зарурий таърифлар
“Акида” нинг таърифи

“Акида” нинг лугавий маъноси:

“Акида” сўзининг маънолари: “богламок, тугмок, махкамламок, богланмог, куч билан махкам тутмок, исбот этмок, ишонч, жазм этмок” дир.

“Боглаш” _ “ечиш” нинг аксидир. Араблар: “Акадаху, яъкидуху акдан” дейдилар. Бунинг маъноси: “Махкам боглади”, демакдир.

Онд ичиш ва никох пайтида “акада” сўзи истеъмол килинади. Аллох таъоло деди: “Аллох таъоло сизларни тилларингиздаги бехуда касамларингиз учун жазоламайди. Балки, (дилларингиздаги) махкам туккан касамлар сабабли (агар шундай касамни бузсангиз) жазолайди” (Моида: 89)*

“Акида”: эътикод килган кишида шубхага ўрин кўймайдиган хукмдир.

Динда “акида” сўзидан, Аллох таъолонинг борлиги ва пайгамбарларнинг юборилиши каби эътикодни максад килинади, килинган амални эмас. Унинг кўплик сони “акоид” дир (“Лисанул-араб”, “ал-Комусул-мухит”, “ал-Муъжамул-васит” китобларининг “акд” моддасига каранг).

Хуллас, инсон калбини катъий боглаган нарса, у хох хакикат бўлсин, хох ботил бўлсин, эътикод (акида) дир.

Истилохда: калб уларни тасдиклаши, шак-шубхадан холий бўлган ишончга айланиб коладиган ва нафс улардан хотиржам бўлиши керак бўлган ишларга “акида (эътикод)” дейилади. Яъни эътикод килган кишида шубхага ўрин кўймаган ва вокеъликка мос бўлган катъий иймондир. Агар одамнинг билими катъий ишонч даражасига етиб бормаса, “акида” деб аталмайди.

Иймонни, инсон (унга) ўз калбини махкам боглагани учун хам, “акида” деб номланди.

Ислом акидаси:

Ислом акидаси Аллох таъолога, унинг фаришталари, китоблари, пайгамбарлари, охират куни, такдирнинг яхши ва ёмони хамда барча Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алйхи ва саллам томонидан собит бўлган гайб ишлари, дин асослари ва салаф солих ижмоъ килган нарсаларга катъий иймон келтириш, ишларда, хукм килиш ва итоат этишда Аллох таъолога тўла таслим бўлиш хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашиш, демакдир.

Ислом акидаси _ “Ахлуссунна вал-жамоа” акидасидир. Чунки у Аллох таъоло бандалари учун дин бўлишига рози бўлган исломдир. Бу акида сахобалар, тобиинлар ва тобиинларга яхшилик билан эргашган кишиларнинг, яъни, Исломнинг аввалида яшаган уч авлоднинг акидасидир.

Ислом акидасининг маъноларига далолат килувчи ва унга синоним бўлган бошка исмлари хам бўлиб, уларнинг машхурлари булардир: “тавхид”, “суннат”, “усулуд-дин”, “ал-фикхул-акбар” ва “ал-иймон”. (Носир ибн Абдулкарим Акл: “Мабахису ахлиссуннати вал-жамоати ва мавкифул-харакатил-исламийяти минха”* Доктор Сулаймон Ашкар: “ал-Акидату фил-лах” ларга каранг).

“Салаф” сўзининг маъноси

“Салаф” сўзининг лугавий маънолари:

“Салаф” сўзининг маънолари: “ўтди”, “олдин ўтди”.

Араблар: “Салафаш-шайъу салафан” (у нарса бўлиб ўтди) дейдилар.

“Салаф” _ “олдинда бораётган жамоат ёки юришда илгари бораётган кавм ”, демакдир.

Аллох таъоло деди: “улар бизни даргазаб килганларида, биз уларнинг барчасини денгизга гарк килиб, интиком олдик ва уларни ўтмиш-ибрат ва мисол килиб кўйдик” (Зухруф: 55, 56).

Яъни, биз уларни уларнинг килган ишларини киладиган кишилар учун салаф-биринчи килиб кўйдик. Токи, улардан кейинги авлодлар ибрат-намуна олсинлар”.

“Салаф” _ сизлардан аввал яшаб ўтган, сиздан ёши ва обрўси баланд бўлган оталарингиз ва карнидошларингиздир. Шунинг учун хам, тобиинларнинг аввалгилари “салаф солих” (эзгу ишларни килган аждодлар) деб аталди (“Тажул-арус”, “Лисанул-араб”, “ал-Комусул-мухит”: “салаф” сўзи).

Истилохда:

Агар эътикод олимларининг хузурида “салаф” сўзи тилга олинса, ундан сахобалар, ёки сахоба ва тобиинлар, ёки сахоба, тобиин ва уларга яхшилик билан эргашган, имомлик, фазл-камолот ва суннатга эргашиш, бидъатлардан сакланишларига гувох бўлинган динда буюк ўрин тутган эканликларига иттифок килинган забардаст имомларни назарда тутган бўладилар. Шунинг учун хам, Исломнинг энг биринчи авлоди “салаф солих” деб аталди.

Аллох таъоло деди: “Ким хидоят аник бўлганидан сўнг пайгамбарга хилоф иш килса ва мўъминларнинг йўлидан бошка йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича кўйиб берамиз ва жаханнамга дохил киламиз. у накадар ёмон жойдир!” (Нисо: 115)

“Энг аввалда яшаб ўтган мухожирлар, ансорлар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилардан Аллох рози бўлди. улар хам Ундан рози бўлдилар ва уларга мангу колишадиган ва остларидан дарёлар окиб турадиган богларни тайёрлаб кўйди. Мана шу буюк саодатдир ” (Тавба: 100).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар” — дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилар бу умматнинг салафидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар ва тобиинлар даъват этган нарсаларга чакирган киши салаф йўлидадир.

Салаф йўлида бўлиш учун муайян вактда яшаш шарт эмас. Балки, бунинг шарти Куръон ва суннатни акида, ахком ва сулукатда салаф тушунчасига мувофик бўлиши, холос. Шунинг учун хам, Куръон ва суннатга амал килган киши, салафлар давридан замон ва маконда узок бўлса-да, салафларга эргашган кишидир. Уларга хилоф килган киши, гарчи улар ичида яшасада, уларнинг сафида эмасдир.

Салаф солихнинг имоми Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламдирлар. Аллох таъоло деди: “Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам) Аллохнинг элчисидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга кахрли, ўзаро эса рахм-шафкатлидирлар. Сиз уларни Аллохнинг фазли ва розилигини талаб килиб рукуъ ва сажда килган холларида кўрасиз. Уларнинг белгилари сажда изидан (колган), юзларидаги излардир. Мана шу уларнинг Тавротдаги мисолларидир” (Фатх: 29).

Аллох таъоло Куръон Каримда Аллох таъолога итоат килиш билан, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килиш ўртасини боглади. Аллох таъоло деди: “Кимда –ким Аллох ва Пайгамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллох инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайгамбарлар, сиддиклар шахидлар ва солихлар билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши хамрохлардир.” (Нисо: 69).

Аллох субхонаху ва таъоло расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килишни Аллохга итоат килиш килиб кўйди. Аллох таъоло деди: “Пайгамбарга итоат килган киши, Аллохга итоат килибди. Ким юз ўгирса, биз сизни улар устидан назоратчи килиб юбормадик” (Нисо: 80).

Аллох таъоло расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килмаслик, килинган амалларни хабата-бекор килишини баён килди: “Эй мўъминлар, Аллохга ва пайгамбар (соллаллоху алайхи ва саллам) га итоат килинглар, (итоатсизлик билан) амалларингизни ботил-бекор килманглар!” (Мухаммад: 33).

Аллох таъоло бизларга расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амрларига мухолиф бўлишни таъкиклади. Аллох таъоло деди: “Ким Аллох ва Унинг пайгамбарига итоатсизлик килиб Аллохнинг белгилаб кўйган хадларидан тажовуз килса, уни абадий коладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хорловчи азоб бордир” (Нисо: 14).

Аллох таъоло бизларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам буюрган нарсаларни кабул килиш ва таъкиклаган нарсаларни тарк килишга буюрди. Аллох таъоло деди: “Пайгамбар сизларга олиб келган нарсаларни олинглар ва таъкиклаган нарсалардан тўхталинглар. Аллохдан кўркинглар! Албатта Аллохнинг жазоси каттикдир. ” (Хашр: 7).

Аллох таъоло хаётимизнинг барча ишларида расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни хакам килиб, унинг хукмига мурожаат килишимизга буюрди. Аллох таъоло деди: “Йўк, роббингизга касамки, то улар ўз ўрталарида чиккан келишмовчиликларда Сизни хакам килмагунларича ва кейин Сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича — бўйинсунмагунларича зинхор мўмин бўла олмайдилар. ” (Нисо: 65).

Аллох таъоло пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам эргашиш, намуна олиш керак бўлган чиройли намуна ва ўрнак эканини бизларга етказиб деди: “(Эй мўминлар), албатта сизлар учун — Аллох ва охират кунидан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд килган кишилар учун — Аллохнинг пайгамбарида гўзал намуна бордир” (Ахзоб: 21).

Аллох таъоло ўз розилигини пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг розилигига боглади: “Агар улар мўъмин бўлсалар, Аллох ва унинг расули рози килишларига лойикрокдир” (Тавба: 62).

Аллох субхонаху ва таъоло расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашишни Аллохга бўлган мухаббатнинг белгиси килиб кўйди: “Айтинг: “Агар сизлар Аллохни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар шунда Аллох сизларни яхши кўради ва гунохларингизни кечиради. Аллох Гафур-кечирувчи ва рахмли зотдир” (Оли Имрон: 31).

Шунинг учун хам, салаф солихнинг келишмовчилик пайтида мурожаат этадиган ягона манбалари _ Куръон Карим ва расулулллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари эди. Аллох таъоло деди: “....Бордию бирор нарса хакида талашиб колсангиз — Агар хакикатда Аллохга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллох ва расулига кайтаринглар. Мана шу яхширок ва чиройли ечимдир. ” (Нисо: 59).

Салафларнинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кейинги энг афзали, динларини ул зотдан ихлос ва садокат билан олган сахобалардир. Аллох таъоло уларни ўзининг азиз китобида куйидагича таърифлади: “Мўъминлар ичида ўзлари Аллохга берган (У зотнинг йўлида жиход килиб, шахид бўлиш хакидаги) ахдларига содик бўлган кишилар бордир. Улардан баъзилари (шахид бўлиб) вафот этди ва баъзилари (шахидликни) кутиб турибди, бирок, ахдларини ўзгартмадилар” (Ахзоб: 23).

Улардан сўнг эса, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида хабар берган, кейинги авлод туради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: “Одамларнинг яхшироги мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилари, сўнг улардан кейингилари” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шунинг учун хам, сахобалар ва тобиинлар бошкалардан кўра эргашишга лойикрокдирлар. Чунки, улар иймонларига содик, ибодатларида ихлосли, акида ва шариат хомийлари, шариатга сўзлари ва амаллари билан тўла риоя килган кишилардир. Шунинг учун хам, Аллох таъоло уларни динини ёйиш ва пайгамбарининг суннатини етказиш учун танлаб олди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “умматим етмиш уч гурухга бўлинади. Уларнинг бир гурухидан бошка барчаси жаханнамда” — дедилар. Сахобалар: “у битта гурух кимлар” — деб савол бердилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Мен ва менинг сахобаларим юрган йўлда юрганлар” — деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Салаф солихга эргашиб, уларнинг йўлидан юрган кишини, салаф йўлига мухолиф бўлган ва уларнинг йўлларидан бошкасига эргашган кишилардан ажралиб туришлари учун салафларга нисбат ўларок “салафий” деб аталади.

Аллох таъоло деди: “Ким хидоят аник бўлганидан сўнг пайгамбарга хилоф иш килса ва мўъминларнинг йўлидан бошка йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича кўйиб берамиз ва жаханнамга дохил киламиз. У накадар ёмон жойдир!” (Нисо: 115). Хар бир мусулмон салаф солихга мансуб бўлиш билан фахрланади.

“Салафийя” сўзи Исломни ўрганиш, тушуниш ва татбик этишдаги салаф солихнинг йўли учун исм бўлиб колди. Шунинг учун хам, “салафийя” сўзининг маъноси Аллох таъолонинг китоби ва расулулллох соллаллоху алайхи ва салламдан собит бўлган суннатга салаф тушунчалари билан тўла риоя килган кишиларга хам истеъмол килинади