Ислом Нури

 

Жума насиҳатлари 

 

2) “Амру маъруф ва наҳий мункар”ни тарк этиш натижасида келиб чиқадиган мусибатлардан иккинчиси: Дуо қабул бўлмай қолишидир. Бу ҳақикатни баён қилган ҳадиси шарифлар кўп бўлиб, юқорида ҳам биттаси зикр қилинди. Уммул-Мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

«مروا بالمعروف وانهوا عن المنكر قبل أن تدعوا فلا يستجاب لكم» [رواه أحمد]

 Маъноси: «Дуо-илтижо қилсангизлар ижобат бўлмайдиган ҳолга тушиб қолишингиздан олдин яхшиликка буюринглар ва ёмонликдан қайтаринглар!»

3) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«والله لتأمرن بالمعروف ولتنهون عن المنكر ولتأخذن على يد الظالم ولتأطرنه على الحق أطرا ولتقصرنه على الحق قصرا أو ليضربن الله بقلوب بعضكم على بعض ثم ليلعنكم كما لعنهم» [رواه أبو داود]

Маъноси: «Аллоҳга касамки! Амру маъруф ва наҳий мункар қиласизлар ва золимнинг қўлидан тутиб, уни ҳақ йўлда собит бўлишга ва ҳақ йўлдан чиқмасликка мажбур қиласизлар, ёки бўлмасам Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига уриштириб, сўнг сизлардан олдин ўтганларни лаънатлагани каби сизларни ҳам лаънатлайди!».

4) Кофирлар, фожирлар ва фосиқлар устун бўлиб, зулму зўравонлигини юргизади ва гуноҳ-маъсиятлар зийнатланиб, мункар амаллар тарқаб кетади.

5) Жаҳолатнинг зоҳир бўлиши, илмнинг йўқолиши, Умматнинг тонги отмас зулмат-қоронғуликда адашиб кетиши. “Амру маъруф ва наҳий мункар”ни тарк этган кимсанинг устига душманлар ва мунофиқлар ғолиб бўлиши, унинг кучсизлиги ва ҳайбати йўқлиги Аллоҳнинг азоби ўлароқ кифоядир.

Мусулмон биродарим!

Ҳамад бин Атийқ роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Фаразан бир киши бўлса, у кундузлари рўза тутиб, кечалари туриб ибодат қилиб, дунёдан бутунлай зоҳид бўлса-ю, лекин мункар ишларни кўрганда Аллоҳ учун юзлари тиришиб, қизармаса, ғазаби келмаса, Амру маъруф ва наҳий мункар қилмаса, шак-шубҳасиз бу кимса Аллоҳнинг наздида энг ёмон кўрилган ва дини заиф одамдир. Гуноҳи кабираларни қилиб қўйган иймони ноқис мўминлар бундай кимсадан кўра яхшироқдир”.

 

“Амру маъруф ва наҳий мункар”нинг босқичлари

 

Биринчи: Билдириш, танитиш:

Жоҳил киши бир ишни қилаётган бўлса уни мункар деб ўйламайди. Шунинг  учун аввалам бор унга чиройли сўзлар, юмшоқлик ва ҳикмат ила бу амалнинг мункар-ёмон эканлиги билдирилади. Сўнгра унинг ўрнига яхши амални кўрсатиб, унинг мартабаси ва бундай солиҳ амални қилган кишига буюк ажр-мукофотлар берилишини баён қилинади.

Иккинчи: Ваъз-насихат:

Гуноҳ-маъсиятларни қилган кимсаларга Аллоҳ таоло аламли азобларни тайёрлаб қўйгани, гуноҳ ва маъсиятларнинг ёмон таъсирларни зикр қилинади. Ваъз-насиҳат қилинувчига нисбатан даъватчининг қалбида ачиниш туйғуси бўлиши керак.

Учинчи: Агар у ўтган икки босқичда ёмон амалидан қайтмаса ва қаттиқ туриб олса, у ҳолда бу кимса ҳақида Мусулмон ҳоким таъйинлаб қўйган “Амру маъруф ва наҳий мункар” қилувчи хайъатга етказилади.

Тўртинчи: Шу билан бирга унга доимо ваъз-насиҳат қилиб турилади ва ундан умидни узилмайди. Чунки Пайғамбарлар одамларни узоқ йиллар давомида энг катта маъруф "Тавҳид"га чақирганлар ва энг катта мункар "Ширк"дан қайтарганлар.

Бешинчи: Мункар иш соҳибига Исломий китоблар ва фойдали кассеталарни совға қилинади.

Олтинчи: Мункар амални қилаётган кимса хотини ёки фарзанди каби ўзининг кўл остидагилардан бўлса, уларга қаттиқ тегиш, уриш ва гапирмай қўйиш билан уларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Еттинчи: “Амру маъруф ва наҳий мункар” одамдан юмшоқлик, чиройли муомалада бўлиш, багри кенглик, турли қийинчиликларга дучор бўлганда сабр-тоқатли ва таҳаммулли ҳамда шахсий манфаатлардан йироқ бўлишни талаб қилади.

Мусулмон биродарим!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункардан қайтаришнинг даражаларини баён қилиб айтдилар:

«من رأى منكم منكرا فليغيره بيده فإن لم يستطع فبلسانه فإن لم يستطع فبقلبه وذلك أضعف الإيمان» [رواه مسلم]

Маъноси: «Cизлардан қайси бирингиз бирон мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қўли билан ўзгартиришга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан инкор қилсин. Бу эса энг заиф иймондир».

Шайхул-Ислом Ибн Таймийя бу ҳадисга изоҳ бериб айтадилар:

“Кимнинг қалбида Аллоҳ ва Росули ёмон кўрадиган:  куфр, фосиқлик ва осийликдан иборат Аллоҳ ҳаром қилган мункар ишларни ёмон кўриш бўлмаса, у кимсанинг қалбида Аллоҳ буюрган Иймон йўқдир! Агар у ҳаром қилинган амаллардан биронтасини аслида ёмон кўрмайдиган бўлса, у кимсада асло иймон йўқ!»

Шайхул-Ислом Муҳаммад Ат-Тамиймий айтадилар:

«Эй биродарларим! Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳдан тақво қилинглар, Динингизни асоси: аввали-ю охири ва боши-ю оёғи бўлмиш шаҳодат калимаси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли хеч қандай илоҳ йўк»-деб гувоҳлик беришни маҳкам ушланглар! Унинг маъносини яхши билинглар ва унинг аҳлини севинглар, узоқ ерларда бўлсалар ҳам уларни биродарларимиз, деб билинглар! Тоғутларга бўйсунманглар, уларга ва уларни яхши кўрганларга, уларни мудофаъа қиладиганларга ҳамда уларни кофирлигига ишонмай: “улар билан ишим йўқ, Аллоҳ мендан улар ҳақида хеч нарса талаб қилмаган”-дейдиганларга душман бўлиб, уларнинг барчасини Аллоҳ учун ёмон кўринглар! Чунки улар Аллоҳ таолога туҳмат қилиб, ёлғон гапирган кимсалардир. Албатта Аллоҳ таоло ҳамма қатори уларга ҳам “Тоғут”ларга кофир бўлиш ва улардан покликни эълон қилишни буюрган, агарчи улар ўзининг ота-онаси, фарзанди, ака-укаси бўлсалар ҳам!”

Мусулмон биродарим!

“Амру маъруф ва наҳий мункар” ибодатидан ғафлатда қолиш касаллиги одамлар орасида тарқаб кетганини гувоҳи бўлаяпмиз, ҳаттоки, кўпчилик бу ибодатга амал қилишни “бошқаларнинг ишига аралашиш”-деб қарайдиган бўлиб қолдилар. Албатта бу тушунча фикрнинг саёзлиги ва иймоннинг ноқислигидан келиб чиққандир.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар:

"يا أيها الناس! إنكم لتقرؤون هذه الآية: {يا أيها الذين آمنوا عليكم أنفسكم, لا يضركم من ضل إذا اهتديتم.} [المائدة:105], وإني سمعت رسول الله e يقول: «إن الناس إذا رأوا الظالم فلم يأخذوا على يده أوشك أن يعمهم الله بعقاب منه»" [رواه أبو داود].

Эй одамлар, сизлар мана бу оятни ўқийсизлар, «Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (Яъни гуноҳлардан сақланингиз!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас.», Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: "Одамлар золимни кўришса-ю унинг қўлидан тутиб, зулмидан тўхтатишмаса, Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасига уқубат юбориб қолиши мумкин". (Абу Довуд ривояти)

Биродарим! Қуйидаги ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамиятни худди бир кемага минган жамоага ўхшатганлар, ана шу ҳадисга яхшилаб эътибор қилинг:

«مثل القائم في حدود الله والواقع فيها كمثل قوم استهموا على سفينة, فصار بعضهم أعلاها وبعضهم أسفلها, وكان الذين في أسفلها إذا استقوا من الماء مروا على من فوقهم, فقالوا: لو أنا خرقنا في نصيبنا خرقا  ولم نؤذ من فوقنا, فإن تركوهم وما أرادوا هلكوا جميعا وإن أخذوا على أيديهم نجوا ونجوا جميعا» [رواه البخاري]

Маъноси: «Аллоҳ қўйган чегараларга риоя қилиб турган киши билан, уларга риоя қилмаётган кимсанинг мисоли, худди бир кемага минган, ўрталарида қуръа ташлаб бир қисми кеманинг юқори қисмига бошқа бир қисми эса қуйи қисмига тушган одамлар кабидир. Улардан кеманинг қуйи қисмига жойлашганлар сувга муҳтож бўлсалар кеманинг юқори қисмида жойлашганларнинг олдиларидан ўтишарди. Шунда пастдагилар: биз оладиган сувимизни шу ердан тешиб олсак ва тепадагиларга озор бермасак?-деб маслаҳат қилишди. Агар юқоридагилар буларни ўз хоҳишларига ташлаб қўйсалар барчалари (ғарқ бўлиб) ҳалок бўлишади, аммо уларнинг кўлларидан тутсалар ҳаммалари (ғарқ бўлишдан) нажот топишади». (Бухорий ривояти)

Минг афсуслар бўлсинки: баъзи жамиятларда жуда ҳам хатарли бир ҳолат ёйилди, у: “Амру маъруф ва наҳий мункар” қилувчи кишиларнинг устидан эрмак қилиб, уларни масхара қилиш ва уларга озор етказишдир! Аллоҳ азза ва жалла мўмин-мўминаларга озор берувчи кимсаларга жуда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганини хабар берган.

Бу ҳолатнинг нақадар хатарли эканини муҳтарам биродарларимизга билдириб қўймоқчимиз: Имом Ибн Обидийн ўзларининг катта фиқҳий ҳошияларида айтадилар: "Кимки Амру маъруф ва наҳий мункар қилаётган кишига: "فُضُلِيٌّ" «беҳуда нарсалар билан шуғулланувчи»-деса, албатта у «муртад» бўлади."

«Ад-Дуррул-Мухтор» китобида ҳам «ал-Фудулий» бўлимида бундай деганлар: «Фудулий киши: бемаъни, кераксиз нарса билан шуғулланувчи кишидир. Кимки “Амру маъруф қилаётган кишига” «сен фудулийсан (яъни, бемаъни нарса билан шуғулланувчисан)»-деса, унинг кофир бўлиб қолиш хатари бор».

Эй Аллоҳ, эй Роббимиз, Бизларни “Амру маъруф ва наҳий мункар” қилувчи, Cен белгилаб қўйган ҳадларингдан ошиб кетмайдиган бандаларингдан қил. Эй Роббимиз, Қалбларимизни ҳидоят йўлига йўлладинг, Шу йўлдан адаштирма! Ўзингни ҳузурингдан бизга Раҳматларингни ёғдир. Албатта Cен беҳисоб атолар берувчи «Ал-Ваҳҳоб»дирсан. Парвардигоро! Бизларни ва ота-оналаримизни Ўз мағфиратингга ол, гуноҳ-маъсиятларимизни кечир, қолган ҳаётимизда динингда собит қадам бўлиб, Cени буйруқларингга итоат қилувчилардан қил! Пайғамбаримизга ва у кишининг аҳли байтларига ва асҳобларига ва барча мусулмон бандаларингга салоту саломлар йўлла!

◄◄◄Бошига қайтиш

 

   ЮқоригаÎ