Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Огоҳ бўлинг, ўлим келмоқда! (2)

2681 марта кўрилган

Огоҳ бўлинг, биродарим!

﴿ وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ (19) وَنُفِخَ فِي الصُّورِ ذَلِكَ يَوْمُ الْوَعِيدِ ﴾

«Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен қочувчи бўлган нарсадир. (Қайта тирилишга даъват қилувчи) Сур ҳам чалинди. Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир!» (Қоф: 19, 20).

Сурни ким чалади? Исрофил алайҳиссалом.. Кимнинг амри билан? Подшоҳлар подшоҳининг амри билан..

Сур биринчи марта ҳаммани даҳшатга солиш учун чалинади:

﴿ وَيَوْمَ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ فَفَزِعَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الأَرْضِ إِلاَّ مَنْ شَاءَ اللَّهُ وَكُلٌّ أَتَوْهُ دَاخِرِينَ (87) ﴾

«Сур чалиниб, Аллоҳ Ўзи хохлаган зотлардан бошқа осмонлардаги ва ердаги (барча) кимсалар даҳшатга тушиб қолган ва барча У зот (ҳузурига) бўйин эгган ҳолда келган кунни эсланг» (Намл: 87).

Иккинчи бор жонзотларни беҳуш ва бежон қилиш учун чалинади:

﴿ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَصَعِقَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الأَرْضِ ﴾

«Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди...». (Зумар: 68).

Кейин Аллоҳнинг амри билан учинчи бор чалинади:

﴿ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخْرَى فَإِذَا هُمْ قِيَامٌ يَنْظُرُونَ ﴾

«Сўнгра у яна бир бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар» (Зумар: 68).

Одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда қабрларидан чиқиб келадилар.. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам? Ҳа, эркагу аёл аралаш.. Эркак-аёл яланғоч ҳолда туради.. Бироқ, даҳшат ва эсанкираш ичида на ўзининг ва на бошқанинг яланғочлигини билади, на бир-бирига қараш хаёлига келади.. Ҳамма ўзи билан ўзи овора.. Нима бўлди ўзи?.. Бу не ҳол?..

﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ (1) يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُمْ بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللَّهِ شَدِيدٌ (2) ﴾

«Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳаж: 1, 2).

﴿ فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ (33) يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ (34) وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ (35) وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ (36) لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ (37) ﴾

«Бас, қачон (қулоқларни) кар қилувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)! У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса: 33-37).

﴿ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ ذَلِكَ يَوْمُ الْوَعِيدِ (20) ﴾

«(Қайта тирилишга даъват қилувчи) Сур ҳам чалинди. Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир!» (Қоф: 20).

У қиёмат кунидир.. Ҳасрат-надомат кунидир.. У «Ал-Ҳааққа» (аниқ рўй берувчи) кундир.. У «Ал-Аазифа» (яқин бўлувчи) кундир.. У Зилзила кунидир.. У ваъда қилинган кундир..

﴿ يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًا وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُوءٍ تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَدًا بَعِيدًا وَيُحَذِّرُكُمُ اللَّهُ نَفْسَهُ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ (30) ﴾

«Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳам ёмон амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган КУНни (эсланглар) (Оли Имрон: 30).

Огоҳ бўлинг, биродар! Ўша КУН келмоқда!.. Аллоҳга қасамки, агар иш ўлим билан ниҳоясига етганида, қайта тирилиш ва ҳисоб бўлмаганида, жуда осон ва енгил қутулган бўлардик!

Бироқ.. Ўлимдан сўнг қайта тирилиш бор.. Тирилгандан сўнг маҳшарга йиғилиш бор.. Йиғилгандан сўнг номаи аъмоллар берилиши бор.. Ундан сўнг мезон-тарози бор.. Ундан сўнг жаннат ва дўзах бор.

Аллоҳга қасамки, иш жуда хатарли!

Аллоҳ жалла ва ало ҳузурида турасиз, тавҳид ва иймон аҳлидан бўлсангиз, У сиз билан сўзлашади. Истиқомат (тўғрилик) аҳлидан бўлсангиз, У сизни Ўзига яқинлаштиради.

Бутун дунё бойликларига алишмагудек мана бу ҳадиси шарифга қулоқ солинг..

«Саҳиҳайн»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«إِنَّ اللَّهَ يُدْنِى الْمُؤْمِنَ فَيَضَعُ عَلَيْهِ كَنَفَهُ ، وَيَسْتُرُهُ فَيَقُولُ أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا فَيَقُولُ نَعَمْ أَىْ رَبِّ . حَتَّى إِذَا قَرَّرَهُ بِذُنُوبِهِ وَرَأَى فِى نَفْسِهِ أَنَّهُ هَلَكَ قَالَ سَتَرْتُهَا عَلَيْكَ فِى الدُّنْيَا ، وَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ الْيَوْمَ . فَيُعْطَى كِتَابَ حَسَنَاتِهِ.»< /font>

«Аллоҳ таоло мўминни яқин келтириб, унинг устига пардасини ташлайди ва (бошқалар кўзидан) яширади, сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдиради: «Фалон-фалон гуноҳни эътироф этасанми?» У: «Ҳа, эътироф этаман эй Раббим», дейди. Барча гуноҳларига иқрор қилдиргач ва банда ўзича энди албатта тамом бўлдим деб ўйлагач, шунда: «Сен учун дунёда буларни яширган эдим, энди бугун эса уларни мағфират этаман», дейди. Сўнг унга яхши амалларининг саҳифаси берилади» (Бухорий: 2/98, №2441, Аҳмад: 2/74, Муслим: 8/105, Ибн Можа: №183).

Номаи аъмоли ўнг тарафидан берилади.. Юзи ёруғ бўлади.. Юзидан ва ўнг томонидан нур ёғилиб туради:

﴿ يَوْمَ لا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آَمَنُوا مَعَهُ نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (8) ﴾

«У Кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага қодирдирсан», дерлар» (Таҳрим: 8).

Эй Парвардигор! Бизларни ҳам нур эгаларидан қилгайсан.. У китобини ўнг томонидан олади.. Юзи ёруғ бўлади.. Бутун вужудидан нур ёғилган ҳолда дўсту ёрлари, тавҳид ва иймон аҳли ҳузурига йўл олади.. Уларга шундай деб хитоб қилади: «Мана менинг номаи аъмолим! Ўқинглар уни! Раббим уни менга ўнг томонимдан берди! Нақадар хурсандман! Нақадар бахтлиман! Энди ҳеч қачон бахтсиз бўлмайман! Ҳеч қачон зиёнкор ва ноумид бўлмайман!..

Ўқинглар китобимни! Мана бу тавҳидим.. Мана буниси намозим.. Буниси закотим.. Бу эса ҳажим. Буниси эзгу амалим.. Бу садақам.. Бу даъватим.. Бу ихлосим.. Бу инфоқ-эҳсоним.. Буниси саховатим..

﴿ فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا كِتَابِيَهْ (19) إِنِّي ظَنَنْتُ أَنِّي مُلاقٍ حِسَابِيَهْ (20) فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ (21) فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ (22) قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ (23) كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الأَيَّامِ الْخَالِيَةِ (24) ﴾

«Энди ўз китоби номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, у: «Мана менинг китобимни ўқинглар. Дарҳақиқат мен ҳисоб-китобимга (яъни охиратдаги ажр-мукофотга) рўбарў бўлишимни билган эдим», дер. Сўнг у қониқарли ҳаётда, мевалари (аҳли жаннат учун) яқин бўлган юксак жаннатда бўлур. (Жаннат аҳлига) «Ўтган кунларда (яъни ҳаёти дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар», (дейилур)» (Ал-Ҳааққо: 19-24).

Аммо, иш бошқача бўлса – Аллоҳ барчамизни ундай бўлишдан Ўзи асрасин ва сизу бизнинг хотимамизни муваҳҳидлар хотимаси қилсин – у ҳолда, Аллоҳ таолонинг олдида бош эгиб, қаттиқ хорлик ва ўта шармандали ҳолатда туради.

﴿ وَتَرَى الْمُجْرِمِينَ يَوْمَئِذٍ مُقَرَّنِينَ فِي الأَصْفَادِ (49) سَرَابِيلُهُمْ مِنْ قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمُ النَّارُ (50) ﴾

«У Кунда жиноятчи кимсаларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 49, 50).

Еру осмонлар Парвадигори олдида ўта аянчли бир ҳолда туради.

Тавҳид аҳлини камситиб, осмонларга кўтарилган бошинг қани?!

Иймонли кишилар қаршисида осмонларга кўтарилган бурнинг қаерда қолди?!

Қани обрў-эътиборинг?! Қани мағрурлигинг?! Қани кибринг?!

﴿ وَاسْتَفْتَحُوا وَخَابَ كُلُّ جَبَّارٍ عَنِيدٍ (15) مِنْ وَرَائِهِ جَهَنَّمُ وَيُسْقَى مِنْ مَاءٍ صَدِيدٍ (16) يَتَجَرَّعُهُ وَلَا يَكَادُ يُسِيغُهُ وَيَأْتِيهِ الْمَوْتُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَمَا هُوَ بِمَيِّتٍ وَمِنْ وَرَائِهِ عَذَابٌ غَلِيظٌ (17) ﴾

«(Сўнгра пайғамбарлар Аллоҳдан) мадад тиладилар ва барча жабркор-саркаш кимсалар бахтсизликка дучор бўлдилар. Унинг (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир» (Иброҳим: 15-17).

Аллоҳ таоло унга китобини чап тарафидан ёки орқа томонидан беради, юзи қаро бўлади, эгнига оловли мойдан бўлган кийим кийдирилиб: «Дўзахга равона бўл, ўзингга ўхшаган кимсаларга аҳволингдан хабар бер!», дейилади. Юзи қорайиб, маҳшаргоҳ узра йиғлаб, фарёд қилиб боради:

﴿ وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ (25) وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ (26) يَا لَيْتَهَا كَانَتِ القَاضِيَةَ (27) مَا أَغْنَى عَنِّي مَالِيَهْ (28) هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيَهْ (29) خُذُوهُ فَغُلُّوهُ (30) ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ (31) ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ (32) إِنَّهُ كَانَ لا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ (33) وَلا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ (34) فَلَيْسَ لَهُ الْيَوْمَ هَاهُنَا حَمِيمٌ (35) وَلَا طَعَامٌ إِلاَّ مِنْ غِسْلِينٍ (36) لا يَأْكُلُهُ إلاَّ الْخَاطِئُونَ (37) ﴾

«Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, у дер: «Эҳ, қанийди, менга китобим берилмаса эди! Мен ҳисоб-китобим (яъни оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди! Эҳ қанийди, ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатувчи-узувчи бўлса (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди! Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам йўқ бўлиб кетди-я!» (Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» Чунки у (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. мискин-бечорага таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди. Бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўқдир! Бирон таом ҳам йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир «таом» борки), уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар!» (Ал-ҳааққа: 25-37).

Аллоҳ таолодан барчамизнинг хотимамизни тавҳид устида қилишини сўрайман.

Севикли биродарим!

﴿ وَنُفِخَ فِي الصُّورِ ذَلِكَ يَوْمُ الْوَعِيدِ (20) وَجَاءَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَعَهَا سَائِقٌ وَشَهِيدٌ (21) لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَاءَكَ فَبَصَرُكَ الْيَوْمَ حَدِيدٌ (22) ﴾

«(Қайта тирилишга даъват қилувчи) Сур ҳам чалинди. Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир! Ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) ҳайдовчи (бир фаришта) ва (унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик берувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. (Эй инсон), аниқки, сен бу (оғир Кун)дан ғафлатда эдинг. Биз сендан пардангни (яъни мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик. Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир. » (Қоф: 20-22).

Молинг сени машғул қилиб қўйди.. Обрў-эътиборинг сени машғул қилиб қўйди.. Тижоратинг сени машғул қилиб қўйди.. Вазирлигинг сени машғул қилиб қўйди.. Идоранг (офисинг) сени машғул қилиб қўйди.. Мансаб курсинг сени машғул қилиб қўйди.. Аёлинг сени машғул қилиб қўйди.. Ўғлинг сени машғул қилиб қўйди.. Қизинг сени машғул қилиб қўйди..

Азиз биродарим!

Биз бу гапларимиз билан ҳеч кимни умидсизликка туширмоқчи эмасмиз.. Бор йўғи бугун уммат Содиқу Амин зотнинг, ўз хоҳишларидан сўзламайдиган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг тасдиғига айланиб қолганини айтмоқчимиз, холос.. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « يُوشِكُ الأُمَمُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمْ كَمَا تَدَاعَى الأَكَلَةُ إِلَى قَصْعَتِهَا». فَقَالَ قَائِلٌ وَمِنْ قِلَّةٍ نَحْنُ يَوْمَئِذٍ قَالَ «بَلْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيرٌ وَلَكِنَّكُمْ غُثَاءٌ كَغُثَاءِ السَّيْلِ وَلَيَنْزِعَنَّ اللَّهُ مِنْ صُدُورِ عَدُوِّكُمُ الْمَهَابَةَ مِنْكُمْ وَلَيَقْذِفَنَّ اللَّهُ فِى قُلُوبِكُمُ الْوَهَنَ ». فَقَالَ قَائِلٌ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا الْوَهَنُ قَالَ «حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн солиб қўйилади», дедилар. «Ваҳн нима?», дедик. «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш», дедилар» (Саҳиҳул-жомиъ: №8183, Абу Довуд: №958, Аҳмад: 5/278 ва бошқалар).

Мана, умматнинг жисмини эгаллаб олган ва уни пешоналарига абадий хорлик битиб қўйилган маймуну тўнғизларнинг оғалари (яҳудийлар) оёқлари остида хорликка гирифтор қилиб қўйган оғир дард нима экан..

Бунинг ёлғиз сабаби шуки, уммат дунёга муҳаббат қўйди ва ўлимни ёмон кўрди.. Ўлимга тайёрланиб амал қилмади.. Аллоҳ билан учрашувга ўзини ҳозирламади.

Эй биродар, ўзингизни ҳеч Аллоҳ таоло ҳузурида туришингизни тасаввур қилиб кўрганмисиз?!

Ҳозир, мана шу ҳолингизда, шунча гуноҳлар, камчилик ва нуқсонлар билан Аллоҳ азза ва жаллага рўпара келишни истармидингиз?!

Эй шайтоннинг йўриғига юриб, Аллоҳнинг тоатидан машғул бўлиб қолган, маъсиятларга ғарқ бўлган инсон! Кўзингни оч.. Ғафлат уйқусидан уйғон.. Аллоҳга тавба қил..

Иккинчи хутба

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аммо баъд...

Севикли биродарим! Огоҳ бўлинг, ўлим яқинлашиб келмоқда..

Юқорида тарҳиб (қўрқитув) услубида сўзлаган бўлсак, келинг энди тарғиб услубида сўзлайлик, қалбингизга умид уруғларини экайлик..

Севикли биродарим! Келинг, Аллоҳга тавба қилинг, сидиқидилдан Унга қайтинг, гуноҳларингиз ҳар қанча кўп бўлмасин, ноумид бўлманг.. Маъсиятларингиз нақадар оғир, хато ва нуқсонларингиз ҳарчанд улкан бўлмасин, вужудингизни асло умидсизлик руҳи эгаллаб олмасин..

Келинг, ҳозироқ тавбангизни янгиланг, янгидан Аллоҳга қайтинг, Раббингизга холис тавба қилишга аҳд беринг..

Эй намозларини зое қилган банда, Аллоҳга қайтинг ва намозларни жамоат билан адо этишни бошланг..

Эй закотни зое қилиб юрган биродар, келинг, Аллоҳнинг ҳаққини адо этинг.

Эй ота-онасига осий ва оқ бўлиб юрган...

Эй Аллоҳнинг ҳақ-ҳуқуқларида сусткашлик қилиб юрган..

Эй биродарларига озор бериб юрувчи..

Эй Аллоҳ ва Расулига қарши курашиб келган..

Аллоҳга қайт.. Аллоҳга тавба қил.. Билгинки, Аллоҳ жалла ва ало кечиримли ва марҳаматли Зотдир, тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотдир. Келинг, ҳаммамиз Унга тавба қилайлик, эй мўминлар!

﴿ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (53) ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53).

Азиз биродарим!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « قَالَ اللَّهُ يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ مَا دَعَوْتَنِى وَرَجَوْتَنِى غَفَرْتُ لَكَ عَلَى مَا كَانَ فِيكَ وَلاَ أُبَالِى يَا ابْنَ آدَمَ لَوْ بَلَغَتْ ذُنُوبُكَ عَنَانَ السَّمَاءِ ثُمَّ اسْتَغْفَرْتَنِى غَفَرْتُ لَكَ وَلاَ أُبَالِى يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ لَوْ أَتَيْتَنِى بِقُرَابِ الأَرْضِ خَطَايَا ثُمَّ لَقِيتَنِى لاَ تُشْرِكُ بِى شَيْئًا لأَتَيْتُكَ بِقُرَابِهَا مَغْفِرَةً ».

«Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, гуноҳинг қанақа бўлишдан қатъий назар, (уларнинг кўплигига ҳам) парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Мендан истиғфор тиласанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!» (Ҳасан ҳадис, Саҳиҳул-жомиъ: №4338, Термизий: 2/270).

Шундоқ экан, Аллоҳга қайтинг, Унга тавба қилинг, асло ноумид бўлманг!

﴿ إِلاَّ مَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ عَمَلاً صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا (70) ﴾

«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Фурқон: 70).

Навқирон дўстим, Аллоҳ жалла ва алога қайтинг, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилинг.

Билингки, Аллоҳ таоло сизнинг тавбангиз билан хурсанд бўлади. Аслида, Аллоҳ таоло бутун оламдан беҳожат Зот, бандаларининг тоатидан Унга бирон манфаат етмайди, маъсиятлари ҳеч қандай зарар етказолмайди.

Билингки, дунёнинг охири заволдир, абадий ҳаёт фақат Аллоҳ ҳузурида, Унинг жанатидадир.

﴿ إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ (54) فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ (55) ﴾

«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар» (Қамар: 54, 55).

Билингки, Аллоҳнинг матоси қимматдир! Билингки, Аллоҳнинг матоси жаннатдир! Жаннатда кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, одам боласининг хаёлига ҳам келмаган неъматлар бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз: «Ё Расулуллоҳ, бизга жаннат ҳақида сўзлаб беринг, у қандай қурилган?», деб сўрадик.

قَالَ: « لَبِنَةٌ مِنْ ذَهَبٍ ولَبِنَةٌ مِنْ فِضَّةٍ مِلاَطُهَا الْمِسْكُ الأَذْفَرُ حَصْبَاؤُهَا الْيَاقُوتُ وَاللُّؤْلُؤُ وَتُرْبَتُهَا الْوَرْسُ وَالزَّعْفَرانُ مَنْ يَدْخُلُهَا يَخْلُدُ لاَ يَمُوتُ وَيَنْعَمُ لاَ يَبْأَسُ لاَ يَبْلَى شَبَابُهُمْ وَلاَ تُخَرَّقُ ثِيَابُهُمْ ».

Айтдилар: «Бир ғишти олтин, бир ғишти кумуш, сувоғи хушбўй мушк, майда тоши инжу ва ёқут, тупроғи варс ва заъфарондир. Унга кирган киши ноз-неъмат ичида бўлади, машаққат кўрмайди, абадий яшайди, ўлмайди, кийимлари эскирмайди, ёшлиги йўқолмайди» (Аҳмад, Термизий ривояти).

Ибн Можа «Сунан»ида, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

« أَلاَ مُشَمِّرٌ لِلْجَنَّةِ فَإِنَّ الْجَنَّةَ لاَ خَطَرَ لَهَا هِىَ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ نُورٌ يَتَلأْلأُ وَرَيْحَانَةٌ تَهْتَزُّ وَقَصْرٌ مَشِيدٌ وَنَهَرٌ مُطَّرِدٌ وَفَاكِهَةٌ كَثِيرَةٌ نَضِيجَةٌ وَزَوْجَةٌ حَسْنَاءُ جَمِيلَةٌ وَحُلَلٌ كَثِيرَةٌ فِى مَقَامٍ أَبَدًا فِى حَبْرَةٍ وَنَضْرَةٍ فِى دَارٍ عَالِيَةٍ سَلِيمَةٍ بَهِيَّةٍ ». قَالُوا نَحْنُ الْمُشَمِّرُونَ لَهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ « قُولُوا إِنْ شَاءَ اللَّهُ». فَقَالَ الْقَوْمُ : إِنْ شَاءَ اللَّهُ.

«Ҳой, чин дилдан жаннатга интилувчилар борми?! Зеро, жаннатнинг ўхшаши йўқдир. Каъбанинг Парвардигорига қасамки, у порлаб турган нурдир, тебраниб турган райҳондир, қуриб қўйилган қасрдир, оқиб турган анҳордир, пишиб етилган ҳосиллардир, соҳибжамол ва кўркам жуфтиҳалолдир, саноқсиз либослардир, саломатлик диёрида абадий туришдир, мева-чева ва ям-яшил (боғлардир), олий ўринлардаги неъматлардир», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, биз унга чин дилдан интилувчимиз», дейишди. «Иншоаллоҳ денглар», дедилар. Улар: «Иншоаллоҳ», дейишди (Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Албоний Силсила заифа 3358да заиф деган).

Билингки, жаннатдаги ҳақиқий неъмат унинг ичимликлари ҳам, унинг ипак либослари ҳам, ундаги олтин-кумушлардан қурилган қасрлар ҳам эмас.. Ундаги ҳақиқий неъмат Парвардигор жалла ва алонинг Юзига боқиш неъматидир!

﴿ وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاضِرَةٌ (22) إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ (23) ﴾

«У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир!» (Қиёмат: 22, 23).

عَنْ صُهَيْبٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ: « إِذَا دَخَلَ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ وَأَهْلُ النَّارِ النَّارَ نَادَى مُنَادٍ يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ إِنَّ لَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ مَوْعِداً يُرِيدُ أَنْ يُنْجِزَكُمُوهُ. فَيَقُولُونَ وَمَا هُوَ أَلَمْ يُثَقِّلْ مَوَازِينَنَا وَيُبَيِّضْ وُجُوهَنَا وَيُدْخِلْنَا الْجَنَّةَ وَيُخْرِجْنَا مِنَ النَّارِ. فَيُكْشَفُ لَهُمُ الْحِجَابُ فَيَنْظُرُونَ إِلَيْهِ فَوَاللَّهِ مَا أَعْطَاهُمْ شَيْئاً أَحَبَّ إِلَيْهِمْ مِنَ النَّظَرِ إِلَيْهِ وَلاَ أَقَرَّ لأَعْيُنِهِمْ».

Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач бир фаришта: «Эй жаннат аҳли, Аллоҳнинг сизларга бир ваъдаси бор, уни муҳайё қилмоқчи!» деб нидо қилади. Шунда улар: «Яна қандай ваъда? Ахир Аллоҳ бизнинг мезонимизни оғир қилиб, юзларимизни ёруғ қилмадими?! Бизларни жаннатга киргизиб, дўзах ўтидан қутқармадими?!» дейдилар. Кейин пардани кўтаради ва улар Аллоҳга қарайдилар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ уларга бундан-да севимлироқ ва қувончлироқ бирон неъматни бермагандир» (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ жалла ва алодан сизу бизни Ўзининг Улуғ Юзига боқиш неъмати ила мушарраф айлашини сўрайман.

Эй Аллоҳим, барчамизнинг солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳингда қабул этгин, тавбаларимизни мақбул айлагин, бизларни Ўз раҳматингга дохил этгин. Зотан, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Раҳмли Зотсан.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига ҳамда то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган кишиларга саловоту саломлар йўлласин.

2010 йил 27-август