Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ният

3025 марта кўрилган

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على محمد و على آله و صحبه أجمعين.

أما بعد:

Бир нарсани қасд қилишга, хоҳлашга ният қилиш дейилади. Аллоҳ таоло Исро сурасининг 84- оятида бундай дейди:

(قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَى شَاكِلَتِهِ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَى سَبِيلاً) (الاسراء:84)

Маъноси: «Айтинг, ҳар бир киши ниятига, ҳолатига қараб амал қилади. Яхши ва солиҳ инсонлар фақат Оламлар Роббиси розилигини излаб, яхши ният ила эзгули амаллар қилиб ўтса, фосиқ ва хор бечоралар одамларнинг кўришлари учун ғам чекиб, бузуқ нафсларининг хоҳишига муносиб амаллар, маъсиятлар қилиб ўтади”. (Ас-Саъдий тафсири асосида оят баён қилинди).

عن عمر بن الخطاب розияллоҳу анҳу قال: سمعت رسول الله соллаллоҳу алайҳи ва саллам يقول:" إنما الأعمال بالنيات، و إنما لكل امرئ ما نوى، فمن كانت هجرته إلى دنيا يصيبها، أو إلى امرأة ينكحها، فهجرته إلى ما هاجر إليه" (رواه البخاري :1)

Маъноси: Умар ибн Ал-Хаттобдан (Аллоҳ бу кишидан рози бўлсин) ривоят қилинади, айтадиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан эшитдим, Ул зот айтдиларки: «Амаллар фақат ниятлар билан эътиборга олинади. (ҳар бир кишининг фақат ниятига қаралади, сўнг унга мукофот ё азоб берилади.) Кимки, молу-дунё топиш учун бир юрт (Макка) дан бошқа юрт (Мадина)га кўчган бўлса, уни топади ёки уйланиш мақсадида хотин қидириб борган булса, турмуш қуради. Демак, инсон нима нарса учун хижрат қилган бўлса, унинг амалий мақсадига мувофиқ бўлади».

Мазкур ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, мўмин киши бир амал қилишидан олдин, унинг ҳукми тўғрисида билим ҳосил қилиши лозим. Шундан кейин ният қилиб уни амалга оширади. Билмасдан туриб амал қилиши тўғри эмас. Шунинг учун ҳам мажнуннинг амали қабул бўлмайди. Сабаби, у билмасдан ва фахмламасдан амал қилади. Шундай экан, инсон билмаган нарсасига ҳам ният қилиши тўғри эмас. (Фатхул-Борий асосида).

Ибни Можа Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

" يحشر الناس على نياتهم " (رواه ابن ماجه)

Маъноси: “ Одамлар қиёмат кунида ниятларига қараб тирилади”.

Аҳмад ва Ибни Можа Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу дан ривоят қилишади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

" من كانت همه الدنيا فرق الله شمله و جعل فقره بين عينيه و لم يأته من الدنيا إلا ما كتب له، و من كانت الآخرة نيته جمع الله له أمره و جعل غناه في قلبه و أتته الدنيا و هي راغبة"(رواه أحمد و ابن ماجه و هذا لفظ ابن ماجه).

Маъноси: “Кимники ғами дунё йиғиш бўлса, унинг йиққанини Аллоҳ тарқатиб юборади ва камбағаллигини унинг икки кўзи орасига ўрнаштириб қўяди. Бундай кимсага фақат унинг тақдирига ёзиб қўйилган ризқгина келади. Кимники нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишини жамлайди ва унинг бойлигини қалбига жойлаштириб қўяди. Дунё унга рағбатланиб келади.

Муторриф ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади, айтадиларки:

" صلاح القلب بصلاح العمل و صلاح العمل بصلاح النية"

“қалбнинг салоҳияти амалнинг салоҳияти туфайли бўлади. Амалнинг салоҳияти эса ниятнинг салоҳияти сабабли ”.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар:

" رب عمل صغير تعظمه النية و رب عمل كبير تصغره النية "

“Баъзан кичик амални яхши ният улкан амалга айлантиради. Гоҳида катта амални яхши қилинмаган ният кичиклаштириб қўяди”.

Ибн Ажлон роҳимаҳуллоҳ айтадики:

"لا يصلح العمل إلا بثلاث: التقوى لله، و النية الحسنة، و الإصابة "

“Амал фақат қуйидаги уч нарса билангина дуруст бўлади: Аллоҳ учун тақво қилиш, чиройли ният ва амални шариатга мувофиқ тўғри адо этиш”.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ бундай дейди:

" إنما يريد الله عز و جل منك نيتك و إرادتك "

“Аллоҳ азза ва жалла сендан фақат ниятинг ва хоҳишингни яхши бўлишини истайди”.

Азиз мусулмон биродарлар! Юқоридаги маълумотлардан ниятнинг качалик аҳамити улуғ эканлиги маълум бўлди. Зеро, ният ҳақидаги Умар розияллоҳу анҳу нинг юқорида ўтган ҳадисини Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Ислом асосларининг учдан бири деб баҳолаган.

(فَمَنْ كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَل& #1618; عَمَلاً صَالِحاً وَلا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً) (الكهف:110)

Маъноси: “Кимда ким Роббиси билан учрашишни, Ул зотдан мукофот олишни умид қилган бўлса, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ келадиган солиҳ амал қилсин ва Роббисига ибодат қилишида бирор кимсани шерик қилмасин, (яъни ибодатини одамларга кўрсатишни ният қилмасин). “

Мана шу оятга кўра Аллоҳ таоло ҳузурида ибодатнинг қабул булишида иккита шарт бор: 1. фақат Аллоҳнинг розилигини ният қилиш. 2. Шариатга буйин эгиб, Қуръон ва суннатга мувофиқ амал қилиш.

Ҳурматли биродарлар! гуноҳ бўлмаган бир ишни қилишингиздан олдин, яхши ният қилсангиз, шу амалингиз ҳам ибодатга айланиб, бу учун Аллоҳ ҳузурида ажр оласиз. Ҳатто оилавий муомала қилишингизда ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда бундай дейдилар:

" و في بُضع أحدكم صدقة"، قالوا يا رسول الله، أيأتي أحدنا شهوته و يكون له فيها أجر؟ قال: "أرأيتم لو وضعها في حرام، أكان عليه وزر؟ فكذلك إذا وضعها في الحلال كان له أجر".

Маъноси: «Сизлардан бирингизнинг аёлига яқинлик қилишида садақа бор», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам . Ё РасулАллоҳ, бизлардан биримиз шахватини қондириш учун аёлига яқинлик қилганида ҳам ажр оладими?, деб саҳобалар савол беришганда, Ул зот бундай жавоб бердилар: «Айтингларчи, агар шахватини ҳаром йўлда қондирганда унга гуноҳ бўлар эдими?! Шунингдек, ҳалол йўлда қондиргани учун унга ажр берилади».

Азизлар! Бу сахифамиздаги илмни яхши ният билан ўзлаштиришингизни ўзида, Сизларга савоб ёзилади. Амал қилганингизда эса, Аллоҳнинг изни билан ҳар бири учун ўнтадан етти юзтагача ва тўп-тўп ҳасанотлар ёзилажак.

Аллоҳ таоло барчамизга яхши ният билан солиҳ амаллар қилишимиз учун тавфиқ берсин!

Омин!

Мавзуни тайёрлашда Имом Ал-Бухорийнинг «صحيح البخاري» ва унга шарҳ ёзган Асқолонийнинг «فتح الباري» китоби, Аҳмад ибн Ражаб Ал-Ҳанбалийнинг “جامع العلوم و الحكم “ китоби ва Абдурроҳман Ас-Саъдийнинг тафсир китобидан фойдаландик.