Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ҳалол бўлмаган нарсалардан кўзни сақлаш

3081 марта кўрилган

بسم الله الرحمن الرحيم

إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله.

أما بعد:

Аллоҳ таоло Нур сурасининг 30-31 чи оятларида бундай марҳамат қилади:

قل للمؤمنين يغضوا من أبصارهم ويحفظوا فروجهم ذلك أزكى لهم إن الله خبير بما يصنعون {30} وقل للمؤمنات يغضضن من أبصارهن ويحفظن فروجهن...{31}

Бу оятларнинг маъносини Абдурроҳман бин Носир Ас-Саъдий раҳимахуллоҳ қуйидагича тафсир қилади: “Яъни: Ножоиз қилмишлар қилишдан тўсиб қолувчи Иймони бор мўминларни иршод қилинг, уларга айтинг: авратларга, номаҳрам аёлларга, қараганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирлар (яъни мўйлаби бироз корайиб хали соқоли чиқмаганлар)га, фитнага соладиган дунё зийнатига ва ҳаромга олиб борадиган нарсаларга қарашдан кўзларини пастга туширсинлар- сақласинлар. Ҳамда олди ё орқа тарафига ёки бундан бошқа ўринларга ҳаром жинсий алоқа қилишдан, бировга ушатишдан ва қаратишдан фаржларини сақласинлар. Мана шу сақланиш улар учун энг покиза ва ниҳоятда яхши ишдир. Чунки, кимда ким фаржи ва кўзини сақласа, фоҳишабоз эрлару- аёллар кирланадиган разил қилмишлардан ўзини пок тутиб қолади. Нафсни ўзига жалб қиладиган ҳаромни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки, бир нарсани Аллоҳ учун тарк этса, ўшандан яхшироғини Аллоҳ унга беради. Кимки, кўзини сақласа, унинг кўзини Аллоҳ мунаввар қилади. Чунки, қачон банда ҳаромдан ва шахватни ўйғотадиган унинг муқаддималаридан фаржи ва кўзини сақлай олса, бошқа аъзоларини тўлик сақлай олади. Шунинг учун бу сақлашни Аллоҳ хифз қилиш, деб номлади. Чунки, хифз қилинган нарсани унинг хофизи-сақловчиси ўша нарсани олиб қолишда тиришмаса ва сақлаб қоладиган сабабларга риоя қилмаса, албатта у нарса сақланмас. Шунингдек, кўз ва фарж ҳам. Агар банда уларни сақламаса, улар бандани бало ва офатлар жарлигига итариб юборади.

Аллоҳ таоло фаржни мутлако, ҳар қандай ҳолатларда ҳам сақлашни амр қилди. Фақат ҳалол жуфти ва қўл остидаги чўриси бундан мустаснодир. Аммо кўз билан қараш, баъзи ўринларда жоиз бўлади. Масалан, гувоҳликка ўтганда, закот берувчи киши ва уйланмоқчи бўлганидаги ҳолатлар каби.

Бандалар қилаётган ишлардан Аллоҳ хабардор зот.

Аллоҳ таоло мўмин эрларни кўзлари ва фаржларини сақлашга амр қилгач, мўмина аёлларга ҳам шу нарсани амр қилиб айтадики: “Мўмина аёлларга ҳам айтинг: авратларга ва эр кишиларга шахват назари билан қарашдан кўзларини пастга туширсинлар ҳамда ҳаром жимоъ қилинишдан, ушлатиш ё қаратишдан фаржларини сақласинлар.

"تيسير الكريم الرحمن في تفسير الكلام المنان" китоби

قال عبد الله بن المبارك роҳимаҳуллоҳ: "قال الله عز وجل: "قل للمؤمنين يغضوا من أبصارهم"، قال: لم يرض الله أن ننظر إلى محاسن المرأة فكيف بمن يزني بها وقال الله عز وجل:"ويل للمطففين" في الكيل والوزن فكيف بمن يأخذ المال كله وقال الله عز وجل: "ولا يغتب بعضكم بعضا" ونحو هذا فكيف بمن يقتله"

Абдуллоҳ бин ал- Муборак бундай дейдилар: “Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Мўминлага айтинг, кўзларини (ҳаром нарсаларга қарашдан) пастга қаратиб сақласинлар. (Нур сураси). Аёл кишининг чиройларига қарашимиздан Аллоҳ рози бўлмади. У билан зино қилган кишининг ҳоли не кечаркан. Аллоҳ азза ва жалла айтадики: ўлчов ва тарозуда уриб қолгувчиларга вайл бўлсин. Молнинг ҳаммасини зулм билан олган кишининг ҳоли не кечаркан. Аллоҳ азза ва жалла айтадики: бир-бирингизни ғийбат қилманглар. Одам ўлдирган кишининг ҳоли не кечаркан.

Эй Аллоҳ, ҳаромга қарашдан ва ҳаром ишни қилишдан бизни сақлашингни сўраймиз!

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36 чи оятида бундай марҳамат қилади:

"إن السمع و البصر و الفؤاد كل أولئك كان عنه مسئولا"

Маъноси: “Шубҳасиз кўз, қулоқ ва қалб уларнинг барчасидан инсон қиёмат кунида масъулдир”. Яъни инсон Аллоҳ таолонинг олдида қулоқ билан эшитган барча нарсалари ҳақида сўралса, кўз билан кўрган ҳамма нарсалари тўғрисида сўралади. Шунингдек қалб билан қилган барча эътиқоди ва қасди тўғрисида масъулдир. Шундай экан, ибодат учун яратилган бу аъзоларни ҳалолмас нарсаларга ишлатган кимсанинг ҳолига вайл бўлади."و لو شاء الله لذهب بسمعهم و أبصارهم إن الله على كل شيء قدير" “Аллоҳ хоҳлаганида, уларнинг кўз ва қулоқларини (кўрмайдиган ва эшитмайдиган қилиб) кетказган бўларди. Шубҳасиз Аллоҳ барча нарсаларга қодир зот. (Бақара 20).

Ғофир сурасининг 19 чи оятида эса бундай дейди:

"يعلم خائنة الأعين و ما تخفي الصدور"

Маъноси: “Ул зот кўзлар хиёнати ва қалблар яширадиган нарсаларни билади”. Одамни бир аёлга ё йигитга қараётганида, зоҳирида тўғри маънони кўрсатиб, ичидаги шаҳват ғаризаси борлигини яшириши ёки ўғрикўз бўлиб назар солишига кўз хиёнати дейилади. Бундан кўринадики, демак бузғунчилик асли қалбда экан. Қалб жасад аъзоларнинг барчасини бошқарувчисидир. Айтингчи, жасаддаги соғлом қалб, аъзоларни ҳаромни қилишига қўйиб берадими? Кўзни хиёнат ва зино қилишига ташлаб қўядими? Йўқ албатта! Азизлар, шундай экан, хоин ва зинокор кўзнинг муолажаси қалбда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:

"ألا و إن في الجسد مضغة إذا صلحت صلح الجسد كله، و إذا فسدت فسد الجسد كله، ألا و هي القلب" (البخاري: 52)

Маъноси: “Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у соғ бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғ бўлади. Агар бузилса, жасаднинг ҳаммаси бузилади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир”. “Қалб баданнинг амиридир. Амирнинг салоҳияти туфайли одамлари ҳам салоҳиятли бўлади. Бузғунчилиги туфайли тобеълари ҳам бузғунчи бўлади. Шунга қараганда ақл ҳам қалбда бўлади”, дейди Ибни Хажар раҳимахуллоҳ.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

" كتب على بن آدم نصيبه من الزنى مدرك ذلك لا محالة: فالعينان زناهما النظر والأذنان زناهما الاستماع واللسان زناه الكلام واليد زناها البطش و الرجل زناها الخطا والقلب يهوى و يتمنى و يصدق ذلك الفرج أو يكذبه"

( رواه البخاري:6243 و مسلم:2657)

Маъноси: “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзиб қўйилган. Мана шу қилмиш унга етади. Чораси йўқ. Кўзлар зино қилади, уларнинг зиноси қараш. Қулоқлар зино қилади, уларнинг зиноси эшитиш. Тил зино қилади, унинг зиноси гапириш. Қўл зино қилади, унинг зиноси ушлаш. оёқ зино қилади, унинг зиноси юриш. Қалб истайди ва хоҳлайди. Фарж, бу қилмишларнинг барчасини тасдиқлаб жинсий алоқа қилади ёки ёлғонга чиқариб зинодан тийилади”. Биродарлар, бу ҳадисга аҳамият беринг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал кўзни зикр қилдилар. Чунки, аввал кўз билан боқади. Кейин бошқа аъзоларини ишга солиб, охирида зино қилади. Шундай экан, ҳалолмас нарсалардан кўз тийилса, қалби яраланмайди ва гуноҳдан тийилади.

Эй Аллоҳ бизнинг кўзларимизни хоин ва зинокор кўз бўлишидан асрагин!

Тўсатдан кўз тушиб қолиши тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан сўрадим, дейди Жарир разияллоҳу анху. Шунда Ул зот: "اصرف بصرك" (кўзингни бургин), деб жавоб қилдилар. (Муслим:2159)

Абу Саъийддан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

"لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل، و لا تنظر المرأة إلى عورة المرأة، و لا يفضي الرجل إلى الرجل في الثوب الواحد، و لا تفضي المرأة إلى المرأة في الثوب الواحد"(رواه مسلم:338)

Маъноси:”Эр киши бошқа эр кишининг авратига қарамасин. Аёл киши ҳам бошқа аёлнинг авратига қарамасин. Эр киши бошқа эр билан яланғоч бўлишиб устиларига битта ёпинадиган нарса ёпиб ётишмасин. Аёл киши ҳам бшка аёл билан яланғоч бўлишиб устиларига битта ёпинадиган нарса ёпиб ётишмасин”. Азизлар, аёл киши бошқаларни ўзининг авратига қаратиш учун тор ва юпқа либос кийиши ҳаром. Мана шунақа тор либос кийган “ҳижобли”га эрлар тугул, аёлларнинг ҳам қараши ҳалол эмас. Чунки, бу аёл ҳам жамиятни бузувчи бир бузғунчидир. Бу каби “модний ҳижобли”дан эҳтиёт бўлишларини, улар билан алданиб қолмасликларини, балки ўшанақалар билан бирга кўчаларда ҳам юрмасликни, муслима опа-сингилларимизга насиҳат қиламиз! У аёллар Шайтонга шунчалар итоат қилганларидан, ҳатто рўмол ўрашни ҳам масҳара қилишади. Немислар жангида жароҳатланган руслар бошларига бинт ўраб қайтганларидек, у аёллар бошларини гавдалантириб мағрурланишади. Жаннатдан маҳрум бўлган аёллар тўғрисида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

"صنفان من أهل النار لم أرهما قوم معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس و نساء كاسيات عاريات مميلات مائلات رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة لا يدخلن الجنة و لا يجدن ريحها و إن ريحها ليوجد من مسيرة كذا و كذا" (رواه مسلم: 2128)

Маъноси: “Дўзах аҳлидан икки синф бор. Мен уларни кўрмаганман. (Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бунақалар бўлмаган). Бир қавм бўлиб, уларда сигирнинг думлари каби қамчилари бўлади. Улар ўша қамчилар билан одамларни уришади. (Эй Аллоҳ, бизнинг зурриётимиздан бунақа бадбахт шайтонлар чиқмаслигини Сендан илтижо қиламиз!) Иккинчи синфи эса, ҳақдан оғиб кетган, одамларни ўзига жалб қилувчи кийимли яланғоч аёллар бўлади. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби моил бўлади. Улар жаннатга кирмайди. Унинг хидини ҳам топа олмайди. Ҳолбуки, жаннатнинг хиди мана шунча, шунча масофалардан сезила бошланади”. (Эй Аллоҳ, бизнинг аёлларимиз ва қизларимиз мана шунақа бўлиб кетмаслигини Сендан ўтиниб сўраймиз!)

Эй Аллоҳ, аёлларимизни ҳидоят қил!

Азиз ака-укалар, титратиб юборадиган бу ҳадис фақат аёлларга тегишли деб, Шайтонга итоат қилиб қолманг! Жасаднинг уятли ерларини гавдалантириб либос кийиш эрларга ҳам ҳаром. Тор “жинси” ва “версачи” шимлар тақводор мўминларнинг либоси эмас. Бунақа либос киядиганлар ҳам жамиятнинг бузувчиларидир. Ўйлаб кўринг, бир мусулмон йигит олди ва орқа авратларини темир-терсаклар билан безаса, қандай тушунамиз? Менинг тушунишим шундайки, бу йигит ҳолат тили билан: шу ерларимга тиқилинг, шарикасининг номини ўқинг, сариқ ипларига қойил қолинг, эмблемаларига боқинг, деяётган бўлади. Эй ука, мунча кўз-кўз қилмасанг! Шу шимингсиз бўлганингда сен билан дунё йигитларининг фарқи йўқлигини нахот англамасанг! Айтгинчи, дахшатли қиёмат кунида Роббинг Аллоҳ таоло олдида шу жинсию-версачида туришга розимисан! Шу либосда ўлиб қолсанг нима бўлади? Эй ука, сен ҳам жамиятимизни бузмагин! Уят пардаларингни ёпиб ол! Менга ҳам сенга ҳам Роббим тақво либосидагина юришни насиб этсин!

Абдуллоҳ ал- Бурайда отасидан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алига бундай дедилар:

"يا علي لا تتبع النظرة النظرة فإن لك الأولى وليس لك الآخرة" ورواه الترمذي من حديث شريك وقال غريب لا نعرفه إلا من حديثه

Маъноси: “Эй Али, (ҳалол бўлмаган нарсага ё бегона аёлга) бир марта кўзинг тушиб қолганда, бу қарашдан кейин яна қайтадан қарама. Ногаҳон кўзинг тушиб қолгани сеники (яъни бу учун гуноҳ ёзилмас), аммо қайта қарашинг сеники эмас (бунисига гуноҳ ёзилади).

Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анхудан ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

"ما من مسلم ينظر إلى محاسن امرأة ثم يغض بصره إلا أخلف الله له عبادة يجد حلاوتها" وروي هذا مرفوعا عن ابن عمر وحذيفة وعائشة ولكن في أسانيدها ضعف إلا أنها في الترغيب ومثله يتسامح فيه.

Маъноси: ”қайси бир мўмин аёл кишининг чиройларига кўзи тушиб қолганда, кўзини пастга туширса, шубҳасиз Аллоҳ унга халоватини сезиб турадиган бир ибодатни ўринбосар қилиб беради”.

الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على محمد بن عبد الله.

Аллоҳ таоло мени ҳам сизларни ҳам мағфират қилиб жаннатига доҳил қилсин!

Омийн!