Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Кофир ва мушрикларга ўзни ўхшатиш

3089 марта кўрилган

Абу Закарийя тайёрлади

Бисмиллаҳ валҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ

Муҳтарам мусулмонлар, Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун адоват қилиш, Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш Ислом динининг асосларидан бири ҳамда Иймон ҳалқаларининг энг мустаҳкамларидандир. Демак, муъмин Аллоҳни, расулини ва муъминларнигина дўст тутиб, ширк, куфр ва унинг аҳлидан поклигини-безорлигини изҳор қилиши керак.

Бу дин Иброҳим алайҳиссалом ва ул зотга иймон келтирган ва Аллоҳ таоло уларни намауна қилиб қўйган кишиларнинг динидир. Аллоҳ таоло шундай деди: "Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: "Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир" — дедилар." (Мумтаҳана: 4).

Шунингдек бу дин Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидирки, Аллоҳ у зотни ва ҳар бир муъминни кофирларни дўст тутмасликка буюрган: "Эй муъминлар, менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!" (Мумтаҳана: 1). Бу оят умум кофирлар ҳақидадир, аммо аҳли китоблар ҳақидаги хос оят мана будир: "Эй муъминлар, яҳуд ва насороларни дўст тутманглар. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сизлардан кимда-ким уларни дўст тутса, албатта у улардандир. Аллоҳ золимларни ҳидоят қилмас" (Моида: 57).

Ушбу оятга қулоқ тутинг: «Эй муъминлар, агар ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз иймондан куфрни афзал билсалар (яъни, очиқ кофир бўлсалар), сизлар уларни дўст тутманглар! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, улар золимлардир. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва унинг Йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас.» (Тавба: 24). Бу оятнинг аввалида Аллоҳ таоло муъминларни агар уларнинг яқинлари ва қариндошлари иймондан куфрни афзал кўрсалар улардан алоқани узишга буюрмоқда, агар улар шундай қилмасалар муъминлар ҳам мушрикликда улар билан бир хил бўлишларини таъкидламоқда.

Аллоҳ таоло мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги дўстликни узгани каби Аллоҳ, унинг расули ва муъминлар билан дўстлашишга буюрди ва уни тавҳиднинг асосий шартларидан қилиб қўйди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: «Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва намозни тўкис адо этадиган , рукуъ қилган ҳолларида закотни ато етадиган муъминлардир. Кимки Аллоҳни, Унинг расулини ва муъминларни дўст тутса (нажот топгай) зеро, фақат Аллоҳнинг ҳизби-гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир» (Моида: 55,56).

Яна бир оятда: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Оллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига душманлик қилган, уларнинг чегараларидан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Оллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ—Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Оллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Оллоҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Оллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Оллоҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!» (Мужодала: 22).

Муҳтарам мусулмонлар, юқоридаги Аллоҳнинг оятлари барча мусулмонларга Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун адоват қилишни фарз қилмоқда. Лекин мусулмонларнинг аксарияти бу ҳақиқатни билмайдилар. Шунинг учун минг афсуслар бўлсинки, уларнинг мушрик ва кофирлар билан дўстлашиш ҳоллари кўп учрайди. Қуйида биз ана шу ҳолатлардан баъзиларини зикр қиламиз.

Яҳудий ва насронийларнинг йўлларига эргашиш мушриклар билан дўстлашиш кўринишларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар, ҳаттоки улар зоб (калтакесаксимон ундан каттароқ судралувчи)нинг уясига кирсалар сизлар ҳам кирасизлар" Эй Расулуллоҳ "яҳуд насороларми?" дедилар. "Ким бўлмаса?" дедилар. (Муттафақун алайҳи).

Аллоҳга қасамки, мусулмонлардан жуда кўплари ҳақиқатда, яҳуд ва насороларнинг йўлларига эргашиб кетдилар. Мазкур ҳадис пайғамбарлик аломатларидандир. Кўпчилик мусулмонлар бугунги кунда ақида, ибодат, муомалалар, одат ва анъаналарда яҳуд ва насороларга эргашдилар.

Баъзи мусулмонлар яҳуд ва насороларга эътиқодда тақлид қилдилар. Натижада улар ҳам пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг даражаларини ҳаддан зиёда кўтардилар ва уларга рубубийят (тарбияткунандалик) хусусиятларини бердилар. Солиҳ кишиларнинг қабрлари устига бинолар қурилиб, мозорларга айлантирилди. Ҳожатмандлар ҳожатларини сўрайдиган, худди Каъбани зиёрат қилганда тавоф қилгандек қабр атрофида айланадиган ва назр қилганлар назрлари-атаганларини ана шу мозорларнинг шайхларига берадиган бўлдилар. Ҳолбуки, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотлари олдида, сакаротул мавтда бизни ана шу ишлардан огоҳлантиргандилар. Бу ишни қилганларни жуда қаттиқ ёмон кўргандилар. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдинги касалликларида шундай дедилар: «Аллоҳ яҳуд ва насороларни лаънатлади, улар пайғамбарларининг қабрларини масжид-мозорлар қилиб олдилар». Оиша онамиз айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзлари билан улар қилган ишдан огоҳлантирмоқдалар, шу нарса бўлмаса эди қабрларини очиққа чиқариб қўйган бўлардилар. Лекин мозор қилиб олинишини кариҳ кўрдилар.» (Муттафақун алайҳи)

Аллоҳ таолонинг шариатини бир четга қўйиб ожиз инсонлар тузган малъун қонунларни жорий қилиш ҳам яҳуд, насоро ва мушрикларга эргашишнинг кўринишларидан биридир. Аллоҳ таоло деди: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, улар кофирлардир» (Моида: 44).

Кофирларни ҳавас қилиш, уларга хос кийимларни кийиш, ташқи кўрнишда уларга тақлид қилиш ҳам мушрик-кофирларни дўст тутиш кўринишларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда-ким ўзини бирон қавмга ўхшатса, у ҳам улардандир», деб марҳамат қилганлар. (Имом Аҳмад ривояти)

Кофирларни дўст тутишнинг кўринишларидан яна бири уларнинг байрамини нишонлаш. Байрам диний амалдир, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: «Биз ҳар бир миллатга (ўзига хос) ийдни қилганмиз» (Ҳаж: 34). Биз мусулмонларнинг эса фақат иккита ийд-байрамимиз бор, холос. Улар ийдул-фитр (Рамазон ҳайити) ва ийдул адҳо (Қурбон ҳайити). Аммо ғалаба байрами, мустақиллик байрами, янги йил байрами ва бошқаларни нишонлаш, буларнинг барчаси кофирларга тақлид қилиш. Бу каби байрамларни нишонлаш мумкин эмас, Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларини шундай сифатлаган: «Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) зурга гувоҳ бўлмайдиган, ва лағв (беҳуда сўз ёки амал) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтадиган кишилардир.» (Фурқон: 72). Аксари муфассирлар: «зурга гувоҳ бўлмайдиган» яъни, ёлғон гувоҳлик бермайдиган деган бўлсаларда, Ибн Аббосдан: «мушрикларнинг байрамларига ҳозир бўлмайдилар» дегани ривоят қилинган. (Қуртубий тафсири, Фурқон сураси). Кофирларнинг байрамини нишонлаш мумкин эмаслигига қуйидаги ҳадис ҳам далилдир.

Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида бир киши «Бувона» исмли жойда бир неча туя сўйишни назр қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб: «Мен Бувонада бир неча туя сўйишни назр қилдим», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ерда жоҳилийят бутларидан биронтаси бормиди?», деб сўрадилар. «Йўқ», деб жавоб бердилар. «У ерда уларнинг байрамларидан бирортаси нишонланармиди?», деб сўрадилар. «Йўқ», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Назрингга вафо қил (яъни, бажар), бас, Аллоҳга осий бўлинадиган ва киши ўзи эга бўлмаган нарсасида қилинган назрга вафо йўқ» дедилар. (Абу Довуд ривояти)

Кофирларнинг байрамларини нишонлаш, уларга дўстлик изҳор қилишнинг ёрқин кўринишларидан. Бу кишининг динига, унинг иймонига путур етказади. Мусулмон одам бундан эҳтиёт бўлиши, иймонини сақлаши ва Аллоҳ учун яхши кўриши, Аллоҳ учун ёмон кўриши ҳамда Аллоҳ йўлида дўстлашиб Аллоҳ йўлида адоватлашиши лозим.

Биз билан саҳобалар ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Улар шу дин билангина ғурурланишарди ва яҳуд насороларга ўзларини заррача ўхшатмас эдилар. Балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби аҳли китобларга хилоф иш тутишни диндан деб билардилар. Улар аҳли китобларни ҳавас қилмас эдилар. Балки, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига биноан: «(Эй муъминлар), сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз. Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун-олий бўлгувчисизлар» (Оли Имрон: 139) уларга таҳқир назари билан қарашардилар.

Тарихга тилло ҳарфлар билан битилган ана шундек улуғ ҳолатлардан бирини эслайлик: Рибъий ибн Омир билан Форс империяси лашкарларининг қўмондони Рустум ўртасида бўлган суҳбатни эсланг. Унда Рустум Рибъийга қараб:

— Сизларни биз билан жанг қилишга ва бизнинг диёрларимизга келишга нима нарса ундади?

Рибъий:

— Бизни Аллоҳ - Ўзи хоҳлаган кимсаларни бандаларга ибодат қилишдан бандаларнинг Раббига ибодат қилишга ва динларнинг жабридан ислом адолатига чиқаришимиз учун юборди, деди. Кейин Рустумнинг ўнг ва чап томонларига қаради, хорланган, бўйинларини эгиб турган аскарларни кўрди ва: Бизга сизлар ҳақингизда тушдагина кўриладиган нарсалар етиб келарди, Аллоҳга қасамки, мен сизлардан кўра аҳмоқроқ қавмни кўрмадим. Биз мусулмонлар жамоаси бир-биримизни хорлаб, қул қилмаймиз. Сизлар бу қилган ишларингиздан кўра бизнинг баъзимиз бошқасига худо деб айтсангизлар яхшироқ эмасмиди?! Шунда, одамлар бир-бирларига қайрилиб: Аллоҳга қасам, бу арабий тўғри айтади-а?!, деб пичирлай бошладилар. Рибъийнинг сўзи катталар ва бошлиқларга худди яшиндек урилиб, уларнинг вужудларини парчалаб юборди. Ҳаттоки, улардан баъзилари: Ана шу арабнинг сўзини бизнинг қулларимиз анча вақтгача маҳкам ушлаб юришди, дейди.

Мусулмонлар Аллоҳнинг Қуръони ва пайғамбарнинг суннатини маҳкам ушлашлари лозим. Улар маймун ва тўнғизларнинг болаларига эргашган ва уларга ўзларини ташқи ва ички кўринишларда ўхшатган кунларида хор ва бир чақалик бўлдилар.

Ҳой мусулмонлар, биз учун азизлик фақат ислом билан, биз учун эҳтиром фақат мана шу дин билан, ундан бошқаси билан эмас. Биз ҳам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганини айтамиз: "Биз Ислом азиз қилган кишилармиз, агар азизликни исломдан бошқасидан изласак Аллоҳ бизни хорлайди!".

Ҳой мусулмон, яҳуд ва насороларга ўхшашдан эҳтиёт бўл! Модалардан эҳтиёт бўл! Агар яхшиликни дунё ва охиратда саодатли бўлишни истасанг Аллоҳнинг динини маҳкам ушла, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан амалий ва қавлий суннатларида ўрнак ол! Ақида ва туруш-турмушда Салаф солиҳларга эргаш.

Охирги сўзимиз "Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн!"