Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Мусулмон биродар...... ҳазир бўл!

3062 марта кўрилган

Мусулмон биродар! Қўлингга тушган ҳар бир нарсани ўзинг учун ҳалол, ўзинг етишолмаган нарсани ҳаром деб санашдан ҳазир бўл!

Ислом Нури

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Аммо баъд...

Муҳтарам биродарлар, ҳозирги даврда мусулмон жамиятида омонатдорлик камайиб, хиёнат кўпайгандан кўпайди. Хусусан, олди-сотди ва пул билан муомала қилинадиган ўринларда бунинг хатари яққол кўзга ташланмоқда, ёмонлиги ёйилмоқда.

Кўпчилигимизнинг бутун ғамимиз қай йўсин ва қайси йўл билан бўлмасин, ҳалолданми, ҳаром-ҳаришданми, фарқсиз, мол-дунё жамғариш бўлиб қолди. Аксариятимизнинг ҳол тили: «Ҳалол – қўлимизга тушган нарса, ҳаром эса биз эришолмаган нарсадир» дейдиган бўлиб қолди. Аллоҳ азза ва жалланинг: «Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверасизлар! Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрасизлар!» (Вал-фажр: 19,20) оятлари худди бизга мос тушади, кўпчилигимиз Қоруннинг: «Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир» (Қасас: 78) деган сўзига эргашадиган бўлиб кетди.

Энг қизиғи, баъзилар таҳоратга оид масалаларда васвасага берилиш даражасида қаттиқ туришади, бироқ қоринларига кирадиган нарсалар тўғрисида бепарволик билан, енгил қарашади. Аслида, салафи солиҳлар бунинг аксича эдилар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидан доим хавф ва ташвишда бўлардилар: «Ким қорнига фақат покиза емиш киритишга қодир бўлса шундай қилсин, чунки инсоннинг энг биринчи айнийдиган аъзоси қорнидир» (Табароний ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3379).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам набиралари Ҳасан – ёш болалик пайтида – садақа хурмоларидан бирини оғзига солганини кўриб: «Қих, қих, ташла» деб, оғзидан чиқартириб юборганлар (Муттафақун алайҳ).

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир ғуломи унга хирож бериб турарди, Абу Бакр унинг хирожидан ердилар. У бир куни бир нима келтирди, Абу Бакр ундан едилар. Ғулом унга: «Бунинг нималигини биласизми?» деди. «Нима эди?» дедилар. «Жоҳилият пайтида бир одамга фолбинлик қилган эдим, аслида фолбинликни яхши билмас, бироқ уни алдаган эдим, ўшанинг ҳаққини энди берди, бу еганингиз ўшандан эди», деди. Шунда Абу Бакр қўлларини оғизларига киритиб, еган барча нарсаларини қусиб юбордилар (Бухорий ривояти). Бир ривоятда: «Агар жонимни қўшиб олиб чиқиб кетса ҳам уни чиқариб юборган бўлардим», дедилар.

Шу боисдан ҳам топган-тутганимиздан барака кўтарилган, меҳр-шафқат ўрнига тошбағирлик ўрнаган, хусумат ва низо кўпайган, қариндош-уруғлар билан алоқалар узилган, жамиятдан тинчлик-омонлик кўтарилган, тирикчиликнинг покиза йўли ва шаръий воситаларидан бўлган савдо-тижорат – унга алдов ва хиёнат, ёлғон қасам, ҳаром ҳийлалар аралашгани туфайли – нопок касбга айланиб кетаёзди.

Салафи солиҳларимиз ҳаромдан тийилиш билангина кифояланмасдилар, балки озгина шубҳа аралашган нарсаларни ҳам олиш ва ейишдан қаттиқ парҳез қилардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши бир кишидан ер-мулк сотиб олди. Сотиб олган киши унда бир кўза тилла топиб олди ва ер-мулкни сотган одамга: «Тиллангни ол, мен сендан ер сотиб олганман, тилла эмас», деди. Ернинг аввалги эгаси эса: «Мен сенга ерни унда бор бўлган ҳамма нарсаси билан сотганман», деди. Иккаласи ҳукм сўраб бир кишининг олдига боришди. У иккаласидан: «Фарзандларингиз борми?», деб сўради. Биттаси: «Ҳа, ўғлим бор», деди. Иккинчиси: «Менинг қизим бор», деди. «Ундай бўлса, қизингни бунинг ўғлига никоҳлаб бер ва тиллани уларга инфоқ қилинглар ва садақа қилинглар», деди (Муттафақун алайҳ).

Ушбу қиссани агар хоҳиш-ҳавосидан гапирмайдиган, фақат ўзларига ваҳий қилинган нарсани сўзлайдиган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаганларида эди, биров ишонмаса керак эди. У зот бу қиссани умматлари мана шундай олийжаноб, нодир ва фазилатли хулқдан намуна ва ибрат олишлари, у билан сифатланишлари ва ўшандай парҳезкорликка ўрганишлари учун ҳикоя қилганлар.

Олди-сотди қилган бу икки содиқ парҳезкор кишининг қилган ишига кўпроқ қойил қолиш керакми, ёки улар ўртасида адолат ва сидқ билан ҳукм қилиб, ҳар иккисига мувофиқ келувчи ҳукм чиқарган қозининг ечимига кўпроқ қойил қолиш керакми, билмайсан киши!.

Ривоят қилишларича: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Ҳафс ибн Абдурраҳмон билан шерикчиликда савдо қилар экан. Абу Ҳанифа мол тайёрлаб берар, Ҳафс эса сотарди. Кунларнинг бирида Абу Ҳанифа унга бир тугун мол юборди ва унинг ичидаги бир кийимда айб бор, уни сотаётганингда айтиб сот деди. Ҳафс эсида йўқ молнинг ҳаммасини сотиб юборди, кийимнинг айбини айтмади. Боз устига кийимни кимга сотганини ҳам эслай олмади. Абу Ҳанифа бундан хабар топгач тугундаги барча молнинг пулини садақа қилиб юборди.

Савдо аҳли бўлмиш мусулмонлар ўз нафслари ва аҳли-оилалари ҳаққида Аллоҳдан тақво қилишлари, мўминлар учун ҳам, кофирлар учун ҳам фитнага айланмасликлари зарур!

Унутмасинларки, уларнинг аждодлари мамлакатларни фатҳ этишдан аввал ўзларининг гўзал ахлоқлари ва юксак муомалалари билан улар аҳлининг қалбларини забт этганлар!

Энди булар ҳам мол-дунёга сиғиниш ва тақводан маҳрум бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар, олди-сотди муомалаларни чиройли қилишда кофирлар ҳам улардан ўзиб кетишига йўл қўймасинлар. Кишининг дини қандайлиги муомала ишларида билинишини унутмасинлар, Аллоҳ Роббул оламийннинг лаънатига дучор бўлган, тўнғиз ва маймунларнинг оғайнилари бўлмиш судхўр ва ҳаромхўр яҳудларга ўхшаб қолишдан нафратлансинлар!

Дуоларимизнинг хотимаси – бутун оламлар Роббига ҳамду-санолар бўлсин, «Ҳеч бир жон эгаси ризқини тўла олмагунича асло ўлмаяжак» деб марҳамат қилган пайғамбаримизга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!

27/08/2009