Сешанба 25 Июль 2017 | 1 Зулқаъда 1438 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Дунё ошиги, шошилма!

3060 марта кўрилган

Бисмиллахир рохманир рохийм

Бокийлик ва давомийлик хамда иззату кибр билан ягона бўлган, бандалари учун фонийликни яратиб, уларни фарз килган нарсалари сабабли бахтли ва бахтикаролик гурухига таксимлаган Аллохга хамду санолар бўлсин! Биз Унга хамду санолар ва истигфорлар айтиб, тавбалар киламиз хамда нафсимиз ва ёмон амалларимиздан панох сўраймиз. Аллох таъоло бандаларнинг энг яхшиси ва: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпрок эсланглар!» – деб айтган пайгамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Банда хар бир лахзани ганимат билиши ва Аллохга дуч келиш учун тайёр туриши керак. Чунки у, Роббисининг элчилари рухини олиш учун качон келишини билмайди. Аллох таъоло деди:

(وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ)

«Хеч бир жон каерда ўлишини билмайди. Дархакикат, Аллох билувчи ва хабардордир»;

(كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ)

«Хар бир жон ўлимни тотгувчидир».

Баъзи салаф олимлари: «Бу оят – барча одамлар учун таъзиядир»- дедилар. Зотан, Ер юзидаги хар бир инсоннинг ўлим шарбатини тотмай иложи йўкдир. Бу лахза учун тайёрланган инсон кандай бахтли-а! Жаброил алайхиссалом Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга: «Эй, Мухаммад, хохлаганингизча яшанг, бирок, бу дунёдан кетасиз! Хохлаган кимса билан дўст бўлинг, ундан ажраласиз! Хохлаган ишингизни килинг, унга яраша мукофот оласиз!»- деди.

Аллох йўлидаги синглим, унутмангки, дунё фонийдир ва кайтиш Аллох таъолонинг хузурига: ё жаннатга, ёки жаханнамгадир! У ерда ўлимсиз мангулик, хукмлар кўтарилган хаёт бор. Аллох таъоло деди:

( إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ)(لقمان: من الآية33)

«Дархакикат, Аллохнинг (кайта тирилтириб, хисоб-китоб килиш хакидаги) ваъдаси хакдир. Харгиз сизларни дунё хаёти алдаб кўймасин! Ва харгиз сизларни алдагувчи (яъни, шайтон) Аллох билан (у хар кандай гунохларни кечаверади деб) алдамасин!».

Сингилим, дунё шахватлари учун нафс тизгинларини бўш кўйган канча-канча инсонларни кўрдик-ки, улар лаззат асирига айланиб, ўлим ва хисоб-китоб килиш кунининг келишини унутдилар. Улар солих кишилар насихат килганларида, ёшликларини бахона килишган ва чексиз орзуларга алданган эдилар. Ўлим келганидан сўнг эса, Аллох номига онт ичиб айтаман-ки, тупрокка дафн этилдилар, килган ёмон ишларига гаров бўлдилар. Уларнинг лаззат олишлари тугади. Хонанда кизлар ундан ажрадилар. Унинг зиммасида жавобгарликлар колди, холос. Аллохнинг хузурига фосиклар ва хаёсизларнинг амаллари билан келди!.. Аллох бизни ва сизни унинг номаларидек номадан, хотимасидек хотимадан асрасин!..

Эй, Аллохнинг чўриси, Аллохдан кўркинг ва такво килинг хамда сиз улар каби бўлманг!

Сиз бу дунё ўткинчи карвонсарой, охират эса олдингиздаги сафар эканини жуда яхши биласиз! Шундай экан, ёмон амалларингиз кўп ва яхши амалларингиз оз бўлса, бу дунёдан охиратга ўтиш лахзангиз кандай бўлиши мумкинлиги хакида тафаккур килиб кўринг!

Ўлсак бизни тарк этарлар
Ва топарлар катта рохат.
Ўлгандан сўнг биз тирилсак
Хисоб - китоб бор хакикат

Аллох йўлидаги опа-сингилларим!

Билингларки, биз сафар жараёнидамиз. Унутмангларки, хар бир бошланишнинг нихояси бор. Барчамиз хох кичик ва хох катта бўлайлик, бир кун келиб ўламиз ва одамлар эшигимизни кокиб: «Фалончи казо килибди таъзиямизни кабул килинглар! Ўлим бархак»- деб айтадилар. Аллох таъоло деди:

)وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ) (ق:19)

«Мана ўлим мастлиги (яъни, жон чикар пайти) хакикат рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен кочгувчи бўлган нарсадир»

Ўлим ... . Кабр... . Хисоб-китоб.. . Яхшиликка яхши ва ёмонликка ёмон мукофотлар ... .

Мусулмонлар ичидан етишиб чиккан доно шоирлардан бири ушбу байтни ёзган:

Ётар жойимдан ажрадим, йўколди хуш оромим...

Шоир бу сўзлари билан: «Оиламнинг уйидан кўшнилар хонадонига бир кеча ухлаш учун бордим. Бирок, ёток ва уйнинг фарклилиги сабабли мижжа кока олмадим», демокчи.

- Кабр хакида нима фикрдасиз?

- У ердаги холатингиз нима бўлади?

- У ерда нима дейсиз ва у ерга кандай кўникасиз?

- Кизларингиз, отангиз, оилангиз ва уйларингиз каерда?!

Кабрдаги биринчи кеча... Биринчи ўтириш... «Саргайиш кечаси» деб номланган биринчи кеча... ўлим соати... Отангиз ва боболарингиз кўйилган чукурга кафанларингиз билан ёткизилган илк кеча...

Шохлар у чукурга кўйилдилар. Бирок, лашкарлари, кўрикчилари ва касрларини ташлаб кетдилар...

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган сахих-соглом хадисда ушбу сатрлар бор. Усмон разияллоху анху кабр устида турар экан йиглар, жаннат ва жаханнам эслатилса кабр устида йиглагани каби йигламас эди. Унга атрофидагилар: «Нега жаннат ва жаханнамни эслатилса йигламайсиз?!»- деб савол берганларида: «Халилим (дўстим) (Мухаммад) соллаллоху алайхи ва саллам: «Кабр – охират манзилгохларининг биринчиси»- деган эдилар»- деб жавоб берди.

Бу – мухтарам пайгамбар тарафидан айтилган рост сўзлардир.

Кабр – охират манзилгохларининг аввалидир.

Синглим, килган амалларингиз ва сўзлаган сўзларингиз билан танхо коладиган шу биринчи кеча хакида тафаккур килиб кўринг!

Аллох йўлидаги синглим, кабрда ўтказадиганингиз шу биринчи кеча хакида ўйлаб кўринг!

Чунки бу кеча хакидаги тафаккурнинг мўъминлар калбига таъсири, солих кишиларнинг калбига эса тоат-ибодатларга ундовчи турткиси бордир! Кабрдаги бу илк кечани унутманг! Ягона Кудратли зот билан учрашувга ўзингизни солих амаллар билан тайёрланг! Шояд шу билан у дахшатли кечада нажот топишингизга сабаб бўладиган Аллохнинг рахматига сазовор бўлсангиз.

Алий разияллоху анху кабристон олдидан ўтар экан шундай деган эди:

«Дахшат ва мухтожлик хукмрон бўлган диёрнинг сохиблари, сизга саломлар бўлсин! Сизлар биздан аввал ўтдингиз ва бизлар сизларнинг ортингиздан келамиз. Бизлар тез кунларда хузурингизга етиб келамиз. Илохим, бизни ва уларни (нг гунохларини) кечир ва авф эт! Ўлим ва охиратни эслаб, хисоб-китоб учун иш килган одамларга хушхабарлар бўлсин!

Эй, кабрдагилар, хотинларингиз турмуш килдилар, уйларингизга бошкалар жойлашдилар ва молу-мулкингиз таксимланди. Бу – биз тарафимиздаги хабарлар. Сиз тарафларда кандай хабарлар бор?! Нега жавоб бермаяпсизлар?!».

Сўнгра Алий разияллоху анху атрофидаги дўстларига бокиб: «Агар улар жавоб берсалар эди, таквонинг энг яхши амал эканини айтган бўлар эдилар»- деди-да, йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар.

Синглим, кабрдагиларнинг сукути билан алданманг! Чунки канча-канча жонлар бор-ки, кабрда хисоб килинади! Канча-канча жонлар бор-ки, кабрда фитналарга мубтало бўлади! Канча-канча жонлар бор-ки, азобланади! Канча-канча кабрлар бор-ки, унда ковургалар бир-бирига киришиб кетади!

Агар кабрнинг тили бўлса эди, шундай деган бўлар эди: «Мен танхолик, дахшат, гурбат, куртлар ва хорлик уйиман! Мен кафанни ипларидан, сонларни тиззалардан, тиззаларни болдирлардан, болдирларни бармоклардан ажратаман. Агар корнимдаги ўликни уч кечадан сўнг кўрсангиз эди, кўрккан бўлар эдингиз: унинг кўзлари чанокларидан, дудоклари тишларидан ажралган, йиринг ва конлар огиз ва бурунларидан чиккан, коринлари отилиб чиккан ва кўкраклари кўтарилган!...». Роббим ўзинг рахм кил! Роббим, ўзинг рахм кил!!.

Зийнатли кийимлар кийдик, юмшок ўриндикли машиналар миндик, мансаб ва вазифалар сохиби бўлдик! Бирок, кабрда нима кила оламиз!

Кабристонга хайкирдим: «Кани азиз , кани мўътабар!».
Бирон сас йўк, гўё барча ўлмиш, хабар битмиш
Ўлган кимсалардан сўраган дўстим,
Сассизликда сен чун ушбу хабар битилмиш!

Нега тафаккур килмаймиз! Нега ибрат олмаймиз! Нега Ягона кудратли зот билан учрашишга хозирлик кўрмаймиз?!

Аллох таъоло деди:

( وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى)

«Захира хозирлангиз, захираларнинг яхшироги – такводир».

Абу Нуаъйм рахимахуллох «ал-Хиля» китобида шундай деган: «Мутарриф ибн Абдуллох солих кишилардан бири бўлиб, кабристонларни зиёрат килар, йиглар ва кабрдагилар хаккига дуолар килар эди. Кечаларнинг бирида кабристонни зиёрат килмокчи бўлди. Кеча совук ва ёмгирли эди. У зиёратга бора олмай, ором олиш учун кўрпага ўранди. Тушига кабристонда ётган одамлардан бири кирди ва деди: «Хой Мутарриф, бу кеча бизни зиёрат килмадинг. Ягона илох бўлмиш зот (Аллох) номига онт ичиб айтаманки, биз сенинг зиёратинг билан (бу ерга) кўникамиз. Аллох таъоло зиёратинг сабабли кабрларимизни бир хафта давомида мунаввар килади. Эй, Мутарриф, «Ла илаха иллаллох» билан захирангни кўпайтир! Чунки Биз билан «Ла илаха илллаллох» ўртасини (энди) тўсиб кўйилди. Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар «Ла илаха иллаллох» нинг фойдасини билсанг эди, нафасларингнинг барчасини унга сарф килган бўлр эдинг!».

(وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِمْ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُرِيبٍ) (سـبأ:54)

«(Мана энди) худди улардан илгари (ўтган) хаммаслакларига килингани каби, улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг (яъни, иймон келтириб, дўзах азобидан кутулиб колишнинг) ўртаси тўсиб кўйилди, зеро, улар (хаёти дунёдалик пайтларида) шак-шубха остида эдилар». (Сабаъ: 54)

Хой, Аллохнинг бандаси, кабрдагилар ичида кайси маком ва маконда бўласиз, биласизми?!

Аллох таъоло куйидаги оятида баён килган кишилар катта зарар кўрган кишилардир:

(ِ قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَلا ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ)(الزمر: 15)

«Айтинг: «Киёмат кунида ўзлари ва оилаларига зарар берган кишиларгина зиёнкор кишилардир! Ўшагина очик зиёнкорликдир». (Зумар: 15)

Аллох таъоло куйидаги оятда эса, катта зафарга эришган кишиларни баён килди:

(فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ)
(آل عمران: 185)

«Жаханнамдан узоклаштирилган ва жаннатга киритилган одамгина зафарга эришган одамдир. Дунё хаёти – алдамчи матодир». (Оли Имрон: 185)

Арзимас фоний насибани бокий ва бебахо насиба устига афзал кўрган хамда кенглиги Еру осмонча бўлган жаннатни фоний дунёдаги тор зиндон бадалига сотган киши накадар кизик!!

Аллохнинг хитобини эшитишни ашула ва чолгу асбобларини эшитишга алиштирган одам накадар ажойиб!!

Эй, гофил, охиратни эсла, ўлим ва ўлимдан кейинги нарсалар хакида тафаккур кил! Ўлим – умидларни сўндириш, лаззатларни кесиш ва жамоатлардан айиришга кифоядир. Кандай кифоя килмасин, ахир ўлим ортидан жаханнамга тушасанми, жаннатгами, била олмайсан-ку?!

سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين..

«Кудрат сохиби бўлган Роббингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, хар кандай айбу-нуксондан) покдир. Пайгамбарларга саломлар, хамду-сано барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох учундир».

Абу Жаъфар ал-Бухорий
* * *