Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Чўпон ва бўри воқеаси

3022 марта кўрилган

بسم الله الرحمن الرحيم

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ جَاءَ ذِئْبٌ إِلَى رَاعِي غَنَمٍ فَأَخَذَ مِنْهَا شَاةً فَطَلَبَهُ الرَّاعِي حَتَّى انْتَزَعَهَ& #1575; مِنْهُ قَالَ فَصَعِدَ الذِّئْبُ عَلَى تَلٍّ فَأَقْعَى وَاسْتَذْفَ& #1585;َ فَقَالَ عَمَدْتَ إِلَى رِزْقٍ رَزَقَنِيهِ اللَّهُ U انْتَزَعْتَ& #1607;ُ مِنِّي فَقَالَ الرَّجُلُ تَاللَّهِ إِنْ رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ ذِئْبًا يَتَكَلَّمُ قَالَ الذِّئْبُ أَعْجَبُ مِنْ هَذَا رَجُلٌ فِي النَّخَلاَت& #1616; بَيْنَ الْحَرَّتَي& #1618;نِ يُخْبِرُكُم& #1618; بِمَا مَضَى وَبِمَا هُوَ كَائِنٌ بَعْدَكُمْ وَكَانَ الرَّجُلُ يَهُودِيًّا فَجَاءَ الرَّجُلُ إِلَى النَّبِيِّ e فَأَسْلَمَ وَخَبَّرَهُ فَصَدَّقَهُ النَّبِيُّ e ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ e إِنَّهَا أَمَارَةٌ مِنْ أَمَارَاتٍ بَيْنَ يَدَيِ السَّاعَةِ قَدْ أَوْشَكَ الرَّجُلُ أَنْ يَخْرُجَ فَلاَ يَرْجِعَ حَتَّى تُحَدِّثَهُ نَعْلاَهُ وَسَوْطُهُ مَا أَحْدَثَ أَهْلُهُ بَعْدَهُ. (رواه أحمد)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир бўри чўпоннинг олдига келдида, унинг қўйларидан бирини олиб қочди. Чўпон бўрининг орқасидан қувиб қўйини тортиб олди. Шунда жондор (яъни бўри) бир тепаликка чиқиб думини оёқлари орасига қисиб чўнқайиб ўтирди.

- Сен Аллоҳ таъоло менга берган ризқни қасд қилиб уни мендан тортиб олдинг- деди бўри чўпонга қараб.

- Аллоҳга қасамки, мен бугунгидек бўрини гапирганини ҳеч эшитмаган эдим!- Ҳайратланди чўпон.

Бундан-да, ажаброқ нарса бор,- дея сўзлашда давом этди бўри

- Икки (вулқон ўчгандан кейин ҳосил бўлган) тошлоқ ер ўртасидаги хурмозорда бир одам сизларга бўлиб ўтган ва сизлардан кейин бўладиган ишлар ҳақида хабар бермоқда!

Ҳалиги чўпон яҳудий эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб Исломни қабул қилди ва бўри билан бўлган воқеъани сўзлаб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тасдиқладилар.

- Бу Қиёмат олдидан бўладиган оят-аломатларнинг бири-дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Биров (уйидан) чиқиб кетади. Қайтиб келганида, ундан сўнг аҳли-оиласининг нима билан машғул бўлганини ҳатто оёқ кийимлари ва қамчиси сўзлаб беришига бир баҳя қолади ...». (Имом Аҳмад ривояти)

Ҳадисдан олинадиган фиқҳий ҳукмлар ва зарур сабоқлар

1. Ғайри оддий нарсалардан таажжубга тушиш мумкин.

2. Ўтган умматлар ҳақида хабар бермоқлик ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларининг аломатларидан саналади.

3. Қиёмат кунига қадар рўй берадиган нарса-ҳодисалардан бохабар бўлмоқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларининг яна бир белгиси.

4. Одамларнинг илм-маърифатда, мавжуд ҳолатда ва расуллар ва рисолатга нисбатан тутган ўринларида турли даражада туришларини тушунамиз.

5. Қуръони Карим таълими ва пайғамбарлар тарихини ўрганиш ҳеч шубҳасиз иймон тарбияси учун энг муҳим омиллардандир.

6. Умуман тарихни яхши билмоқ ва ўтганлар ҳол-аҳволотига диққат қилмоқ муҳим нуқталардан бири ҳисобланади.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватларига ва ҳар бир хабарларига ишонмоқ, у зот келтирган ҳақ-ҳидоятга тўла бўйсунмоқ ҳамда саҳиҳ суннатларга амал қилмоқ бутун инсоният учун шарт. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватлари етиб борса-да унга бўйин эгмаган кимсалар охир-оқибат мушрик ва кофирлар билан бирга жаҳаннамдан жой оладилар.

8. Демак, Қуръони Каримда мажоз бўлиши мумкин деган сўз нотўғри экан. Бир эътибор беринг-а: бўри гапираяпти, (ёғоч) устун инграяпти, тош ва дарахтлар тилга кираяпти, сигир гапираяпти, туя шикоят қилаяпти... .

«Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд айтиш билан У Зотни поклар. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳ айтишларини англамассизлар». (Исро: 44)

«Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?»- дейишганида (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг ўзигагина қайтарилурсизлар», дедилар». (Фуссилат: 21)

Хўш, жонсиз деворни хоҳлаш ҳуқуқидан нима ёки ким маҳрум этди? Унда ҳам ҳудди биз тушунган маънодаги хоҳиш ирода деган туйғу бўлиши мумкин-ку?! Жонсиз мавжудотларда нималар борлигини инсонлар билмайдилар. Улар моҳияти-ҳақиқатидан ёлғиз Аллоҳ таъологина хабардордир.

9. Ҳар бир инсон ўзига топширилган ишни сидқидилдан бажармоғи, зиммасидаги омонатни тўла-тўкис адо этмоғи лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидаги кишилардан масъул».

Нубувват аломатлари

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳидоят ҳамда ҳақ дин билан юборди. Пайғамбар алайҳис салом инсонларни зим-зиё зулматлар бағридан нурга олиб чиқиш учун келдилар.

«Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (Қиёмат кунида барча уммат устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) ҳушхабар этгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантирувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У Зотга (яъни Унинг динига) даъват қилгувчи ва (ҳақ йўлни кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз». (Аҳзоб: 25,26)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун инсониятга юборилдилар. Аллоҳ таъоло Ўз расули қўлига ғайриоддий мўъжизалар ато этди.

Муҳамад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларини тасдиқловчи далиллар ва оят-аломатлар зоҳир этилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган мўъжизалар ҳақида олимлар катта-катта асарлар ёзишган. Биз эса, ушбу кичкина рисоламизда нубувват аломатларининг айрим намуналарини келтириб ўтиш билан кифояланамиз.

Ҳиссий мўъжизалар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқлари орасидан сувнинг отилиб чиқиши

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Заврода эканликларида қўлларини (сув) идишга солдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқлари орасидан сув отилиб чиқа бошлади. (Шу сувдан) ҳамма таҳорат олди.

Қатода айтади: Мен Анас разияллоҳу анҳудан «Ўшанда сизлар неча киши эдингизлар?»- деб сўраганимда, у: «Уч юзта ёки уч юзтага яқинроқ»- деб жавоб берди». (Имом Бухорий ривояти)

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбийя куни суви тортиб олинган қудуққа туфладилар. Кейин мана шу қудуқдан бутун қавм сув ичди

Баро розияллоҳу анҳудан: «Ҳудайбийя кунида бир минг тўрт юз киши эдик. Ўша ердаги қудуқ сувини охирги томчисигача тортиб олдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудуқ лабига ўтирдиларда (бир оз) сув сўрадилар. Пайғамбар алайҳис салом сув билан оғизларини чайдилар ва қудуққа туфладилар. Орадан озгина фурсат ўтгач (қудуқда) сув пайдо бўлди. Сўнг ҳаммамиз тўйиб сув ичдик. Ҳатто от-уловларимизни ҳам суғориб олдик». (Имом Бухорий ривояти)

3. Набий алайҳис салом ёмғир сўраб дуо қилишлари билан осмондан челаклаб ёмғир қуйди...

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Мадина аҳли бошига қурғоқчилик келди. Жума куни пайғамбар алайҳис салом хутба қилаётган эдилар. Шу аснода бир киши туриб шундай деди:

- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам! Мол-ҳоллар қирилиб кетди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини чўзиб дуо қилдилар. Осмон шишадек (тип-тиниқ) эди. Бирдан шамол туриб булут пайдо бўлди. Сўнг булутлар бир жойга тўпланди. Қаттиқ ёмғир қуя бошлади. Масжиддан чиқиб то уйларимизга етгунча сув кечдик. Ёмғир кейинги жумъагача тинмади. Ҳалиги киши ёки бошқа биров ўрнидан туриб деди:

- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам! Уйлар бузилиб кетди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум этдилар - (Парвардигоро!) Бизнинг устимизга эмас, чор-атрофга (ёғдиргин)-дея дуо қилдилар.

Кўкка қарадим. Булутлар бамисоли тундек Мадина атрофида парчаланарди». (Имом Бухорий ривояти)

4. Ойнинг иккига бўлиниши

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан: «Макка аҳолиси Пайғамбар алайҳис-саломдан мўъжиза талаб қилганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ойнинг бўлинишини кўрсатдилар». (Имом Бухорий ривояти)

5. Устуннинг инграши

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа кунлари дарахт ёки бир хурмо танаси ёнида турар эдилар. Ансорийлардан кимдир Пайғамбар алайҳис саломдан:

- Ё Расулуллоҳ! Сизга минбар қўйиб берайликми? - деб сўради.

- Хоҳишингиз. - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам».

Саҳобалар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун минбар ўрнатдилар. Жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар томон юрдилар. Шунда ҳалиги хурмо дарахти бамисоли боладек чирқирай бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушиб кейин дарахт танасини қучоқларига олдилар. Хурмо ҳудди юпанаётган бола каби ҳиққиллашга тушди.

-У (ҳар гал) ёнида қилинадиган зикрни энди эшитолмаслигидан йиғларди. (Имом Бухорий ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажакда содир бўладиган ғайбий ишлар тўғрисида хабар берганлар

Хузайфа розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилдилар. Мана шу хутбаларида Қиёмат кунига қадар рўй берадиган нарса-ҳодисаларнинг биронтасини ҳам ташлаб кетмадилар. Буни билган билди, билмаган ғофил қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам санаб ўтган ана шу нарсаларнинг биронтасини унутган бўлсам, ҳудди биров анча пайт кўрмаган кишисини учратиб қолганда таниганидек, менинг ҳам кўргач ёдимга тушарди». (Имом Бухорий ривояти)

Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларини берган ғайбий ишларнинг баъзи бирларини келтириб ўтамиз.

1. Ҳукм-низомларнинг ўзгариши

«Хузайфа розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Рисолат ораларингизда Аллоҳ ихтиёр этган муддатгача туради. Сўнг агар У Зот хоҳласа, (рисолатни) орангиздан кўтаради. Кейин рисолат йўлини тутган халифалик (даври) бошланади. Халифалик ҳам Аллоҳ хоҳлаганча туради. Сўнг Парвардигор хоҳласа уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг бир-бирига мерос тариқасида қолдириладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ таъоло қанча туришини хоҳлаган бўлса, шунча вақт туради. Кейин агар Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг зулмкор ҳокимлик (замони) келади. Кейин Аллоҳ таъоло хоҳлаган пайтда бу подшоҳликни ҳам устингиздан кўтаради. Сўнг рисолат кўрсатмасига мувофиқ (иш юритувчи) халифалик бўлади. Сўнг сукут қилдилар». (Имом Аҳмад ривояти)

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мусайлама Ал-каззоб ва Асвад Ал-Ансийлар ҳақида олдиндан хабар берганлар

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Ухлаётган эканман қўлимда иккита олтин билагузук кўрдим. Уларнинг ҳоли мени ташвишга солди. Шунда иккала билагузукка қарата пуфлашим тўғрисида ваҳий қилинди. Пуфлаган эдим, ҳалиги билагузуклар учиб кетди. Мен уларни ўзимдан кейин чиқадиган икки ёлғончи деб таъвил қилдим. Ушбу ёлғончиларнинг бири Асвад, иккинчиси эса Мусайлама бўлиб чиқди». (Имом Бухорий ривояти)

3. Хаворижлар ҳамда динда ғулув кетувчиларнинг чиқиши ҳақидаги хабар

Али розияллоҳу анҳудан: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:

- Охир замонда ўзлари ёш орзу-хаёллари беъмани бир қавм чиқади. Улар энг яхши сўзларни гапиришади. Мана шу қавм диндан ҳудди камон ўқи ўлжани тешиб ўтиб кетгандек чиқиб кетадилар. Уларнинг иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Бундай кимсаларни учратган жойларингизда ўлдирингиз! Қиёмат кунида ўшаларни ўлдирган киши шу иши учун ажр олади». (Имом Бухорий ривояти)

4. Одамлар дунёга берилиб кетадилар

Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳудан: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб жаноза намозини ўқидилар. Сўнг минбарга кўтарилиб шундай дедилар:

- Мен орангиздан кетаман. Мен сизларнинг устингизда гувоҳман. Аллоҳга қасамки, ҳозир ҳавзимга қараб турибман. Менга ер очқичларининг ҳазинаси ( бошқа бир ривоятда: ер ҳазиналарининг очқичлари) берилди. Аллоҳга қасамки, мендан кейин мушрик бўлиб кетишингиздан қўрқмайман. Бироқ дунёга берилиш борасида ўзаро мусобақалашиб кетишингиздан хавфдаман». (Имом Бухорий ривояти)

5. Қариндошлик ришталарининг узилиши фаҳш, ва ёмон қўшничиликнинг кенг ёйилиши

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Аллоҳ таъоло фаҳшни хуш кўрмайди. Ёки У Зот фаҳш ишларни қилувчини ҳам, фаҳш-бемаъни сўзларни гапирувчини ҳам ёқтирмайди. То фаҳш-бемаъни ишлар, фаҳш сўзлар, қон-қариндошчиликнинг узилиши ва ёмон қўшничилик тарқалмагунга қадар Қиёмат қойим бўлмайди. (Иш шу даражага етади-ки,) ҳатто хиёнатчи омонатдор аталиб, диёнатли киши хиёнаткорга чиқарилади». (Имом Аҳмад ривояти)

6. Шурта (миршаб, мелиса)лар ва ярим-яланғоч, фожира аёлларнинг кўпайиши

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Дўзах аҳлидан бўлган икки нав бор. Мен уларни кўрмайман. Бу икки навнинг бири ёнларида сигирларнинг думларидек қамчи бўлиб, ана шу қамчилари билан одамларни урадилар. Иккинчиси эса, кийинган-у яланғоч (бу ҳол уларнинг кийимларининг тор ёки ўта юпқалигидан ё кийимлари калталиги сабаб баданларини тўсмаслигидан), (ўзгаларни) мойил қилувчи ва (ўзгаларга) майл билдирувчи аёллардир. Уларнинг бошлари қийшайган туя ўркачи кабидир, улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Ваҳоланки, жаннат ҳиди фалон-фалон масофадан билиниб туради».

7. Мусулмонларнинг яҳудийлар устидан зафар қучиши

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

- Яҳудийлар сизлар билан жанг қилади. (Бу жангда) сизларнинг қўлингиз баланд қилиб қўйилади. Ҳатто тошлар «Эй мусулмон! Менинг орқамда яҳудий турибди. Уни ўлдир!» деб гапиради». (Имом Бухорий ривояти) (Давоми бор)

Мангу мўъжиза

У Қуръони Каримдир. Аллоҳ таъоло ўқиш-ёзишни билмайдиган, ўтган умматлар тарихидан мутлақо хабарсиз уммий (яъни саводсиз, хат танимайдиган) пайғамбарга Ўз каломини нозил этди. Бутун оламлар Парвардигори ушбу улуғ мўъжиза ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қувватлади. Фасоҳату балоғатда мумтоз саналмиш миллат Қуръоннинг мислини келтиришдан ожиз қолди. Улар Қуръон билан мусобақалаша олмадилар! (Мусобақалаша олмасдилар ҳам!) Қуръон ўзининг гўзал тартиботи, бетакрор услуби ва бағоят ажойиб баёни билан барчани лол қолдирди. Ҳолбуки, у бир дафъада эмас, йигирма уч йил давомида бўлиб-бўлиб нозил қилинганди. Аллоҳ таъоло каломида ўтган умматлар ҳақида ҳам хабарлар берилган. Мушриклар эса мазкур хабарларни батафсил билиш нари турсин, ҳатто уларни чиройли баён этишдан-да ожиз эдилар. Соғлом қалб ва мусаффо табиат эгаси бўлган ҳар бир киши Қуръон қиссаларини ўқиган заҳоти баайни ўша воқеъаларни кўз билан кўргандек бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Қуръонни инкор этувчи, Пайғамбарни ёлғончига чиқарувчи кишиларга қарата шундай деди:

«Балки улар (Муҳаммад Қуръонни): «Ўзи ичидан тўқиб олган» дерлар?! - Йўқ, улар иймон келтирмаслар! У ҳолда агар ростгўй бўлсалар, ўзлари ҳам ўша (Қуръон)га ўхшаш бирор сўз-китоб келтирсинлар-чи?!». (Ват-Тур: 33,34)

Ушбу чақириқ мана неча асрлардан буён иблис қиёфали инсонларни мусобақага даъват этиб келмокда: агар ростгўй бўлсангизлар Қуръоннинг мислини келтириб кўринглар-чи! Мушриклар Қуръоннинг мислини келтиришдан батамом ожиз эдилар. Энди улар ўнта сура ўхшашини келтиришга чақирилди.

«Ёки «Уни (яъни Қуръонни Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми? Айтинг: «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб, шунга ўхшаш ўнтагина «тўқилган» сура келтирингиз!». Бас, агар улар (яъни сизлар сиғинадиган бутлар) сизларга жавоб қилмасалар, у ҳолда билингизки, албатта (бу Қуръон) Аллоҳнинг илми азалийси билан нозил қилингандир ва Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир! Энди мусулмон бўларсизлар?!». (Ҳуд: 13,14)

Ожиз бандалар Қуръоннинг ўн сурасига баробар назирини қаердан ҳам келтира олсинлар?! Энди Аллоҳ таъоло чорлов шартини яна-да осонлаштирди:

«Агар Биз бандамизга туширган нарсадан (яъни Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, бу ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг-агар ростгўй бўлсангиз». (Бақара: 23)

Табиийки, осий кимсалар бир суранинг мислини ҳам келтира олмайдилар. Ниҳоят бандаларига Раҳмли ва Меҳрибон бўлган Зот Қуръоннинг ҳатто биргина сурасининг ҳам мислини келтириш ожиз қўллар имкониятидан ташқаридаги нарса эканлигини, модомики, шундай экан, улар ўз жонларини аламли дўзах азобидан қутқариб олиш ҳаракатига тушмоқликлари лозимлигини баён этди.

«Энди агар бундай қилолмасангиз, — ҳаргиз қилолмайсиз ҳам, — у ҳолда, одамлар ва тошлар ёқилғи бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзаҳдан қўрқинг!». (Бақара: 24)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ана шундай мангу мўъжиза берилганди.

«Ўтган ҳар бир пайғамбарга ҳудди шунинг мислида оят-аломат берилган. Менга берилган оят-мўъжиза Аллоҳ таъоло тарафидан юборилган ваҳй бўлди. Умид қиламан-ки, Қиёмат кунида энг кўп уммати бор пайғамбар ўзим бўламан». (Имом Аҳмад ривояти)

Яҳудий чўпон бўрининг гапирганини кўриб таажжубга тушган ва айни шу воқеа сабаб иймон келтирган эди. Аслида, соғлом табиатли киши учун борлиқда бундан-да ғаройиброқ таажжубланарли ҳақиқат мавжуд. Эътибор қилинг, бирон устоз қўлида таълим олмаган, мутлақо ҳат-саводи бўлмаган оддий бир одам ўтган умматлар, уларнинг қай тарзда ҳалокатга юз тутгани ва ниҳоят келажакда содир этиладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабар бера бошласа?!

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), булар Биз сизга ваҳий қилаётган ғайблардандир. Илгари буларни на сиз ва на қавмингиз билар эдингиз. Бас, (кофирлар етказаётган озор-азиятларга...) сабр қилинг, албатта, оқибат-натижа Аллоҳдан тақво килувчи кишиларникидир!». (Ҳуд: 49)

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ғайб хабарларидан бўлган бу хабарни сизга Биз ваҳий қилмоқдамиз. Ҳолбуки, сиз улардан қайсилари Маръямга кафил бўлишини билишлик учун қаламларини (қуръа қилиб) ташлаганларида уларнинг олдида эмасдингиз ва талашиб-тортишганларида ҳам уларнинг олдида эмасдингиз». (Оли Имрон: 44)

«Биз (Мусога) нидо қилган пайтда сиз Турнинг ёнида бўлган эмасдингиз. Лекин, (сиз) Парвардигорингиз томонидан раҳмат бўлиб сиздан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳлантириш учун (пайгамбар қилиндингиз). Шояд улар эслатма-ибрат олсалар». (Қасас: 56)

Бугун Ислом диёрида оммавий ахборот воситаларининг барчаси бемаъни-фаҳш фильмлар, даҳрий қаҳрамонлар умуман динимиз зарарига хизмат қиладиган турли-туман воситаларга нима учундир жуда қаттиқ эътибор бермоқда?! Албатта, бу ҳолат мўминнинг қалбига маҳзунлик ва озор-азиятдан ўзга «қувонч» бағишламаслиги аниқ. Нега улар Қуръон таълимоти, рисолат ҳидояти ҳамда салафи солиҳлар сийратига мурожаат қилмайдилар?!

«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир. Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру ҳаво билан юз ўгириб кетур. Бас, унга аламли азоб ҳақида «хушхабар» бериб қўйинг». (Луқмон: 6,7)

Қуръон тарбиясини олган илоҳий китобда ҳикоя қилинган қиссаларни ўқиб-ўрганган ва улардан тегишли хулосалар чиқариб олган ўтган умматларни нима ҳалокатга, нима саодатга олиб борган, хуллас ҳар нарсадан ибрат-эслатма олиб аждодлар билан айни пайтдаги бузуқ кинофилмлар-у фисқу фужурга тўла саҳифалар таъсирида улғайган бугунги авлод ўртасида нақадар катта фарқ бор! Ана шундай «ширин оғу» оғушидаги асл фарзандларини асри саодатдаги солиҳ инсонлар билан қиёслаб бўладими?!

Аллоҳ ҳузурида мақбул дин ёлғиз исломдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмасдан туриб ҳеч ким мўмин бўла олмайди. Чунки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Набийлар хотами ва бутун оламлар раҳматидир. Ҳатто, яҳудий ҳамда насронийларнинг пайғамбарларга бўлган иймонлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларини тан олмасларидан туриб саҳиҳ-тўғри дейилмайди:

«Эсланг, Исо бинни Марям: «Эй бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди». (Соф: 6)

«Кимда ким Исломдан ўзга дин истаса, бас, (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён қилгувчилардандир». (Оли Имрон: 95)

«Албатта, Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга (ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро хасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир!». (Оли Имрон: 19)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, мен ҳақимда эшитиб сўнг рисолатимга иймон келтирмасдан ҳаётдан ўтиб кетган кимса у мана шу уммат (пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларида Уммат сўзи икки маънони англатади: Уммати даъва ва уммати ижоба. Биринчисига Ер юзидаги барча инсонлар киради, иккинчисига фақат мусулмонлар киради. Ҳадисдаги умматдан биринчи маъно ирода қилинган) кишиси бўлса, у яҳудийми, насронийми (бундан қатъий назар) дўзах асҳобларидан бўлади». (Имом Аҳмад ривояти)

Яҳудий ва насронийлардан иборат аҳли китобларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатига эргашишга буюрувчи ҳужжатлар нафақат Қуръону ҳадисда, балки ўзларининг китобларида ҳам талайгина. Ўзларини ҳақиқий мусулмон сановчи баъзи бир кимсаларнинг барча динлар ўртасини бирлаштириш, бир-бирига яқинлаштириш ҳаракатига тушганлигини қандай изоҳлаш мумкин?!

Ҳақ дин биттами ёки бир нечта?!

Эҳтимол улар ўзларича Аллоҳ китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига тузатиш киритмоқчидирлар?!

Ёҳуд бу алаҳсирашга ўхшаган бир нарсами?!

«Аҳли китобдан бир тоифаси сизларни (динингиздан) адаштирмоқни хоҳлайди. Лекин, улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина адаштирадилар, холос». (Оли Имрон: 69)

Бу нубувватдир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Суфённи амакилари Аббос билан бирга водий этагига турғизиб қўйдилар-да, ислом лашкарини саф-саф қилиб улар олдидан ўтказдилар. Ҳар бир қабила алоҳида саф бўлиб ўтарди. Абу Суфён ёнидан ўтаётган сафлар ҳақида Аббос розияллоҳу анҳудан сўраб турди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари унга қабилаларни ном баном айтарди. Ниҳоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳожир ва ансорлардан иборат ўзларининг сара асҳоблари билан кириб келдилар.

- Субҳаналлоҳ!- дея ажабланди Абу Суфён -Эй Аббос! Булар кимлар?

- Бу пайғамбар алайҳис-салом бўладилар. У зот муҳожир ва ансорлар билан бирга ўтаяптилар.

- Ҳеч ким буларга бас кела олмайди. Эй Абу Фазл (абу Фазл Аббос розияллоҳу анҳунинг куняси), Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат, биродаринг ўғлининг мулки (салтанати) қудратли бўлибди.

- Эй Абу Суфён!- деди унга Аббос розияллоҳу анҳу - Бу нубувватдир!

- Ҳа! - дея Аббосни тасдиқлади Абу Суфён.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баён этиш услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фитратига мувофиқ келувчи покиза ва улуғвор ислом дини билан юборилдилар. Аллоҳ таъоло томонидан берилган фитрат яъни табиат ҳеч қачон ўзгармайди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига меҳрибон, кечиримли ва гўзал ахлоқ эгаси бўлганлар. Ҳеч кимга жабр-зулм қилмаганлар. Зеро, кечиримлилик ва меҳр-шафқат каби гўзал хулқлар соғлом ақл ҳамда тоза табиат тақозосидир.

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дилли бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг. Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг-таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади». (Оли Имрон: 159)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимгадир бирон нарсани тушунтирмоқчи бўлсалар, бақириб-чақирмасдан, қўрқув-қаҳр исканжасига солмасдан соғлом ақлга мувофиқ келадиган тарзда аниқ баён ва ҳужжатлар ёрдамида хитоб қилар эдилар. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун қуйидаги бир нечта мисолларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: «Бани Фазоралик бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:

- Ё Расулуллоҳ! Хотиним қоп-қора бола туғди! - деди. У боланинг ўзидан бўлганлигига шубҳа билан қараётганини билдираётган эди.

- Туянг борми? - сўрадилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Бор!

- Ранги қанақа?!

- Қизил.

- Унда ҳол-ҳол нуқталар ҳам борми?

- Ҳа, бор!

- Ўша нуқтачалар қаердан келган деб ўйлайсан?

- Эҳтимол, қондан ўтгандир! (Яъни аждодларида шу сифат бўлгандир...).

- Болангнинг қоралиги ҳам, эҳтимол, қондан ўтгандир!». (Имом Аҳмад ривояти)

2. Абу Умома розияллоҳу анҳудан: «Бир ёш йигит Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди:

- Ё Расулуллоҳ! Менга зино қилишга руҳсат беринг!

Атрофдагилар бу гапни эшитиб ҳалиги йигитни урушишга тушиб кетишди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга яқинроқ келишни буюрдилар. Йигит Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига келиб ўтирди.

- Сен онангга нисбатан шу ишни қилинишини яхши кўрасанми?- деб сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Аллоҳ фидойингиз этсин, йўқ, асло!- жавоб берди йигит.

- Бошқалар ҳам ўз оналарига буни раво кўрмайдилар! Қизингга нисбатан шу ишнинг қилинишини хоҳлармидинг?

- Аллоҳ фидойингиз этсин, йўқ, асло!

- Бошқалар ҳам буни ўз қизларига раво кўрмайдилар. Синглингга нисбатан шу ишнинг қилинишини хоҳлар-мидинг?

- Аллоҳ фидойингиз қилсин ё Расулуллоҳ! Асло хоҳламасдим.

- Бошқалар ҳам ўз опа-сингилларига раво кўрмайдилар.

Аммангга нисбатан шу ишнинг қилинишини хоҳлайсанми?

- Аллоҳ фидойингиз қилсин ё Расулуллоҳ! Асло хоҳламайман.

- Бошқалар ҳам ўз аммаларига раво кўрмайдилар.

Холангга нисбатан шу ишнинг қилинишини хоҳлар-мидинг?

- Аллоҳ фидойингиз қилсин ё Расулуллоҳ! Асло хоҳламасдим.

- Бошқалар ҳам ўз холаларига раво кўрмайдилар.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини йигитнинг устига қўйиб унга дуо қилдилар:

- Парвардигоро, унинг гуноҳини кечир, қалбини мусаффо эт, уни зинодан ўзинг сақла!

Шундан кейин ҳалиги йигит ҳеч нарсага қайрилиб қарамайдиган бўлди». (Имом Аҳмад ривояти)

3. Макка фатҳи арафасида Аббос розияллоҳу анҳу Абу Суфёнга омонлик бериб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бошлаб келади. Пайғамбаримиз билан бўлган суҳбатда Қурайш оқсоқоли бир неча бор Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалим (яъни юмшоқ феъл) ва карим инсон эканликларини лафзан эътироф этади.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалим, раҳмдил ҳамда ҳаким зот бўлганликларига беҳисоб далиллар келтириш мумкин.

Қани эди, бугунги «Тараққиёт ҳомийлари» ҳеч бўлмаса Абу Суфён даражасига чиқсалар. — Эслатиб ўтамиз, ўшанда ҳали Абу Суфён исломни қабул қилгани йўқ эди. — Ўзлари билан ҳам, халққа нисбатан ҳам ростгўй мақомида турсалар! Ахир бутун нажот-саодат ростгўйликда эмасми?!

Сиз Абу Суфёнинг исломни қабул қилмаган ҳолатида айтган сўзларига бир эътибор беринг:

- Агар Аллоҳдан ўзга яна биронта илоҳ бўлганида, ҳозиргача бизни бирор нарса (ташвиши)дан халос этган бўларди!

Ғайридин шоҳ Ҳирақл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида сўраб-суриштирганидан сўнг нима деганини биласизми?!

«Агар ҳозир айтганларинг рост бўлса, у (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки оёғим турган мана шу ерни ҳам қўлга киритади!»

Миллатчилик, демократия каби турли оқим ва ҳаракатлар «фидоийлари» бир нарсани унутмасинлар! Агар ҳаётда ислом шариатидан ўзга инсонлар учун фойдали асос-йўл мавжуд бўлганида, сизлар миллатчилик ғояларини олға сураётган пайтда бирон ёрдами теккан бўларди. Бироқ, ўзларингиз ҳам яхши биладиган ва айни пайтда кўзларингизни чирт юмиб инкор қиладиган ҳаётий ҳақиқат шуки, ислом диёрларида исломий шариатдан ўзга биронта «қонун мажмуаси» узоқ умр кўрмайди.

Ёлғиз Исломгина инсонларни нурли-хайрли йўлга бошлайди. Ислом, бу одамларни даҳшат ичида ушлаб туриш ёҳуд экстремизм дегани эмас. Умуман, ислом даъватчилари ҳеч қачон бундай ғайри исломий маъноларни кўтариб юрмаганлар. Наҳот, Аллоҳ таъоло китобини маҳкам ушлаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиш экстремизм деб аталса?! Ислом бу ўз номи ўзи билан тинчлик, осойишталик динидир.

Сиз Аллоҳ томон бир қарич юрсангиз, Парвардигорингиз сиз томон бир қадам юради. Агар сиз Аллоҳ таъоло томон юра бошласангиз, У Зот сиз томон югуради.

Аллоҳ таъолога чин дилдан тавба-тазарру қилайлик! Зеро У тавбаларни қабул этувчи, раҳмли ва меҳрибон Зотдир! Аллоҳ таъоло тавсифлаган қуйидаги кимсаларга ўхшаб қолмайлик:

«Агар биз уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, албатта улар: «Шак-шубҳасиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган кишилардирмиз», деган бўлур эдилар». (Ҳижр: 14,15)

Муҳтож-мискиннинг илтижоларини Аллоҳдан ўзга яна ким эшитади?!

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизга парво қилмас. Бас, сизлар (У Зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди албатта (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур». (Фурқон: 77)

«Иймон келтирмайдиган кимсаларга айтинг: «Ўзларингиз билган амалларингизни қилаверингиз, биз ҳам ўз амалимизни қилувчимиз. Ҳамда (қилаётган ишларингиз оқибатини) кутаверингиз, биз ҳам кутувчилармиз». (Ҳуд: 122)

Бутун оламлар Парвардигори - Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!