Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Савоблар ва каффоротларнинг олтмиш эшиги

5406 марта кўрилган

Абу Мухаммад Бухорий таржимаси

Бисмиллахир рохманир рохийм

Барча оламлар роббиси бўлган Аллохга хамдлар, пайгамбар ва расулларнинг энг шарафлиси бўлган зотга салавот ва саломлар бўлсин.

Ушбу рисола Аллох таолога ибодат килувчи, унга бирор нарсани шерик килмайдиган кимсалар учундир. Зеро, хар бир мўъмин банданинг бу дунёдаги буюк максади, шу дунёда гунохлари кечирилиб, киёмат кунида жавобгар бўлмаслиги хамда мангу коладиган жаннатга киришидир.

Биз ушбу кичик рисолада катта савоблар берадиган ва гунохларга каффорот бўладиган баъзи амалларни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хадисларидан иктибос олиб, баён киламиз.

Шериксиз ягона Аллох таолодан ушбу амалимизни кабул килишини сўраймиз. У эшитувчи ва билувчи зотдир.

1. Тавба.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох Куёш ботиш тарафидан чиккунига кадар, тавба килган кимсанинг тавбасини кабул килади». (Имом Муслим ривояти: 2703)

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох бандасининг тавбасини, модомики, жони халкумига келмаган экан, кабул килади».

2. Илм излаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох илм излаб чиккан кишининг жаннат сари йўлини енгил килади». ( Имом Муслим ривояти: 2699)

3. Аллох таолонинг зикри.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Амалларнинг энг яхшисидан, подшохингиз (Аллох) нинг хузурида энг тозаси хамда макомларингизни кўтарувчирогидан, олтин ва кумуларни сарф этишингиз ва душманларингизга дуч келиб, уларнинг каллаларини олишингиз ва сизларни каллаларингизни олишларидан кўра сизлар учун яхширок бўлган ишдан хабар берайинми?»— дедилар. Сахобалар: «Ха» деб жавоб бердилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох таолонинг зикри»—дедилар. (Имом Термизий ривояти: 3347)

4. Яхшилик килиш ва яхшиликка йўллаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хар бир яхшилик садакадир. Яхшиликка далолат килган киши, уни килган киши кабидир». (Имом Бухорий ривояти: 10/347. Имом Муслим ривояти: 1005)

5. Аллох йўлига даъват килишнинг фазли.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хидоятга чакирган кишига, шу хидоятга эргашган кишиларнинг савобларича савоб берилади. Бу у(хидоятга эргашган киши) ларнинг савобларидан бирон нарсани камайтирмайди» (Имом Муслим ривояти: 2674)

6. Яхшиликка буюриш (ал-амру бил-маъруф) ва ёмонликлардан кайтариш (ан-нахйу анил-мункар).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз гунох ишни кўрса уни кўли билан, агар кодир бўлмаса тили билан, агар (бунга хам) кодир бўлмаса калби билан ўзгартирсин. Бирок бу (калби билан) ўзгартиш, иймоннинг энг заифлиги (га далолат) дир». (Имом Муслим: 49)

7. Куръон тиловат килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Куръонни ўкинглар! Чунки у киёмат кунида уни ўкиган кишилар учун шафоат килувчи бўлиб келади». (Имом Муслим: 804)

8. Куръонни ўрганиш ва ўргатиш.

«Сизларнинг энг яхширогингиз Куръонни ўрганиб, ўргатганингиздир». (Имом Бухорий ривояти: 9/66)

9. Саломни ошкор килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Имонли бўлмагунларингизгача жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирингизни севмагунингизгача мўъмин бўла олмайсизлар. Бир-бирларингизни севишингиз учун сизларни бир ишга йўллайми? Ораларингизда саломни ошкор килинглар». (Имом Муслим: 54)

10. Аллох учун севиш (яхши кўриш).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло киёмат кунида: «Менинг улуглигим сабабли бир-бирларини яхши кўрган кишилар каерда? Бугун, менинг соямдан бошка соя бўлмаган кунда, уларга ўз соямдан соя бераман» — дейди». (Имом Муслим: 2566)

11. Касалларни кўриш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Эрталаб бирон бир касални зиёрат килган киши учун етмиш минг фаришта кечкурунга кадар салавот айтади. Агар кечкурун зиёрат килса, тонгга кадар етмиш минг фаришта салавот айтади. Бу одамнинг жаннатда бир бўстони бўлади». (Имом Термизий ривояти: 969)

12. Одамларга ёрдам бериш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох кийналган одамга ёрдам берган кишига дунё ва охиратда ёрдам беради». (Имом Муслим ривояти: 2699).

13. Одамларнинг айбларини яшириш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Банда (бошка бир) банданинг айбини яширса, Аллох киёмат кунида унинг айбини яширади» (Имом Муслим: 2590)

14. Кариндошлик алокаларини узмаслик.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кариндошлик (рахм) Аршга осилиб туради ва шундай дейди: ″Ким мени богласа, Аллох уни богласин. (Яъни Аллох унга фазлу-неъматини богласин). Ким мени узса, Аллох уни хам узсин. (Яъни Аллох ундан фазлу-неъматини узсин)″». (Имом Бухорий ривояти: 10/ 350. Имом Муслим ривояти: 2555)

15. Гўзал хулкли бўлиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кўпрок жаннатга олиб кирадиган амал хакида сўралганида: «Аллохдан такво килиш ва гўзал хулк» — деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти: 2003)

16. Ростгўйлик.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ростгўй бўлинглар! Чунки ростгўйлик эзгуликка, эзгулик эса жаннатга олиб боради» — дедилар. (Имом Бухорий ривояти: 10/ 423. Имом Муслим ривояти: 2607)

17. Газабни ютиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло кодир бўла туриб, газабини ютган кишини киёмат куни барча халойикнинг кўз ўнгида чакиради ва хохлаганича хурулайн танлаши учун изн беради». (Имом Термизий: 3/ 2022)

18. Мажлиснинг каффорати.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир мажлисда ўтириб, бехуда нарсаларни кўп гапирган одам, шу мажлисдан: Парвардигоро! Сен барча айбу нуксондан покдирсан. Сенинг хамдинг билан тасбехлар айтаман. Гувохлик бераманки, Сендан ўзга хеч бир илох йўк. Сендан истигфор сўрайман ва Сенга тавбалар киламан. — деб турса, унинг шу мажлисда килган гунохлари кечирилади». (Имом Термизий ривояти: 3/ 153)

19. Сабр.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло мусулмонга етган кайгу, алам, озор ва гамлар, хатто баданига кирган тиконни унинг хатоларига каффорат килади». (Имом Бухорий ривояти: 10/ 91)

20. Ота-онага яхшилик килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин»— дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: «Ким?»— деб сўрадилар: «Ота-онанинг хар иккисини ёки битталарини кариган пайтларида топган, бирок, жаннатга кира олмаган киши» — деб жавоб бердилар. (Имом Муслим ривояти: 2551)

21. Бева ва бечораларга ёрдам бериш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бева ва бечораларга ёрдам берган киши, Аллох йўлидаги мужохид кабидир». (Ровий: «Менимча расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам : «Ухламай кечалари (ибодат билан) бедор бўлган ва кундузлари огзини очмай рўза тутган киши кабидир»— деб хам айтган бўлсалар керак»— деди). (Имом Бухорий ривояти: 10/ 366)

22. Етимларни кафолатга олиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Етимни кафолатга олган киши билан иккимиз жаннатда шундаймиз»— дедилар-да, кўрсаткич ва ўрта бармокларини кўрсатдилар. (Имом Бухорий ривояти: 10/ 365)

23. Тахоратни тўла килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Тахорат килган, килганда хам чиройли килган кишининг баданидан, хатто тирноклари орасидан хатолари чикиб кетади». (Имом Муслим ривояти: 245)

24. Тахорат килгандан сўнг шаходат келтириш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Тахорат килган, килганда хам чиройли килган, кейин эса: «Ашхаду алла илаха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва расулуху, Аллохуммажъалний минаттаввабийна важъалний миналмутатаххирийн» яъни, «Мен шериксиз ва ягона Аллохдан бошка илох йўк хамда Мухаммад унинг бандаси ва элчисидир»— деб гувохлик бераман. Илохим, мени тавба килувчилар ва покланувчилар тоифасидан кил!» — деб айтса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва хохлаган эшигидан жаннатга киради». (Имом Муслим ривояти: 234)

25. Муаззиннинг ортидан такрорлаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хайя алас-солат» ва «хайя алал-фалах»дан бошкаларида муаззин сўзи кайтарилади. «хайя алас-солат» ва «хайя алал-фалах» дейилганда (азон эшитгувчи) «Ла хавла ва ла куввата илла биллах», - деб айтади.» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Озонни эшитган пайтида: «Ушбу комил даъватнинг, хозир бўлган-коим намознинг Парвардигори бўлган эй Аллох! Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга васила ва фазила ато этгин. Уни Ўзинг ваъда килган мактовли макомга чикаргин.» (Имом Бухорий: 2/77)

26. Масжид куриш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки Аллохнинг юзини умид килиб масжид курган бўлса, Аллох хам унга жаннатда ўшандайини куради» — дедилар. (Имом Бухорий ривояти: 450)

27. Мисвок ишлатиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимга огир бўлмаса эди, уларни хар бир намоз олдида мисвок килишга буюрар эдим». (Имом Бухорий: 2/ 331. Имом Муслим: 252)

28. Масжидга тинимсиз бориш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох масжидларга бориб, кайтган кишига, хар бир бориб, кайтгани сайин жаннатда бир жой хозирлаб кўяди». (Имом Бухорий ривояти: 2/ 124. Имом Муслим ривояти: 669)

29. Беш вакт намозни адо этиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хар бир мусулмон кишига фарз намознинг вакти келган пайт, намознинг тахорати, хушуси ва рукуъларини чиройли килса, модомики катта гунохларни килмас экан, (ушбу намоз) унинг ўтган гунохлари учун каффорат бўлади. Бу хамиша шундайдир». (Имом Муслим: 228)

30. Бомдод ва аср намозларини адо этиш (таъкид).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «″Бардайн″ (бомдод ва аср) намозларини ўкиган кимса, жаннатга киради». (Имом Бухорий: 2/ 43)

31. Жума намози.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Тахорат килган, килганда хам чиройли килган, сўнгра, жума намозига келган ва (имом хутба килган пайтда) тинглаб, жим турган кишининг бу жума билан нариги жума ўртасидаги ва кўшимча уч кундаги гунохлари кечирилади». (Имом Муслим ривояти: 857)

32. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган лахза.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жума кунида бир лахза бор. У пайтда намоз ўкиб, Аллох таолодан бирон нарсани сўралса, (Аллох) албатта, беради». (Имом Бухорий: 2/344. Имом Муслим: 852)

33. Фарз намозлар билан бирга ўкиладиган суннат намозлар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох Ўзи учун хар куни, фарз намозларидан ташкари, ўн икки ракаат намоз ўкиган мусулмон учун жаннатда бир уй куради». (Имом Муслим: 728)

34. Гунохни килгандан сўнг ўкилган икки ракат намоз.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Банда бирон гунох ишни килиб кўйса, сўнг тахоратни чиройли килса, кейин туриб икки ракаат намоз ўкиса, кейин Аллохга истигфор айтса, Аллох уни албатта кечиради» — дедилар ва мана бу оятни ўкиб кўйдилар: «(У такводор зотлар) качон бирон-бир фахш-гунох килиб кўйсалар ёки ўзларига зулм килсалар, дархол Аллохни эслаб, гунохлари учун магфират-кечирим сўрайдиган..... кишилардир» (Оли Имрон: 135) (Имом Абу Довуд ривояти: 1521)

35. Тунги намоз.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Фарз намозлардан сўнг намозларнинг энг афзали, тунги намоздир»— дедилар. (Имом Муслим ривояти: 1163)

36. Чошгох намози.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан хар бирингизнинг (таналарингиздаги) хар бир бўгим устида садака бор. Хар бир тасбих садакадир. Хар бир хамд айтиш садакадир. Хар бир тахлил садакадир. Хар бир такбир садакадир. Яхшиликка буюриш садакадир. Ёмонликдан кайтариш садакадир. Буларнинг барчасининг ўрнига унинг чошгох пайтида ўкийдиган икки ракат намози кифоя килади». (Имом Муслим: 720)

37. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга саловот айтиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менга битта салавот айтган кишига Аллох ўнта салавот айтади». (Имом Муслим ривояти: 384)

38. Аллох учун рўза тутиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох Ўзининг йўлида бир кун рўза тутган кишининг юзини жаханнамдан етмиш хариф (йил) узок килади». (Имом Бухорий: 6/ 35. Имом Муслим: 1153).

39. Хар ойда уч кун рўза тутиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хар ойда уч кун рўза тутиш — хамма вакт (бир ой тўла) рўза тутиш демакдир». (Имом Бухорий ривояти: 4/ 192. Имом Муслим ривояти: 760)

40. Рамазон ойининг рўзасини тутиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини иймон билан ва савоб умидида тутган кишининг ўтган гунохлари кечирилади». (Имом Бухорий: 4/ 221. Имом Муслим: 760)

41. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки рамазон рўзасини тутиб, унга шаввол ойининг олти кунини кўш (иб рўза тут) са, гўё йил давомида рўза тутибди». (Имом Муслим: 1164)

42. Арафа кунидаги рўза.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Арафа кунида тутилган рўза, ўтган ва колган йилдаги гунохларга каффорат бўлади». (Имом Муслим ривояти: 1162)

43. Ошуро кунининг рўзаси.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ошуро кунида тутилган рўза аввалги йилнинг гунохларига каффорат бўлишини Аллох таолодан умид киламан». (Имом Муслим ривояти: 1162)

44. Рўзадорга ифтор бериш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўзадорга ифтор берган кишига рўзадорники каби савоб берилади. Бу эса рўзадорнинг рўзасидан бирон ажрни кам килмайди». (Имом Термизий: 807)

45. Кадр кечасида бедор бўлиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кадр кечасида иймон билан ва Аллохдан савоб умид килиб, бедор бўлган кишининг ўтган гунохлари кечирилади». (Имом Бухорий ривояти: 4/ 221. Имом Муслим ривояти: 1165)

46. Садака бериш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Садака хатоларни сув оловни сўндирганидек, йўк килади». (Имом Термизий ривояти: 2616)

47. Хаж ва умра.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умра келгуси умрага кадар ўртадаги (гунохлар учун) каффоратдир. Мабрур (холис, макбул) хажнинг мукофоти жаннатдан бошка нарса эмасдир». (Имом Муслим ривояти: 1349)

48. Зул-хижжа ойининг биринчи ўн кунида килинган амаллар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Солих амалларнинг шу кунлар, яъни зул-хижжа ойининг ўн кунларидан кўра Аллохга севимлирок бўлган куни йўкдир» — дедилар. Сахобалар Аллох йўлидаги жиход хамми?!» — деб сўрадилар. «Аллох йўлида килинган жиход хам» — дедилар. Бирок, молу жони билан жиходга чиккан ва булардан бирон нарсаси билан кайтмаган киши бундан мустаснодир». (Имом Бухорий ривояти: 2/ 381)

49. Аллох йўлидаги жиход.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох йўлида бир кун (ислом давлатининг чегарасида) кўрикчилик килиш, дунё ва ундаги нарсалардан кўра яхширокдир. Бирингизнинг камчисининг жаннатдаги ўрни дунё ва ундаги нарсалардан кўра яхширокдир». (Имом Бухорий ривояти: 6/ 11)

50. Аллох йўлида сарфлаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Гозийни (Аллох йўлидаги жиходга чикувчини курол-аслаха ва харажатлари билан) хозирлаган кимса, газот килган киши кабидир. Гозийнинг оиласига (у жиходга кетган пайтида) караб турган киши, газот килган киши кабидир». (Имом Бухорий ривояти: 6/ 37. Имом Муслим ривояти: 1895)

51. Маййитга (ўликка) жаноза ўкиш ва дафн килингунига кадар хозир бўлиш.

Расулуллух соллаллоху алайхи ва саллам: «Жанозага хозир бўлган ва унга намоз ўкиб бўлингунига кадар иштирок этган кишига бир кийрот, дафн килингунига кадар иштирок этган кишига икки кийрот (савоб) бор» — дедилар. «Бир кийрот канча?» — деб сўралганида: «Икки буюк тог каби» — деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ривояти: 3/ 158. Имом Муслим ривояти: 945)

52. Тил ва жинсий аъзони (харом нарсалардан) саклаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки менга икки жаги ва икки оёгининг орасига кафолат берса, (яъни тилини ва жинсий аъзосини харомдан саклашни кафолатласа) мен унга жаннатнинг кафолатини бераман». (Имом Бухорий ривояти: 11/ 264. Имом Муслим риваяти: 265)

53. «Ла илаха иллаллох» (Аллохдан ўзга хак илох йўк) ва «Субханаллохи ва бихамдихи» (Аллох барча айбу нуксондан покдир ва Унинг хамди билан тасбех айтаман) жумлаларининг фазилати.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким хар куни: «Ла илаха иллаллоху вахдаху ла шарийка лаху, лахул-мулку ва ва лахул-хамду ва хува ала кулли шайъин Кодийр» «Аллохдан Ўзга илох йўк. У ёлгиз, шериксиздир. Мулк хам, хамд хам Уники ва У барча нарсага кодирдир» деб юз марта айтса, унга юзта кулни озод килиш савоби ва юзта яхшилик ёзилади хамда юзта ёмонлик ўчирилади. У ўша куни давомида, кечкурунга кадар Шайтондан химояда бўлади. Бирор киши ундан кўра кўпрок амал килган бўлмайди, магарам ундан кўра кўпрок (шу зикрни) килган киши афзал бўлиши мумкин».

Кимки бир кунда юз марта «Субханаллохи ва бихамдихи (Аллох барча айбу нуксондан покдир ва Унинг хамди билан тасбех айтаман)», деб айтса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса хам ўчирилади. (Имом Бухорий ривояти: 11/168. Имом Муслим ривояти: 2691)

54. Йўллардан озорли нарсаларни олиб ташлаш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен бир кишини йўл ўртасида одамларга озор бераётган дарахтни олиб (кесиб) ташлагани сабабли, жаннатда кезиб юрганини кўрдим». (Имом Муслим ривояти: 3033)

55. Кизларни бокиш ва тарбия килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Учта кизи бўлиб, уларга жой берган, уларга рахм килган ва уларни кафолатлаган кишига жаннат албатта вожиб бўлади». (Имом Ахмад ишончли ривоят силсиласи билан ривоят килди)

56. Хайвонга яхшилик килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир киши чанкаганидан нам тупрокни еяётган итни кўрди, у дархол махсисини ечди-да, у билан итнинг чанкогини кондиргунига кадар сув олиб бераверди. Аллох ундан миннатдор бўлди ва уни жаннатга киргизди». ( Имом Ахмад Муснади: 10334)

57. Жанжанли тарк этиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен хак бўла туриб тортишувни тарк килган киши учун, жаннатнинг атроф-чеккаларидаги бир уйга кафилман». (Имом Абу Довуд ривояти)

58. Дўсларни Аллох йўлида зиёрат килиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Мен сизларга жаннатдаги кишиларингиз хакида хабар берайинми?» — дедилар. Сахобалар: «Ха, ё расулаллох» — дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Пайгамбар жаннатда, сиддик жаннатда, шахар четидаги дўстини факат Аллох учунгина зиёрат килган киши жаннатда». (Табароний ривояти: хасан хадис)

59. Хотиннинг эрига итоати.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аёл беш вакт намозини ўкиса, рўзасини тутса, номусини (фаржини зинодан) сакласа ва эрига итоат этса жаннатнинг хохлаган эшигидан кирсин». (Ибн Хиббон, Абу Нуайм «Хиля»да) ривоят килган: сахих хадис).

60. Одамлардан хеч бир нарсани сўрамаслик.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ким менга одамлардан хеч нарсани сўрамасликни кафолатини берса, мен у учун жаннатнинг кафолатини бераман» — дедилар. («Сунан» китобларининг муаллифлари ривоят килганлар, сахих хадис).

* * *