Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0046. Ўзи хоҳламаган бир иш бўлса ёки кўзлаган нарсасига етолмаса ўқиладиган дуо

4728 марта кўрилган

Тингланг(قَدَرُ اللَّهُ وَمَا شَاءَ فَعَلَ ) .

1 - Аллоҳнинг тақдири. У нимани хоҳлади, қилди.

Кучли мўъмин (иродали, катъиятли, матонатли охират ишларида муҳаббатли-ғайратли мўъмин) Аллоҳга (мазкур сифатларда) кучсиз мўъминга нисбатан суюклироқ ва яхшироқдир. Ҳар иккисида ҳам (иймон келтирганлари сабабли) хайр-яхшилик бор. Ўзингга наф берадиган нарсаларга (Аллоҳнинг тоатига, Унинг ҳузуридаги нарсага интилишга) ҳарис бўл. Аллоҳдан мадад тила, заифлашма. (Унинг талабидан бўшашма, ялқовлик қилма). Мабодо сенга бирон нарса етадиган бўлса, «Агар бунақа қилганимда унақа бўларди», деб айтма. Сен «Аллоҳнинг тақдири. У нимани хоҳлади, қилди», деб айт. Албатта «агар» калимаси шайтон амалини очиб-бошлаб берувчи бўлади. (Муслим ривояти).