Якшанба 24 Сентябрь 2017 | 3 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0036. Душманга ва салтанат эгасига рўбарў келинганда айтиладиган дуолар

2469 марта кўрилган

Тингланг(اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ ) .

1 - Эй Аллоҳим! Уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз. (Абу Довуд ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Тингланг(اللهُمَّ أَنْتَ عَضُدِي، وَأَنْتَ نَصِيرِي، بِكَ أَجُولُ، وَبِكَ أَصُولُ، وَبِكَ أُقَاتِلُ ) .

2 - Эй Аллоҳим! Ўзинг менга ёрдам берувчисан, Ўзинг менга нусрат берувчисан. Сенинг мададинг билан жавлон ураман, (душманимга) ташланаман. Сенинг мададинг билан жангга кираман! (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Тингланг( حَسْبُنا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ) .

3 - Аллоҳ бизга кифоядир! У нақадар яхши кифоя этувчи – сақловчи Зот! (Бухорий ривояти).