Якшанба 24 Сентябрь 2017 | 3 Муҳаррам 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0019. Сажда қилганда айтиладиган дуо

2699 марта кўрилган

Тингланг( سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ.

1 - Энг олий Зот бўлмиш Парвардигоримни барча айбу нуқсондан поклайман. (Уч марта айтилади). (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Тингланг( سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي).

2 – Эй Аллоҳ, Сен барча айбу нуқсондан поксан. Парвардигоримиз! Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ, мени мағфират эт. (Бухорий ва Муслим ривояти).

Тингланг( سُبُّوحٌ، قُدُّوسٌ، رَبُّ المَلائِكَةِ وَالرُّوحِ).

3 – (Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) Пок ва Муқаддас Зотдир. Малоикалар ва Руҳ (Жаброил)нинг Парвардигоридир. (Муслим ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ لَكَ سَجَدْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَلَكَ أَسْلَمْتُ، سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ، تَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الخَالِقِينَ).

4 – Эй Аллоҳ! Сенга сажда этдим, иймон келтирдим, бўйсундим. Юзим уни яратган, сурат ато этган ва кўз-қулоғимни очган-ёрган Зотга сажда қилди. Энг яхши яратувчи Аллоҳ баракотли-буюкдир. (Муслим ривояти).

Тингланг(سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ، وَالْمَلَكُوتِ، وَالكِبْرِيَاءِ، وَالْعَظَمَةِ).

5 – Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир! (Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي كُلَّهُ، دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلانِيَتَهُ وَسِرَّهُ).

6 – Эй Аллоҳ! Менинг барча гуноҳларимни, каттаю кичик, аввалу охир ва сиру ошкорини мағфират эт. (Муслим ривояти).

Тингланг(اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَبِمُعَافَاتِكَ مِنْ عُقُوبَتِكَ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْكَ، لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ، أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفَسِكَ).

7 – Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан паноҳ беришингни, афву кечиришинг билан мени азоблашингдан паноҳ беришингни сўрайман. Мен Сендан менга Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга бўлган ҳамду санонинг ҳисобига етолмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан. (Муслим ривояти).